www.ziyouz.com кутубхонаси
118
— Ўрнашиб олгансан деганинг нимаси? — Палмер ўзини яна ўриндиқда ўтирганини кўриб
ҳайрон бўлди.
— Хотининг ҳеч нимадан шубҳаланмас экан-да, тағин яхши ўрнашибсан деганинг нимаси деб
сўраганингга ўлайми?
— У менинг ишимдаги алоҳида шароитларга кўниккан, шу холос, — тушунтирди Палмер. —
Менда иш юзасидан кўплаб учрашувлар бўлиб туради.
— Вуди Палмер кичик, — хиргойи қилиб деди Бернс. — Наҳотки, сиз ростдан ҳам ҳозир
атайлаб қилаётганингиздек содда-баёв бўлсангиз?
Палмер бирмунча муддат жим ўтириб қолди.
— Агар мен сизни тўғри тушунган бўлсам, — аста гапирди у, — аммо сиз жуда аниқ қилиб
айтдингиз, сиз мени мана шундай қулай шароитлардан фойдаланиб қолишим керак деб
ҳисоблайсиз.
— Айнан шундай, — тасдиқлади Бернс. — Кейин ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ қолаверади.
Шаҳримизда биронта ҳам шундай уйланган одам топилмайдики, у мана шундай боқибеғам
хотинни орзу қилмаган бўлсин. Айт-чи, қароғим, бундай имкониятдан фойдаланмай қолганинг
қандай юз берди? Бирон марта ҳам зино қилмаганмисан?
Ўзини ўриндиқ суянчиғига ташлаб, Палмер хиёл кулиб қўйди. “Хайрли тун” деб жуфтакни
ростлаш учун қулай пайт. Айниқса, ҳозир.
— Айтишим мумкин, — у ўзининг овозини эшитди, — бунақа фикр миямга келмаган ҳам.
— Ўлсам ҳам ишонмайман.
— Нимадан бошлашни ҳам билмасдим.
— Бошимни қотирма кўп.
— Бўпти, бас қилайлик, — деди Палмер ўрнидан тураркан.
— Менга қара, бу барча майда гаплар камбағалларнинг фойдасига, — деди Бернс. — Вуди,
қаршингда амакижонинг Мак турибди, унинг билмаган балоси йўқ. Кўзларингдан ҳамма
нарсани кўриб турибман, мени алдаёлмайсан. Қизларнинг бошидан-оёғигача қандай суқланиб
боқишингни кўрганман. Билмайман, нега бўйнингга олмайсан, гаров ўйнайман, нимадан
бошлашни аъло даражада биласан.
Палмер яна ўтирди, дуч келган, ярми ичилган қадаҳни олди ва шошмай ҳўплай бошлади. У
ўзига тасалли берарди: биринчидан, Бернснинг шамаси таваккал қилиб отилган ва нишонга
тасодифан келиб теккан ўқ. Бернсда бундай мерганликдан аслида ном-нишон йўқ.
Мерганликнинг унга кераги ҳам йўқ. Бироқ шу топда у ўзида яширадиган нарсанинг ўзи
мавжуд эмаслигини англаб қолди. Сукут — мана унинг ягона қуроли. Тўғри, у ҳар доим ҳам
ўқдан фойдалана билмасди. Сукут қуролларнинг хўрози эди.
— Тағин нима дей? — бироз таҳаммулдан сўнг сўради Бернс. — Бошқа гапга ҳожат ҳам йўқ.
— У хўрсинди, сўнг томоқ қириб, Палмерга чўзилди-да, унинг тиззасидан шапатилаб қўйди. —
Мен биламан, Вуди, ҳаммасини биламан, — деди у. — Аммо, бўталоғим, булар сени мутлақо
хафа қилмаслиги керак. Бунда ёмон нарсанинг ўзи йўқ. Бу сизнинг тирик одам эканингиз
аломати, холос, тамом-вассалом. Энг яхши аломат.
Палмер хиёл жунжикди. У лабларининг унсиз қимирлаётганини ҳис этди. Оғзини бир қултум
виски билан ҳўллади.
— Ишларим жойида, — деди секин ва жуда паст овозда. — Шундан ўзимни қўлга олганман.
— Бу сўзлар унинг бошида яна узоқ, у жим бўлиб қолгандан кейин жаранглаб турди. У ҳуши
яримлашиб қола бошлаганини англади — бўкиб ичганликнинг одатдаги оқибати. У ўзини яна
ташқаридан ўриндиқда ўтирганини кўра олаяпти, ўзининг гапини ўзи эшита олаяпти — худди
шунга иқрор бўлганидан ўзи ноқулай аҳволга тушиб қолди. Бироқ айни вақтда ҳаммасига
баравар “туф” деб воз кечиб қўя қолиши керак эди.
— Жуда қизиқ, — ғудранди у.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |