www.ziyouz.com кутубхонаси
115
етмайди. Унга бирон тозароғини топиб беришим керак. Уни фақат пулга ҳар доим ҳам сотиб
олиб бўлмайди. Унинг жонига кушанда бўладиган учта васваса бор: пул, ҳокимият ва кибр.
Шулардан унинг бошига тезроқ етадигани — кибр. Агар бундоқ дўппини ерга қўйиб ўйлаб
кўрганда, газетачи ўзи нима? У ҳаддан ташқари кўп фильмларни кўрган, ҳаддан ташқари кўп
воқеалар ҳақидаги китобларни ўқиган ва дунёдаги энг жирканч бир касбга ишқи тушиб қолган.
Токи у шу касбни жонидан ортиқ севаркан, у ҳеч қачон юқорига тирмашиб чиқа олмайди. У
бошқа йигитларни, ҳокимият, шон-шуҳрат, бойликка эришган ўз тенгқурларини кўрди. У бўлса
ҳафтасига арзимаган бир неча доллар берадиган ишга михланиб қолган. Бу қанақа иш ўзи? У
бировларнинг ифлос ички кийимларини титкилашига, бировларнинг тупугидан репортажлар
пиширишига тўғри келади. Унга арзимайдиган материал келиб тушганда эса — у буни боплаб
чиқаролмайди. Буни у ўзи билади ҳам. Унинг устида турганлар, агар у бу материални эълон
қилгудек бўлса, ўзини қуритиб юборадилар. Хуллас, унинг қиёфаси шу: ачиб-бижиган
ёшликдаги орзулар, бой берилган умидлар, уни ҳасад еб битиради, жамиятда ўз ўрнини топиш
учун тинмай кураш олиб бориш унинг ўзига зиён келтиради — агар у пулга сотиладиган
газетачига айланадиган бўлса, бунинг нимасига ажабланиш мумкин?
Жимлик чўкди. Калхэйн эшитилар-эшитилмас кулиб қўйди.
— Қаёқдаги гапларни гапирасан-да, Мак, — деди у, — сен айтган нарсани ер юзидаги ҳар
қандай одам ҳақида айтса бўлади.
Йигирма иккинчи боб
Кўп ўтмай ярим тундан кейин Конн бундай кўнгилхушликлар учун кексалик қилишини
баҳона қилиб у ердан кетди, ҳолбуки шерикларининг ҳар биридан у унчалик катта эмасди.
— Бунинг устига, — деди у ўзининг оч кўзлари билан ҳаммага бир-бир қараб, — мен қанча
кам нарса билсам, кейинчалик ўзимни шунча оз англашимга тўғри келади.
У кетгандан кейин тахминан соат бир яримгача Бернс билан Калхэйн ичишда давом этишди.
Ниҳоят Палмер ҳам яна шотланд вискисига ружу қўйди, чунки у ўзини ёлғиз ҳис қила
бошлаганди — бу даврада нисбатан ҳушёр унинг ўзи қолганди. Суҳбат Олбанидаги турли
қўмиталар ва одамлар ҳақида борди, суҳбат шунақанги чалкаш тус олдики, бу ерда гап нима
ҳақида кетаётганини фақат қилни қирқ ёрган одамгина англай оларди. Охирида тили зўрға
айланаётган Калхэйннинг оғзидан, Палмернинг фикрича, уларнинг баҳсларига якун ясовчи
ғоятда жўяли бир гап отилиб чиқди:
— Бу ишни банк доирасидан чиқариб оламиз-да, рингга ҳайдаб кирамиз, Бернс билан Жим у
ерда бир-бирини бўрсиқнинг боласидай дўппосласин. Бу орада қари така уларнинг қонун
лойиҳасини иштонининг ичига яшириб олсин.
— Фақат Хэм эсининг борида этагини ёпса яхши бўларди, — деди Бернс.
Тунги соат иккида бошқа муаммоларни унутишди, уларни англаш Палмерга унча қийин
бўлмади.
— Эшитишимча, — деди Бернс сўзларни ямлаб-ямлаб, — “Меррей Хилл” Гаррининг уйи ва
яна унинг иккита фермасига бай пулини ушлаб турганмиш. — У аста Палмерга бурилди. —
Тўғрими гапим?
— Агар гап мен назарда тутган Гарри ҳақида кетаётган бўлса, — дудмалроқ қилиб жавоб
берди Палмер, — бу ҳақда ҳеч қандай тасаввурга эга эмасман. Билганим шуки, унга тумандаги
йирик тижорат банки ҳуқуқ маслаҳатчиси сифатида унинг хизматларидан фойдаланади.
— Унда, сизнингча, буни оҳанрабодай тортаётган нарса нима? — ўсмоқчилади Калхэйн. —
Уй ва фермаларми ё адвокатнинг иссиққина ўрними?
Бернс елка қисди:
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |