www.ziyouz.com кутубхонаси
102
баландман, деб ўйлаганди, бироқ рақс туша бошлашгани ҳамон Виржиниянинг бирданига бўйи
чўзилиб кетгандай бўлди. Қоидага риоя қилиб, орада масофа сақлаганча у жувонни бошлаб
кетди, бу масофани фақат аёлгина қисқартиришга ҳақли эди. Мусиқа Ирвиннинг эски куйи
“слоу-факс”га ўтди. Палмер уни талабалик давридан яхши эсларди, фақат ўша вақтларда у
анча шўхчан ижро этиларди.
Ёнингдаман, дадил бўл, қўрқма,
Ахир эмасман-ку ёш бола, жоним.
Ёнингдаман, жўшдир эҳтиросингни ...
Иккалови ҳам аста кулиб юборди ва рақс тушишда давом этди.
— Хотирангиз яхши экан, — деди жувон.
— Ўша эски замонларда рақс тушишни ўрганганман.
— Кўп қўшиқлар эсингизда қолганми?
— Тўғрисини айтсам, бу сўзларни эслашимга шубҳа қилмагандим. Улар ўзи келиб қолди,
бирданига.
— Давомини ҳам эслайсизми?
— Бошқа ҳеч нима эсимда йўқ.
Улар рақс тушишда давом этишди, бироқ бошда икковларини ажратиб турган масофа ғойиб
бўлгандай эди. Йигит жувоннинг ҳар бир ҳаракатини ҳис этиб турарди. Одатдаги қоидага риоя
қилиб Палмер ортга чекинмоқчи бўлган эди, бироқ бу фикридан қайтди.
Оркестр қўшиқ куйини сатрма-сатр такрорлар эди. Палмер жувоннинг аста хиргойи
қилаётганини эшитди.
У Виржиниянинг юзига назар ташлашга ҳаракат қилди, лекин жувон чеҳрасини унинг
елкасига қўйиб олганди. Палмер жувоннинг унга яқинроқ келиб олганини ҳис этди. Буни у
билиб туриб қилаяптимикан, деб ўзидан-ўзи сўради Палмер. Хотинидан бошқа аёл билан рақс
тушганида бундай савол кўп марталаб кўнглига келар эди, бунга бирон аҳамият бериш
жоизмикан ёки бу ихтиёрдан ташқари бир ҳолатмикан? Ҳар гал бўлганидек, бу сафар ҳам
Палмер аёллар камдан-кам ихтиёрдан ташқари ҳаракатлар қилади деган тўхтамга келди.
Аста-секин танобийни яна ғира-шира қоронғилик чулғади. Рақслар эса давом этарди.
Официантлар столларни йиғиштиришга тушишганди, соат ўн бирдан ошиб кетган, аммо
Палмер энди вақт қанча бўлганига қизиқмай қўйганди.
Йигирманчи боб
Сайр шунча чўзилади деб кутмаганди у. Меҳмонхона Таймс Скуэр туманида эди, Бернснинг
шаҳар квартираси эса Эллигинчи кўчаларнинг бирида жойлашган. Виржиниянинг уйи Бернс
уйи йўлида ёки, эҳтимол, бунинг акси бўлгани учун Палмер узоқ ўйлаб ўтирмади, — улар
йўлнинг бир қисмини биргаликда босиб ўтишга қарор қилишди.
Ушбу кеч паллада Манхеттеннинг марказий туманлари, одатдагидек, одамлар билан гавжум
эди; одамлар оқиб келар, машинадан тушар, тунги клубларга, барларга, турар жойларга кирар
ёки улардан чиқар эдилар. Шаҳар театрларида томошалар тугаб бўлганди ва теварак-атрофда
яшовчи томошабинлар ва уларнинг нью-йорклик дўстлари бу ерга интиларди. Палмер ва
Виржиния машиналар оқими ўтиб кетишини пойлаб, Парк-авеню ва Эллик иккинчи кўча
чорраҳасида тўхташди ва бирдан кўринишидан олти ёшдан ортиқ бўлмаган икки
пуэрторикалик боланинг ўқдай учиб бориб қаршидан келаётган қора “флитфуд”га
ташланганини кўриб қолишди. Улар ресторан йўлагига бурилиб, ҳали юриб бораётган
автомашинанинг эшигини очишга ҳаракат қилиб, қўлчалари билан дастакка маҳкам ёпишиб
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |