Тадқиқотлар мақсади.
Полиз махсулоти ассортиментини кўпайтириш. Тарвуз мевасини хар-хил
муддатда пишиб етиладиган юқори сифатли, серхосил, касалликларга чидамли навини яратиш.
Вазифалари.
Юқори комбинноцион хусусиятга эга ота-она шакларини топиш.
Тадқиқот услубиёти.
Нав яратиш жараёни чатиштириш, якка ва гурухлаб танлаш услуби асосида
олиб борилди. Янги навни яратишда оналик шакл сифатида махаллий эртапишар Ўринбой нави ва
оталик шакл қилиб Японияни Мijko №3 нави олинди.
Ўринбой нави эртапишар 70-75 кунда пишиб етилади. Меваси юмалоқ, пўсти яшил рангда бўлиб,
тўқ яшил тиканаксимон энсиз йўлли гуллари бор. Ўртача оғирлиги 2-3,5 кг, мағзи қизил рангда.
Таркибидаги эрувчанг қуруқ модда миқдори 8-9%, ҳосилдорлиги гектарига 25-27 тонна. Палаги ўртача
шохли, барги ингичка чуқур ўйиқли яшил рангда.
Mijko №3 нави ўртапишар, 80-82 кунда пишиб етилади. Меваси думалоқ, пўсти яшил рангда, қора
яшил ингичка тиканаксимон гуллари бор. Ўртача оғирлиги 2-2,5 кг, мағзи пушти рангда. Таркибидаги
эрувчан қуруқ модда миқдори 10-11%, ҳосилдорлиги гектарига 20-25 тонна. Палаги ўртача шохли, барги
ингичка чуқур ўйиқли яшил рангда. Ушбу танлаган комбинациямиз навларининг мевасини ташқи
кўриниши бир бирига ўхшаш бўлиб, уруғи ва мағзининг рангида фарқ бор.
Натижалари.
Уч йиллик синов натижаларига кўра, тарвузнинг Ўринбой Х Mijko №3
дургайининг намуналаридан танлаш услуби билан ажратиб олинган Шарқ неъмати нави ўртапишар 89-93
кунда пишиб етилади. Стандарт Дилноз навига нисбатан 6 кун эрта пишади. Умумий ҳосилдорлиги
гектарига 41,0 тонна бўлиб, қиёсий навдан гектарига 3,8 тонна кўп махсулот олинган. Сифатли хосили хам
гектарига 4,2 тонна кўп (Жадвал-1).
Жадвал 1. Таққослаб синаш боғчасида тарвузнинг Шарқ неъмати навининг хўжалик
белгилари бўйича таърифи
Йиллар
Кўрсаткичлар
Нав,
St
Ўлчов
бирлиги
2007 2008 2009 ўртача
St га
нисбатан
+ -
Нав 93
90
89
90
-6
Ўсув даври
St
кун
96 95 96 96
нав 41,2
39,5
42,3
41,0
+3,8
Умумий
ҳосилдорлиги
St
т/га
38,7 38,3 34,6 37,2
нав 35,0
34,8
37,4
35,7
+4,2
Сифатли ҳосил
St
т/га
33,0 32,4 29,2 31,5
нав 4,4
4,8
4,6
4,6
+0,6
Меванинг ўртача
вазни
St
кг
4,1 4,0 4,0 4,0
нав 10,3
11,8
10,5
10,9
+0,4
Мевадаги эрувчан
қуруқ модда
миқдори
St
%
10,1 11,0 10,5 10,5
194
Шарқ неъмати навининг меваси думалоқ, гохо сағал чўзиқ-думалоқ, ўртача оғирлиги 4,6 кг,
йириклари 10-12 кг гача етади. Сирти текис, пўсти яшил рангда, тўқ яшил тиканаксимон ингичка йўли
бор. Пўсти юпқа (0,9-1,0 см), мағзи тўқ қизил, сувли, уруғи майда қора. Таркибидаги эрувчан қуруқ модда
миқдори 10,9-11,8%. Умумий ҳосилдорлиги гектарига 39,5-42,3 тонна, палаги ўртача сер шох, барги
ўртача йирик, ўйиқли, яшил рангда.
Шарқ неъмати нави 2012 йилдан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик экинлари Давлат
реестрига киритилди ва барча вилоятларда экиш учун тавсия этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |