www.ziyouz.com кутубхонаси
104
— Швейцарлар-чи? — сўради Палмер. — Улар бу болаларни ҳайдаб юборишмайдими?
— Ҳайдаб юборишади, фақат уларни кимдир зимдан кузатиб турганда ёки болалар ҳаддан
ташқари сурбетлик қилган вақтларда ҳайдашади. Аслида эса бу ерда бир қонун бор: ўзинг ҳам
яша, бошқаларни ҳам яшагани қўй. Болакайлар бой мижозлардан биронтасининг кўнглини чоғ
қилишлари мумкин, ана шундайлардан бир аламини олиб қўйиши мумкин. Умуман, улар
нонини топиб ейишади. Сиз уларнинг швейцар билан ўрталаридаги муносабатни
пайқагандирсиз, ҳойнаҳой? Икки хил ҳаётда кун кўриш шаклларидан биттаси.
— Сиз шунга аминмисиз?
— Бўлмаса-чи, — давом этди Виржиния, — уларга ўзларининг ғурури ёрдам беради:
“anglos”1 лар келганда улар ҳеч қачон йиғламайдилар. Мана гап қаерда. Барча туйғуларни
улар кулги билан ифода этадилар.
Палмер лабларини қимтиб олган Виржиниянинг юзига ён томонидан кўзининг қири билан
разм солди.
— Туйғуларни ифода этишнинг бу ғоятда чекланган воситаси, — деди у.
— Қўшиламан. Аммо уларга қарши кўплаб омиллар курашганди. Биринчидан, вақт. Улар
балоғатга етганида, швейцарлар тоқат қилолмайдилар ва ўшанда уларни қайтмас қилиб
ҳайдаб юборадилар. Маҳаллада изғиб юрувчи бундай ўсмир пуэрторикаликлар кимни
ташвишга солмайди? Қачон қараманг, пичоқбозлик қилишга шай туришади. Шу боис кулиб
туриб пул топиш, тақдир зарбаларига бардош бериш мумкин бўлган улар болалигининг олтин
даври узоқ чўзилади.
— Иккинчидан, — деб давом этди жувон, — ишлаб топган пуллари ҳам уларнинг ўзларига
қарши бўлиб қолади. Албатта, агар улар барча топган пулларини уйга олиб келишса-ку, олам
гулистон. Лекин лоақал бир неча доллар пулни тугиб қўйиш қўлидан келадиган биронта
болани топиб бера оласизми? Бу лаънати долларлар уларнинг бошига озмунча кулфат
келтирмайди дейсизми! Бисотидагини тортиб олиш учун бола шўрликни ўласи қилиб
калтаклашлари ё ўлдиришлари ҳам мумкин, ёки у гиёҳвандчиларга қўшилиб кетади, ё
ичкиликбоз бўлиб кетади. У ҳатто тўппонча сотиб олиш учун ҳам пул йиғиши мумкин.
— Ёки, — унинг гапини бўлди Палмер, — у ўзига костюм сотиб олиши, кинога тушиши, тўйиб
овқатланиши мумкин. Нима учун сиз уни пулларини фақат ҳалокатга элтиш учун сарфлайди
деб ўйлайсиз?
Жувон тўхтади ва унга юзланиб туриб олди. Унинг қўли Палмернинг билагидан сирғалиб
тушди.
— Айтмовдимми, гапларим сизга ёқмайди деб, хушахлоқ дўстгинам.
— Мен бошқа имкониятларга шама қилмоқчи эдим.
— Болалигингиз тажрибасидан келиб чиққан имкониятлар ҳақидами? — деди Виржиния. Чет
эл автомашиналари бор витринадан тушган чарақлаган нур остида диққат билан Палмернинг
юзига қараётган кўзлари яна катталашгандек, янада қорайгандек туюлди. — Йўқ, сиз шунчаки
Нью-Йоркдаги кўча болалари ҳаётини тушунишга қодир эмассиз.
— Ҳаракат қилаяпман-ку.
— Ёки пул улар учун нима эканини тушунишингиз керак. Бир куни менга ўзингизнинг пулга
бўлган барча қарашларингизни баён этгандингиз. Эсладингизми? Сиз пул — ҳаётингиздаги
асосий омил дегандингиз. Шундай эмасми?
— Ҳа.
— Мана бу болалар учун, — деди унга Виржиния, — пул — бу халоскорлик тўлови. Улар
пулларини пала-партиш ва тез сарфлаб юборишлари сабаби шунда, уларни барбод этувчи
ҳаётдан ситилиб чиқишига бўлган енгилмас эҳтиёж елкаларидан босиб туради, бу ҳаётда улар
ўзларини майда, кўзга илинмайдиган жондорлар деб биладилар. Пул эса уларга дарҳол куч ва
маъно бахш этади. Пул — бу тўппонча, у уларга ўзларини атрофдагилардан бир калла баланд
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |