www.ziyouz.com кутубхонаси
103
олишди. Болалардан бири туртиниб кетди-да, бир оёғи машина остида бўлиб қолди. —
Сuidado!1
— Тўхтанг, мистер! Тўхтанг!
Машинанинг орқа ғилдираклари болакай оёғига теккан маҳалда ўртоғи уни машина тагидан
шиддат билан тортиб олди. Ресторанга кираверишда турган швейцар супача томонга отилди ва
ҳар иккала болани ариқ томонга ирғитиб юборди, сўнг дарҳол қаддини ростлаб,
“флитфуд”нинг орқа эшигини очиш учун машинага ўз вақтида етиб борди. Палмер ҳатто
узоқдан туриб швейцарнинг меҳмонни сермулозаматлик билан жилмайиб қарши олганини
кўриб турарди.
— Ана қаҳрамонлиг-у, гап йўқ, — деб қўйди Виржиния.
— Уларга нима! — деди Палмер. — Анави ёққа қаранг!
Ҳар иккала болакай ариқ бўйида ётиб олиб, овозларининг борича хохолаб кулар эди.
Виржиния уларга диққат билан разм солди.
— Йиғламаслик учун кулишаяпти, — деб қўйди жувон.
Яшил чироқ ёниб, улар кўчанинг нариги томонига ўта бошлашди. Виржиния олдинда, унинг
ортидан эса Палмер борарди. Улар “Сигрэм” биносининг мунгли осмонига тик кўтарилган
устунлари ёнидан жим ўтиб кетишди. Ойнаванд девор орқали ичкаридан чиқиб турган сарғиш
нур бутун деворни ёритиб турарди.
— Зўравонлик шаҳри, — деди Виржиния. — Ваҳший хулқ-атворлар. Бу ерда даҳшатли ишлар
амалга оширилади. Уччига чиққан қарама-қаршиликлар.
— Демак, сиз ҳам кўчадаги жулдирвоқиларга кўз ёши тўкадиганлардан экансиз-да? —
Палмер хўрсинди.
— Э, йўқ, — эътироз билдирди жувон. — Мен ўзим ҳам кўча қизи эдим. Лекин у вақтларда
бизга бундай нафрат билан муомала қилишмасди. Энди эса бу кўплаб одамлар бошига тушган
аянчли ҳолатнинг кўплаб аломатларидан биттаси.
Палмер бироз сукут сақлаб турди-да, кейин деди:
— Лекин мен, тўғриси, бу болакайларда аянчли аломатларни кўрмадим.
— Энди кўрасиз, — деди Виржиния.
— Нимани “энди кўрасиз”? — Мен эшитишга тайёрман, — деди Палмер. — Ҳали олдингизда
охири йўқ узун йўл тургандан кейин...
— Мен айтадиган нарса сизга ёқмайди.
— Эҳтимол. Барибир ҳам, илтимос, гапиринг, мен тинглайман.
— Энг аввало бу икки бола ҳаётда нималарга тўқнаш келишини, қандай ҳолатларда уларга
эш бўлади-ю, қандайлари қаршилик кўрсатади, шуларни тушунтиришга ҳаракат қилинг, — гап
бошлади жувон. — Яхши туманни олиб, уларнинг омади келган. Бу ерда ҳаддан ташқари
қиммат ресторан, икки тунги клуб жойлашган, буларга энг машҳур киноюлдузлар ва турли
таниқли одамлар кириб туришарди. Бунинг устига меҳмонхона ҳам ёнгинасида . Мана шу бутун
маҳалла — уларники. Агар бошқа маҳалла боласи бу ерга келиб қолгудек бўлса, уни бурда-
бурда қилиб ташлашади.
— Кимлар, бу болакайлар?
— Агар даромадли бўлса, ўз туманини сақлаб қолиш учун улар ҳеч нарсадан қайтишмайди.
То улардан зўрроқ биттаси бу серунум жойдан қанча фойда тушишини англаб, уларни қувиб
юбориб, ўрнига ўзи ўрнашиб олмагунча шундай бўлаверади. Ахир бир тунда уларнинг ҳар бири
манави ерда беш доллардан ишлаши мумкин-да.
— Қуруқ эшикни очиб, пул ишлаш?
— Бугина эмас. Улар шу қадар бечораҳол бўлиб кўринишадики, уларни ҳайдаб юборишга
бировнинг кўнгли бўлмайди. Бу маҳалла ресторани ва тунги клублар мижозлари одамлар
кўзига муштдеккина жулдирвоқиларни тепишга журъат қилолмайдилар. Улардан қутулиш учун
чорак долларлик чақани ирғитиш кифоя.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |