www.ziyouz.com кутубхонаси
120
Палмер кўзларини юмди.
— Ҳеч қанақа Шафтоли, ҳеч қанақа Бўғирсоқ керак эмас. — У кўзларини очди ва аста ўзини
ўриндиқдан силтаб чиқарди, оёққа турганида эса мушаклари қотиб қолганини сезди.
— Наҳотки бунинг зарари тегса? — қисталанг қиларди Бернс. — Туппа-тузук хонимча,
кундузи аэродромда кассир бўлиб ишлайди. Ихтиёри ўзида бўлмаган аёл тузук аёл бўлади-да,
ё гапим нотўғрими?
— Ҳозир бу ерда такси тутса бўладими? — қизиқсинди Палмер эшик томон одимлаб.
— Қаёққа шошасан, Вуди? Одамларга қўшилсанг-чи. Сал ёзилсанг-чи. Озроқ жиннилик
қилсанг қилибсан-да, қизиқ, нимадан қўрқасан?
Палмер Бернснинг туриб, қоқила-суқила унинг изидан келаётганини эшитди.
— ...
— Нима?
— ... , — деди Палмер эшикни очаркан.
— Роса етилибсан, Вуди, — огоҳлантирди уни Бернс. — Кел, мен ўзимнинг машинамни
чақиртирай. — У йўлак бўйлаб Палмернинг ортидан эргашди.
— Бомбсвил, АҚШ, — деди Палмер, бармоғи билан чақирув тугмачасини икки марта босиб,
шундан кейин лифт ҳаракатга келди.
— Кўриб турибман, ўзингни ўзинг эплаёлмайсан. — Бернснинг овози ташвишли эди ва айни
вақтда асабийлашаётганди ҳам. — Сен билан тушиб, такси тутиб бераман.
— Ҳеч қанақа такси керакмас, Мак Мэкки Нож1 — жавоб берди Палмер. Лифт эшиклари
икки томонга сурилди.
— Сен билан бирга тушаман. — Бернс Палмер билан лифт хонасига кирди ва пастки
тугмачани босди.
— “Мэккининг қўлқопи капрондан, — паст овозда хиргойи қилди Палмер, — ундан ҳам қон
тезгина кетади...”
— Менга қара, — маъюс деди Бернс, улар тушиб боришаркан, — лифтдан чиққанимизда
ўзингни тўғри тут. Швейцарларга чойчақа беришдан оғринмайман, аммо улар ер тагида илон
қимирласа билади.
— “Аммо Макки билади кўп нарсаларни, — шивирлади Палмер. — Бизнинг бола қалъанинг
тагига келди”...
— Меникига келгунларингча қанча отган эдиларинг? — сўради Бернс.
— К-кўп, — жавоб берди Палмер. — Ист нихтс гут2 , Мэкки Нож?
— Сен шпрех э биссел дойтч?3 — ҳайрон бўлди Бернс.
— Хизмат баҳонасида ўрганган эдим. — Тўхташ олдидан лифт хонаси қаттиқ тормоз берди
ва Палмер чайқалиб кетди. — Мен немис ракетачи олимларни овлайдиганлардан эдим. Ана
шунақа. Бу олте Крис4 , цвай5 жаҳон уруши эди. — У чуқур хўрсинди ва лифт хонасидан
чиқди.
— Ҳаммаси жойидами?
— Қўлингни ол!
— Мен сенга ёрдам бермоқчи эдим, холос.
— Хонимчаларингиз билан қўшмозор бўлинг.
— Ўзингни бос, ўртоқжон, — шивирлади Бернс. Унинг сарғиш кўзлари йўлбарсга ўхшаб ғазаб
билан қисилди.
Улар катта эшик томон йўл олишди. Навбатдаги швейцар ўрнидан турди ва эҳтиром билан
таъзим қилди. Палмер қаддини ростлади, жавобан совуққина бош ирғаб қўйди ва унинг ёнидан
юриб ўтиб, тўғри кўчага, тунги муздек ҳавога чиқди. Йўлакдан бироз узоқлашгач, у овозини
баралла қўйиб, бўм-бўш кўчага мурожаат қилди: “Устозлар ва метрдотеллар ҳаммаси
саросимага тушиб қолишди, ҳамма менга хушомад қиларди ва то менинг кўзим очилмагунча
ҳаёт зерикарли эди!”
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |