www.ziyouz.com кутубхонаси
114
олдига борди, қадаҳларга яна муздан солмоқчидек қилиб кўрсатди ўзини. Бу ердан қўлларини
тез-тез силтаб гапираётган Бернс аниқ кўриниб турарди; унинг қўлида катта қора ҳамён бор
эди. Охири Бернс елка қисди, ассигнацияни суғурди ва уни Принсга берди, Принс пулни дарҳол
худди Бернсникига ўхшаган ҳамёнига солиб қўйди. Палмер қадаҳига яна бир чақмоқ муз
ташлади-да, жойига қайтди.
— Менинг ўйлашимча, — яна гап бошлади у, — биз қиладиган биринчи иш...
Калхэйн аста бошини чайқади, Палмерга жилмайди ва бароқ қошларини бир неча марта
кўтариб-туширди.
Даҳлиз эшиги ёпилди ва Бернс ҳамёнини ички чўнтагига яшириб, меҳмонхона бўлмасига
қайтиб келди.
— Ҳаммаси бир гўр, — ғудранди у Палмернинг ёнига келиб ўтираркан. — Уларга ишониб
бўлмайди.
— Улар сизнинг қарамоғингизда бўлишса ҳамми? — сўради ундан Палмер.
Сукунатни Коннинг акиллашга ўхшаган кулгиси бузди.
— Сендан жавоб кутаяпмиз, Мэккижон, — деди у.
Бернс ясама соддадиллик ва ўшандай ясама ачиниш билан мийиғида кулиб қўйди. Унинг
энсиз бурун катаклари керилди.
— Мен учун, — чўзиб гапирди у, — газетачи касбидан ифлос касб дунёда йўқ. Улар орасида,
балки уч-тўртта ҳалол одам топилиб қолар. Аммо билингларки, қароқларим, сизлар
сиёсатчилар, полициячилар ёки бизнесменлар ҳақида икки оғиз гап айтишга улгурмаёқ
газетачилар аллақачон бутун бир китобни тайёр қилиб қўйишади.
— Реклама ва матбуот билан шуғулланадиган одамдан бу гапни эшитиш ғалати бўларкан, —
деди Палмер. — Сиз уларнинг кўпчилиги сотқин бўлади демоқчимисиз? Ёки сиз ўзингиз
уларнинг кўпчилигини сотиб олганмисиз?
— Бу ёғи энди касб сири, — жавоб берди Бернс.
— Мен банкир сифатида бунга қизиқаётибман, — эътироз билдирди Палмер. — Сизга қанча
тўлашларини мен биламан ва бундай ҳисобга етиб бўлмайдиган харажатларда ҳеч қанақа пул
бакор келмайди деб қўрқаман.
— Бернсдан ташвиш қилманг, — нидо солди Конн, — бу йигит мушукнинг ўзи: йиқилса ҳам
тўрттала оёғи билан тушади.
— Тўққиз умр ҳақида ҳам унутманг, — маъюс қўшиб қўйди Калхэйн.
— Барибир мен учун бир нарса қизиқ туюлади, — ўзини бир энлик ҳам юқори олмай,
дўстона тарзда гапиришга ҳаракат қилиб, уқдирди Палмер. — Матбуотга нега ёппасига
ташланиб қолдингиз? Наҳотки, уларнинг бари пулга сотиладиган одамлар бўлса? Агар шундай
бўлса, буни изоҳлаб бера оласизми?
Бернс аввал бошини ғамгин чайқаб қўйди, шундан кейин гапира бошлади:
— Эҳтимол, сиз улар орасида ҳеч нарса билан сотиб бўлмайдиганларни учратарсиз. Аммо
ундайлар бармоқ билан санарли. Нима учун? — У ўрнидан турди ва хона бўйлаб салмоқ билан
у ёқдан-бу ёққа одимлай бошлади. — Бу йигитлар ҳафтасига қанчадан олишларини
биласизларми? Ҳатто шартнома билан-а?
— Маоши кичик одамлар жуда кўп, — эътироз билдирди Палмер, — лекин бу уларнинг ҳар
бирини сотиб олиш мумкин деган гап эмас-ку.
— Бу тўғри, лекин уларнинг барчаси ҳам газетачилардай катта имкониятга эга эмас-да —
мана шу нарса бузади, ҳа, шу нарса, — тушунтирди Бернс. — Пулга муҳтожликнинг эмас, балки
унинг ўрнини босадиган бирон нарсага имкон туғдириш ҳам. Полициячилар ҳам маълум
ҳокимиятга эгалар. Аммо полициячилар — улар асосан ўртадан юқори бўлмаган маълумотга
эга йигитлар. Бизнинг замонда газеталарда коллежни битирган одамларни тез-тез кўрасан,
айримларида эса ҳатто иккитадан илмий даражаси бор. Полициячи арзимаган порага кўниб қўя
қолади ва ўғридай шу билан гумдон бўлади, газетадаги йигитлар-чи — димоғларига хода
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |