www.ziyouz.com кутубхонаси
106
— Бир гал шундай қилишга ҳам уриниб кўрдим, аммо чиқмади. Ойим мени дарҳол фош
қилиб ташлади.
— Йигит католик эмасмиди? — сўради Палмер.
— У бўйдоқ эмасди. Хайрли тун.
Орага ноқулай сукунат чўкди.
— Буни қаранг-а, — деди бироздан сўнг Палмер. — Ойингиз сиздаги бу эътирофни қандай
қилиб илғаб олдийкин?
— Бу ҳеч нарса эмас, — деди жувон, — хотини ўша йигитдаги эътирофни илғаб олгани
олдида бу ҳолва-ку. Йўқ, яхшиси, хайрли тун, яхши боринг.
У жувонга тикилганча жойида тураверди ва аёл ҳам жойидан қимир этмаётганди.
— Менда шундай тасаввур пайдо бўлдики, сиз ҳар қандай сирни сақлай оласиз, — деди
Палмер.
— Ойим эса сизда ҳар қандай сирнинг тагига ета оладиган одамдек таассурот қолдириши
мумкин.
Палмер яна ўйлаб олишга улгурмай шартта дилидагини айтди-қўйди:
— Мен билан бирга борсангиз қалай бўларкин?
— Бугун Бернсникида меҳмон бўлишдан кўра ноқулайроқ жойни топиш анча қийин бўлса
керак.
— Нега энди? Ахир биз бирга ишлаймиз ва битта ишни бажарамиз-ку.
— Мен бошқа қизларга халақит беришим мумкин, — деди Виржиния. Палмер қовоғини уйди:
— Уникида аллақандай қизлар бўлишини биринчи марта эшитаяпман.
— Сизга бу ҳақда ҳеч ким маълумот бериши шарт эмас.
— Менга у ерда соф иш юзасидан суҳбат бўлади деб айтишган. Бундай бўлмаслигига
ишончингиз комилми?
— Комил эмас-у, аммо таклиф йўсини барибир менинг ҳақлигимдан дарак бериб турибди.
— Бернс “маъқул йигитлар” билан суҳбат бўлади деганди. У кимларни назарда тутган
бўлмаса?
— Ташвишланманг. У ерда нима талаб этилган бўлса, ҳаммаси бўлади. Ливан чаккибосари
тажрибасига таянинг. Сиз учун бу оқшом беҳуда кетмайди.
Палмер тоқатсизлик билан афтини буриштирди:
— Сиз жиддийроқ бўлсангиз-чи. Мен эркаклар ҳақида гапираяпман, ахир.
— О, ҳаммаси жойида бўлади. Худди энг яхши хонадонлардагидек, — жилмайди жувон унга
жавобан. — Хўш, нима бўлади? Сиз, афтидан, ростданам ташвишланаяпсиз, чоғи? Наҳотки,
Бернс сизни ўз оқшомларидан биттасига биринчи марта таклиф қилаётган бўлса?
Палмер қуруққина жилмайди:
— Агар гап шундай оқшомлар устида кетаётган бўлса ва шубҳаларингиз ҳаққоний бўлса,
унда бундай таклифларнинг камида ўн-ўн бештасини рад этишдан сизни хабардор қилиб
қўйишим керак.
— Нега энди?
Бу масала унинг олдида очиб берган айқаш-уйқаш имкониятларни хаёлан бир тартибга
солишга уриниб, у жувонга жим қараб қолди. Охири жувоннинг қаршилигини қабул
қилмасликка жазм этиб, бошини чайқади.
— Хўш, нега? — Жувоннинг саволини ўзига қайтарди Палмер.
Бу сафар Виржиния афтига кинояли тус берди.
— Сиз суҳбати олинаётганнинг вазифасини уддалай олмадингиз, — деди у. — Сиз мендан
бир-икки жумла илгарилаб кетяпсиз. Бу ҳақда сўраганим учун кечиринг. Бундай саволлар
беришим ақлдан эмасди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |