www.ziyouz.com кутубхонаси
113
босқондай кўксини бадтар шишириб юборди. Бироқ арслон ўкириги ўрнига Палмер, во ажабо,
нима деса бўлади, мушукнинг миёвлашига ўхшаган ингичка овозни эшитди, холос.
— Менга қара, Оуги, — деди Калхэйн, — балки банкет вақтида нотиқларнинг биронтаси
билан шунақа бир томоша кўрсатсам бўлар?
Принснинг қулоқтешар қағиллаши Палмернинг эшитишига йўл қўймади.
— Биласанми, мен бунга таваккал қилолмасдим, Вик, — жавоб берди у, елпиниб. — Йигитча
мен билан шунақанги ўчакишиб қолганки, бир ҳафтадан бери ундан қочиб юрибман.
— Нима, у сенинг таъзирингни бериб қўймоқчими?
— Ҳе-йўқ, у ҳалиги қизнинг исмини билмоқчи, холос, — деди Принс, — мен эса унга
айтмайман.
Палмер деворларни зириллатиб юборган қаҳ-қаҳ кулги овозидан юзини буриштирди. Унинг
ёнида турган Бернс завқланганидан нуқул “қойил-қойил” дерди. Конннинг кескин ва чийиллоқ
кулгилари миттигина, аммо гажир лайчанинг акиллашини эслатарди ва Принснинг ҳаяжонли
чийиллашини паналаб турарди. Калхэйннинг кўс ноғора гумбурини эслатувчи бир маромдаги
қаҳқаҳаси ушбу илҳомбахш ансамбл учун тагзамин бўлиб хизмат қиларди.
— Оуги, — деб гап бошлади Эл Конн, — агар сен фақат...
— Ҳе-йўқ, сен ҳам, дўстим, унинг номини билмайсан! — аста қичқирди Принс.
Палмер янги қаҳқаҳаларнинг бир дақиқалик тўлқинидан фойдаланиб, хонани кесиб ўтди ва
тўғри Калхэйннинг рўпарасидаги ўриндиққа бориб чўкди. Хонага бамисоли воиз ёки бўлмаса
шу ерда ҳозир бўлганлардан биронтасининг хотини кириб келгандай бўлди. Орага чуқур
сукунат чўкди ва бирдан Палмернинг миясига сенга унча таниш бўлмаган тор даврага тушиб
қолганингда маълум қулайликка эга бўласан ва қарши овоз беришга ўхшаган ҳуқуқни қўлга
киритасан деган гап келиб қолди.
Тўртталалари хавотир билан Палмерга тикилиб қолишди. Уларнинг дурустгина тажрибасига
қарамай, юзага келган кескинликни қандай юмшатиш йўлини дарров топа олишади. Ниҳоят
Конн яна кулиб юборди, фақат бу гал бошқача, гўё завқли, аммо Палмернинг жирканч воқеага
ҳеч қандай алоқаси бўлмаган воқеани эслагандек кулди.
— Биласизми, нима демоқчиман, — насиҳатомуз гапирди у, — модомики биз ҳали кучли
қобилиятимиздан маҳрум бўлмаган эканмиз, бу ёруғ дунёда яшаса бўларкан! Энди уйнинг эгаси
сифатида Бернс томошанинг бирдан кескин ривожланишига раҳбарлик қилиш ташаббусини ўз
қўлига олди ва бу спектаклнинг иккинчи кўринишига ўтди.
— Шундай қилиб, шўх болалар, — деди у, — шуни сизларга эслатиб қўяйки, Олбанида қонун
чиқаруви йиғилишнинг навбатдаги сессияси очилишигача роса бир ярим ой қолди.
— Вой-вой, ўлдик! — оҳ тортди Калхэйн, кулгили тарздаги ночорлик билан ўзининг шотидай
қўлларини осмонга кўтариб.
— Мак ҳақ, — теран маъноли қилиб деди Конн. — Олишув бўлиши муқаррар, бир бало қилиб
бу тугунни ечмаса бўлмайди: ё остидан, ё устидан!
Палмер кўзлари очкўз бу одамга қизиқиш билан қараб қўйди. Бир жумлада бир эмас, бир
неча маъно англатадиган ташбеҳ ишлатиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.
— Менга маълум бўлишича, — гап бошлади Палмер, — биринчидан...
— Оуги, азизим, — унинг сўзини бўлди Бернс, Принс томонга бурилиб, — назаримда, сен
қаёққадир шошиб турувдинг-ку, шундайми?
Принс дик этиб ўрнидан турди. Унинг бу ҳаракати Палмернинг тахминини тасдиқлади:
репортёр шу ишорани кутиб турган эди, холос.
— Ҳа, ҳа, бугун пайшанба-ку, Макки, — шошиб деди Принс, эшик томон йўналаркан, — ишим
эса бошимдан ошиб ётибди у ёқда, мен кетдим.
— Бўпти, — Бернс репортёрни тирсагидан тутди ва иккаласи вестибюлга чиқиб кетди. Кўп
ўтмай Палмер уларнинг анча баланд овозда гаплашишаётганини эшитди, улар жанжаллашиб
қолишмаганди-ку, бироқ афтидан, бир нимада келишолмаётишганди. Палмер, турди-да, бар
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |