www.ziyouz.com кутубхонаси
124
— Нимага ачинасиз? — Ўзининг овози бамисоли унинг қулоғини тешгудек кескин эшитилди.
— Ўзингизни шундай ёмон ҳис қилаётганингизга ачинаяпман.
— Э-ҳа... — Шундан сўнг у яна нигоҳини ҳалиги қоғозларга қадади. У суҳбатни давом
эттирадиган аҳволда эмас эди. Виржиниянинг турганини кўришдан кўра кўпроқ эшитди.
— Сизга бир илтимосим бор эди, — деди жувон. — Кеча мен сизга мени ўзингизга дўст деб
билинг деган эдим. Агар сиз буни хоҳламаётган бўлсангиз, илтимос, тўғрисини айтиб қўя
қолинг.
Палмер унга қаради.
— Йўқ, мен дўстлар бўлиб қолишимизни хоҳлаган бўлар эдим, — жавоб берди у овозини
бошқа кескин ёки асабий чиқармасликка ҳаракат қилиб. — Мен, афтидан, кеча бу ҳақида
айтувдим, шекилли?
Жувон бош ирғади:
— Лекин одамлар гоҳо фикрларини ўзгартирадилар.
— Одамлар, — такрорлади йигит, жилмайишга беҳуда уриниб. Ёноқлари қақшаётганини ҳис
қилиб у эрталабдан бери биринчи марта жағларини бемалол қимирлатаётганини англади. —
Одамлар, аммо мен эмас, — қўшиб қўйди у охири жилмайишга муваффақ бўлганидан кейин.
— Наҳотки умрингизда бир марта ҳам шундай бўлмаган бўлса?
— Йўқ, ҳеч қачон.
Жувон яна ўтирди ва Палмерга диққат билан қаради. Кейин жилмайди.
— “Пинафор” капитани шубҳаларидан бехабар одам шарафига уч карра ура! — табассум
билан иқтибос қилди Виржиния.
— Бекор гап, мен бор-йўғи капитан ёрдамчисиман. — Охир-оқибатда жувон билан Бэркхардт
ҳақида барибир гаплашишга тўғри келишини тушуниб, у хўрсинди.
— Капитан эса, — деди Палмер, — ишга Бернсдек шундай бир балои азимни олди-да, бу
болани оқ ювиб-оқ тара деб менга ташлаб қўйди. — У афсуслангандек бошини чайқади. — Бу
даҳмазани сақлашга уни нима мажбур қилаётувди ўзи?
— Етар, — деди жувон. — Тан олинг, Бернс зимдан сизга ёқади ҳатто.
— Нега энди у менга ёқиши керак экан?
— Ҳеч бўлмаганда у ҳам ўзича бир қизиқ одам бўлгани учун. Яна шунинг учунки, у фойдали
бўлиши ҳам мумкин. Ниҳоят, у сизга шахсан шунчаки керакли одам. Мана сизга учта сабаб, —
деди жувон. — Яна айтайми?
— Нега сиз уни қизиқ одам деяпсиз? — сўради Палмер.
— Лекин бу ўзи аслида шундай, — сўзини бермади жувон. — Ҳатто унинг довдирлиги, унинг
қуруқ савлати, унинг аҳмоқона қилиқлари, унинг ажойиб сурбетлиги, аммо одамлардаги энг
тубан рақобатлардан ташқари бирон-бир нарсани тушуниб етишга мутлақо қобилиятсизлиги.
Унинг афт-ангори-чи, сочлари-чи! Ниҳоят, унинг одамларни лақиллатишга усталигини олинг!
Палмер уни тинмай кузатиб турди ва жувоннинг илгаригидай ўзини унинг нигоҳидан олиб
қочмаётгани унга ёқмоқда эди.
— Сиз Бернсни ёмон ўрганмаганга ўхшайсиз, — деди Палмер.
— Аёллар учун у айтарли жумбоқ эмас.
— Ҳа, сезган эдим. — Палмер ўзини орқага ташлади ва бир лаҳза кўзини юмди. — Бу ерда
аспириндан кўра аччиқроқ бирон нима борми?
— Аччиқроқ дейсизми?
— Бирон кучли таъсир кўрсатувчи дорими?
— Асабни тинчлантирувчи бирон нарса ичиб олмадингизми?
Палмер кўзини хиёл очди:
— Бош оғриғини босадиганиданми?
Жувон енгил жилмайиб қаради:
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |