www.ziyouz.com кутубхонаси
110
Палмер жавобан бош ирғади, “18” рақамли тугмачани босди ва тезюрар лифтдан орқада
қолиб, юраги пастга тушиб кетаётгандай ҳис қилди.
Ичидан Бернс қўли билан имлаб чақириб турган очиқ эшиккача етиб олишдан аввал у маъюс
кулранг тусдаги йўлакда бир неча дақиқа адашиб юрди. Тирноқларига обдон оро берилган ва
тилла тугма ялтираб турган бу бармоқларни ҳатто бир неча метр узоқдан ҳам бехато таниб
олса бўларди.
— Швейцарнинг айтишича, мени Вуди кўрмоқчи экан, — деди Бернс кинояли жилмайиб. —
Демак, сиз лақаб остида яширинмоқчи бўлибсиз-да?
— Кечикканим учун узр, — деди Палмер ташаббусни қўлга олиб.
Бернс эшикка наридан-бери суяниб тик турарди. Худди узоқ масофани ҳозиргина чопиб
ўтган одамдай, унинг қорача юзи ял-ял ёнарди.
— Сиз кутганимдан ҳам олдин келдингиз, бўтам, — Палмерни ишонтириб деди у. — Қани,
бўлмаса дарё бўйидаги кулбаи вайронамизга марҳамат қилсинлар.
— Наҳотки биринчи бўлиб мен келган бўлсам? — сўради Палмер, унинг ёнидан аста хона
ичига ўтар экан.
— Ҳа, энди жуда биринчи бўлмасангиз ҳам, — бетакаллуф равишда ҳиринглади Бернс, —
аммо энг азизисиз.
Палмернинг юзи тиришди:
— Мен бўлсам шошмай шунча йўлни яёв юриб келибман.
— Бўтам, сен яёв юрмаслигинг керак эди, — димоғидан минғирлаб гапирди Бернс. У,
афтидан, ғирт маст эди ва одатдаги бурро-бурро талаффузлари ўрнига бу сафар сўзларини
чала-чулпа қилиб, бир-бирига қўшиб гапирмоқда эди.
— Улфатлар билан жиндай сайр қилиб қолдим, — Палмер ўз аксини ўйма нақш солинган
қизил дарахт рамкасидаги тошойнада кўриб қолди. Даҳлиздаги ҳамма буюмлар эски эди. Хона
ичидан ниманидир қизғин муҳокама қилаётган одамларнинг босиқ овозлари келиб турарди.
— Эҳ офатижон мисс Клэри! — Бернс астагина димоғида кулиб қўйди. — Виржиния, газета
маъбудаси бўлган улфатчиликда, — дона-дона қилиб деди у. — Чақилмас тош ёнғоқ.
Палмер елкасини совуқ учириб қўйди.
— У ғоят ақлли ёш хонимдай таассурот пайдо қилади.
— Ақлли? — Бернс жим бўлиб қолди. — Э-ҳа, ақлли! — У қаттиқ бош ирғади: — Ҳа,
шубҳасиз. Лекин биласанми, у нимага ўхшайди, хўш? Телефон станциясига ўхшайди. — У
бармоғи билан Палмер пиджагининг ҳошиясига чертиб қўйди. — Биласанми нима учун? Худди
телефон станциясидек, унда барча рақамлар банд бўлади! — Ўзича жуда топиб айтдим деб у
бутунлай ҳаяжонланиб кетди ва мамнун ҳолда ҳиринглаб кулди.
— Уни бирга юра қол деган эдим, — қўшимча қилди Палмер, — лекин у кўнмади.
Бернс бир неча лаҳза ўй суриб қолди.
— Барака топгур яхши қизларимиздан у, — охири деди у.
— Тушунмадим.
Бернс елка қисиб қўйди:
— Ҳозир кўнгилхушлик қилиш мавриди эмас, жонгинам. У гап нимадалигини билади. Демак,
яхши қиз, барака топсин.
Палмер тишларини қисди.
— Мен уни бу ерга у мақсадда таклиф этмагандим.
Бернс яна ҳиринглади.
— Э-ҳа, бунақа дилхушлик учун сизнинг бошқа паккангиз борми? Ҳа? Менга қара, Вуди,
менга тегишли бўлган ҳамма нарса, билгинки, сеники ҳам. Бутун мана шу квартира сенинг
ихтиёрингда, бундан бошқа хилват жой тополмайсан ҳам. Мен мутлақо жиддий айтаяпман. Сен
ўзингни бу ерда хўжайин деб бил ва бир нарсани ҳисобга ол: сенинг мендан бирон нарса
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |