www.ziyouz.com кутубхонаси
112
йўлида учраган ҳамма нарсани еб-ютади. Ундан ташқари Конн, одатда гўё кўзларидаги
очкўзлик чет нигоҳлардан яширинмоқчи бўлгандек, кенг гардишли катта кўзойнак тақарди.
Бироқ дўстлари орасида у аксар ҳолларда кўзойнаксиз бемалол ўтираверарди. Ҳа, фикр
юритарди Палмер, Коннинг дўстлари кўп. Тағин турли соҳаларда.
Конн қурилиш фирмасининг бошлиғи сифатида кенг тарқалган, қурилиш бўйича пудратда
яхши ишлаб топадиган компаниялардан бирининг акциялари эгаси. У яна кўчмас мулк олди-
сотдиси билан шуғулланадиган бир қанча компанияларда ҳам иштирок этарди, бунинг устига,
хусусий автобус компаниялари ва такси паркларининг шерикликдаги эгаларидан бири, металл
конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича концерн директори, шаҳарлараро автоулов билан
боғлиқ бир қанча фирмалар ва суғурта компаниялар директорларидан бири эди. Айни вақтда,
ҳеч ҳам тасодиф эмас, Конн демократик партия маҳаллий қўмитаси учун маблағларни энг
жадал йиғувчилардан бири сифатида танилган. Сайлов компаниялари вақтида унинг бир ўзи
қолган барча тўпловчиларни биргаликда олинганидан ҳам кўпроқ пул тўплаганди. Унинг
беҳисоб дўстлари у билан суҳбатда дўстона бетакаллуфлик билан уни Эл деб атар эдилар,
кўзлари учун эса гоҳо “чийдан ташқари мэр” ёки “Конн жаноби олийлари” деб чақиришарди.
— ... Ўтган ҳафта радиостудияда мана бундай иш бўлди, — ҳикоя қиларди Оуги Принс. —
Биз бу радиоғийбатчини бир умр эсдан чиқмайдиган қилиб тузлашга қарор қилдик. Хўпми?
Ярим тунда қизалоқни студияга олиб келдик, худди ўша... — Палмер Коннга имо қилди ва
Бернсни хона бурчагидаги барга олиб ўтишга лоқайдлик билан изн берди, у ерда қўлини кенг
ёйиб, энг қимматбаҳо винолардан бутун бир дунёсини кўрсатди.
— Нима ичасан, Вуди?
Палмер йўқ дегандай бошини чайқади:
— Дўстлар менинг столимда роса кучанишди. Энди мен — таслим.
— Бир қултумгина ўтар томоғингдан? Балки содалиси кетар?
— Яхшиси, занжабилли пиво бера қол.
— ... шу десангиз биз сўнгги ахборотнинг ўн дақиқалик эшиттириши вақти келиши учун
кутиб турган эдик. Хўпми? — давом этди Принс. — У янгиликлар маълумотини ўқиётганида,
уни, албатта, бўлиб бўлмайди. Шу десангиз, биз пайтдан фойдаланиб қолдик: у микрофонни
улаб, эшиттиришни бошлаши ҳамон биз унинг жемпери ёқасининг ярмигача чўзиб тортдик-да,
стулга маҳкам боғлаб қўйдик. У эса бу вақт давомида микрофонга гапираверди ва эшиттириш
эфирга кетаверди. Билдингиз? Кейин биз унинг шимини ечиб олдик ва биласизми — шимсиз
ўтирибди-да, сўнгги воқеалар ҳақидаги нималарнидир алжираяпти. Овози эса ҳалигидақа —
ана-мана ув тортиб юборадиган. Зап бўлди-да! Шу жойда биз ҳалиги қизалоқни студияга
судраб келдик. У ишга тушиб кетди. Йигитчага эса эшиттириш охиригача яна саккиз дақиқача
қолган...
Конн Оуги Принс томон хиёл ўгирилди. Унинг еб қўйгудек қарайдиган кўзлари у варақлаб
турган китоб саҳифаларини бир дақиқача ўз ҳолига қўйди ва латифани еб ютиш учун Принс
томон қадалди. Бу очкўз нигоҳнинг оғирлигини ўзида ҳис қилган Калхэйн ўгирилди-да, Коннга
кўз қисиб қўйди.
Бернс Палмернинг қўлига залворли қадаҳни зўр бериб ушлатмоқчи бўларди:
— Менга қара, мен ҳали ичишдан бош тортадиган банкирни кўрмаганман.
— Эҳтимол, — маъқуллади Палмер.
— ... ва кўрадиганини кўрди қизгина, — давом этди Оуги Принс. — Ҳаммаси миридан-
сиригача ҳисоб-китоб қилиб қўйилганди. Ўқишга унга 40 сония вақт қолганди, шунда... Уҳ!
Бюллетеннинг сўнгги сатрларини у қандай ўқиганини бир эшитганингда борми. Тўғридан-тўғри
эфирга! Азбаройи кишнаганимиздан эшиттириш тугаганини билмай қолаёзибмиз. Шунда биз
қизалоқни олиб олдик-да, кейинги репортаж бошланишидан олдин кўз очиб-юмгунча
студиядан чиқиб кетдик... Кулавериб ичагимиз узилди! — Кулгидан Калхэйннинг ўпкаси унинг
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |