198
Тола чиқими чигит оғирлиги ва чигитдаги тола миқдорига боғлиқ бўлган полиген белги бўлиб
ҳисобланади [5]. Шунингдек,
S.C.Harland (1939), В.И. Кокуев (1935), З.М. Пудовкина ва бошқалар (1951),
Т.Л. Ивановская (1953), Л.Ф. Колоярова (1962), Г.С. Зайцев (1963), А.В. Трушкин ва Т.Д. Жалолов (1967)
каби олимлар ушбу кўрсаткични яхшилаш борасида изланишлар олиб борганлар. Ғўзани етиштиришда
тупроқ ва об-ҳаво шароити кўп жиҳатдан тола чиқиvи кўрсаткичига таъсир этади [3].
Мазкур мақолада эса ғўзанинг ўрта толали АҚШ намуналари ва маҳаллий навлар иштирокида
яратилган эколого-географик узоқ дурагайларнинг F
3
авлодида тола чиқими ва тола узунлиги
белгиларининг ирсийланишини ўрганиш юзасидан олинган маълумотлар таҳлили келтирилган (1-жадвал).
Тадқиқот натижаларига кўра, АҚШ намуналари Line 45-2-1-2-37, BC
3
S
2
45-2-1-2 нинг тола
чиқими 37,9; 37.2% га тенг бўлиб, нав-намуналар орасида энг юқори кўрсаткичга тенг эканлиги кўринди.
Тола чиқими белгисининг учинчи авлод дурагайларида ирсийланиш таҳлили шуни кўрсатдики,
ўрганилган белгининг ирсийланиши турлича, яъни ўта доминантлик, оралиқ ва салбий гетерозис
ҳолатларида намоён бўлди. Белги бўйича ўртача кўрсаткич бўйича F
3
(BC
3
S
1
-47-8-1-17 х 0774-3-3)
комбинациясида энг паст, F
3
(BC
3
S
1
-1-6-3-15 х Lоnren–1) комбинация эса энг юқори натижани кўрсатди
(тегишли равишда 30,2; 51,7). Қолган F
3
(0774-3-3 x BC
3
S
2
45-2-1-2), F
3
(BC
3
S
1
-1-6-3-15 х 0774-3-3), F
3
(BC
3
S
1
-1-6-3-15 х 0774-3-3), F
3
(BC
3
S
2
45-2-1-2 х Line 45-2-1-2-37), F
3
(Line 45-2-1-2-37х BC
3
S
1
-47-8-1-17)
дурагай – комбинацияларда тола чиқими белгиси бўйича энг яхши натижалар (тегишли равишда 37,1;
37,5; 37,2; 37,8%) қайд этилди. Бу эса, ўрта толали турли АҚШ нав-намуналарини чатиштириш орқали
танлов асосида юқори тола чиқимига эга бўлган рекомбинант ўсимликларни ажратиб олиш мумкинлигини
кўрсатади.
Тола узунлиги кўрсаткичи бўйича ўрта толали ота-она шакллардан Line 45-2-1-2-37 нав-намуна
устунлик қилди (37,8 мм). Белги бўйича аксарият учинчи авлод дурагайларида гетерозис кузатилиб,
ижобий трансгрессив ўсимликлар пайдо бўлиши ҳисобига белгининг кўрсаткичлари юқори бўлганлиги
аниқланди. Учинчи авлод дурагайларида тола узунлиги 31,7 мм (F
3
Line 45-2-1-2-37 х BC
3
S
1
-1-6-3-15,
F
3
Line 45-2-1-2-37х BC
3
S
1
-47-8-1-17) дан 36,7 мм (F
3
BC
3
S
1
-1-6-3-15 х 0808-1-6-1) гача оралиқда бўлди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тола узунлиги белгисини оширишда АҚШ намуналари -
0774-3-3, Line 45-2-1-2-37 дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тадқиқот натижалари
таҳлилига кўра,
G.hirsutum L. турига мансуб тур ичи, эколого – географик узоқ шаклларни яъни, АҚШ
нав-намуналарини ўзаро чатиштириш орқали олинган дурагайларнинг иккинчи, учинчи авлодларидан
якка танлов асосида юқори тола чиқимига ва тола узунлигига эга бўлган рекомбинант ўсимликларни
ажратиб олиш мумкинлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: