www.ziyouz.com кутубхонаси
98
— Унда айтинг, — Бернснинг нью-йоркча лаҳжасига ҳамоҳанг равишда деди Палмер,
мийиғида кулиб.
— Булар бари Олбанидаги ит ахлати, — тушунтира бошлади Бернс. — Партиялар курашига
қилча алоқаси йўқ. Бу нимани англатишини биласанми?
— Бу шуни англатадики, юқоридан ҳали кўрсатмалар беришгани йўқ.
— Қандай сурбетлик, — деди Бернс лабларини буриб. — Йўқ, қароғим, янглишасан. Бу
нафсиламбрини айтганда шу нарсани англатадики, банкирлар ўзаро жиққамушт бўлишда қонун
чиқарувчи ҳокимият вакиллари димоғига пул ҳиди келиб урилади.
— Гап нима ҳақида кетаётганини англай бошлаганимдан қўрқиб кетаяпман, — деди Палмер.
Бернс тўғри дегандай бош ирғади.
— Буни у ёки бу партия дастурининг бир қисми деб қарамасликка қарор қилиб, Олбанидаги
қонун чиқарувчи йиғилишнинг чаққон йигитлари вазиятдан сўнгги центгача соғиб олишни
яхши билишади. Ҳа, улар ҳамма нарсани шундай ташкил этишганки, натижада чўнтакларини
қаппайтириб кетишади, ахир улар чўталхўрликка мазахўрак бўлиб қолган эмасми?
— Бошқача айтганда, — деди Палмер шундай таомларга хос ўхшатишни давом этдириш
керакмаслигини тушуниб; аммо ўзини тутиб туролмади, — улар беш панжани баравар
оғизларига тиқадилар.
Бернс Палмерга жим тикилиб қолди, унинг сўзларидаги кинояни ҳис қилган бўлса-да, бироқ
маъносини тушунмади.
— Менга қара, — деди у ишонч билан, сўзларини салмоқлаб-салмоқлаб, — мана бу машмаша
тугагандан кейин, меникида маъқул йигитлардан уч-тўрттаси тўпланади. Бир кириб ўт. Озгина
томирингга қон қуйиб олсанг, зарари йўқ.
— Соат нечада?
— Ўн бирларда, — деди Бернс. — Бу сенга эрталик қилмайдими?
— Эрта? — қайта сўради Палмер. — Ўн биргача қандай етиб олишимни ўйлаб, бошим қотиб
турибди-ку.
Бернснинг тилларанг қошлари бир юқорига кўтарилди-ю, бироқ дарҳол яна тушди. У
тушундим дегандай кўз қисиб қўйди:
— Ҳа, энди соат ўнларда борсак ҳам бўлаверар, а?
Танобийда гулдурос қарсаклар янгради.
Ўн тўққизинчи боб
Бар пештахтаси олдида ярим соатча ивирсиб, Палмер катта Вик Калхэйн ўзининг муфассал
нутқини тугатиб турган бир паллада танобийга қайтди.
— ...Сўнгсиз карвон сингари йўқлик қаърига абадий кетаётган ўтган асрларда бўлганидек,
ҳозир ҳам, — асл нью-йоркликнинг хиёл пинғи овозида у гулдираб гапирарди, — ўзимиз
ҳаддан ташқари миннатдор бўлганлар хотирасини ёдга оламиз ва бош эгамиз, — давом этди
Калхэйн ҳар бир жумлани чертиб-чертиб, одатдагидек вазмин оҳангда. — Биз келажакка дадил
боқаяпмиз, унинг кўламлари бизни чўчитолмайди, биз жасорат билан ҳужум қиламиз ва бир
қадам ҳам ортга чекинмаймиз. Биз бошқаларни қораламаймиз, зеро ўзимизни ҳам айбдор
қилиб қўймаймиз, ёш авлодимизни йўлдан ураётганларнинг, миллий номусимизни
қоралаётганларнинг ва шон-шавкатимизни йўққа чиқараётганларнинг хатоларини кўрсатмоқчи
эмасмиз. Дунёқараши тор, яна ватанимизни сувтекинга сотаётган майда, калтабин, паст
одамларни қоралашни тарихнинг ўзига қўйиб берайлик. Аммо тарих саҳифаларида орамизда,
бу ерда ҳозир бўлганлар орасида, ушбу танобийда мен билан бирга ҳалол ва софдил одамлар
борлиги, буюк вазифани мардонавор ва қатъият билан ҳал этадиган одамлар борлиги абадий
муҳрланиб қолсин...
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |