Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Хулосалар
Республикамизда хар йили 45-47 минг гектар майдонда полиз экилиб, шундан 60-
65%ни тарвуз эгаллайди. Тарвуз меваси инсон организми учун фойдали доривор хусусиятларга эга. 
Бундай шифобахш неъматларни истеъмол даврини узайтириш хозирги куннинг асосий вазифаларидан 
биридир. Ахолини тарвуз махсулотига бўлган талабини қандириш нақадар мухим эканлигини эътиборга 
олсак, махсулот етиштиришда хар хил муддатда пишиб етиладиган юқори сифатли серхосил 
касалликларга чидамли навларни яратиш мақсадга мувофиқдир. Тарвузнинг Ўринбой Х Mijko №3 
дургайининг намуналари-дан танлаш услуби билан ажратиб олинган эрта-ўртапишар Шарқ неъмати нави 
қиёсий Дилноз навига нисбатан эртароқ, серхосил, меваси йрик, ширинлиги билан ижобий натижа 
кўрсатди.
Шарқ неъмати нави 2012 йилдан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик экинлари Давлат 
реестрига киритилди ва барча вилоятларида экиш учун тавсия этилди.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Х.Ч.Буриев, О.А.Ашурметов. Полиз экинлари биологияси ва етиштириш технологияси. 
Тошкент-Мехнат 2000 йил. 57-б. 
2. А.И.Нуритдинов, А.Б.Бакиев ва бошқалар. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик 
справочниги. Тошкент. Мехнат. 1987 йил. 10-б. 
3. Ўзбекистон Республикаси худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари 
Давлат реестри. 2012 йил. 41-42 б.
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МУАММОЛАРИ ВА 
ИСТИҚБОЛИ 
 
Халманов Б.А., Жавлиев У., *Маматқулова Ю.А., *Хуррамова Г.Х. 
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти, 
*Тошкент давлат аграр университети 
Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратишни пировард мақсадларидан бири 
фермерлар далаларида парвариш қилиш учун ҳосилдор навларни танлашдан иборатдир. Чунки, фермер 
хўжалигининг иқтисодини мустаҳкамлаш учун улар кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқишлари талаб этилади. Бу 
борада, соф фойданинг қанчалик юқори бўлиши бошқа омиллар қаторида, юқори ҳосилдорликга 
боғлиқлиги билан ифодаланади. 
Республикамиз ер шаридаги пахта етиштирувчи мамлакатлар орасида энг шимолий минтақада 
жойлашган. Шунга қарамасдан ғўза навларининг ҳосилдорлиги, тезпишарлиги ва унинг сифат 
кўрсаткичларини ошириш юзасидан дунё мамлакатлари олимлари қаторида, Ўзбекистонлик олимлар 
(Н.Г.Симонгулян, 1971; А.Абдуллаев ва бошқалар 2010, Ш.Ибрагимов ва бошқалар, 2010; Р.Г.Ким, 2011; 
Ш.Ахмурзаев, 2012;) томонидан ҳам ушбу йўналишда кўплаб ишлар олиб борилган. М.И.Иксанов ва 
бошқаларнинг (2012) маълумотига кўра, келтирилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 1912-2012 
йилларда Ўзбекистонлик селекционер олимлар томонидан 600 дан зиёд ғўза навларини яратилган.
Ушбу навларнинг 192 таси ЎзҒСУИТИ, 153 таси ЎзПИТИ ва унинг филиаллари, 142 таси 
Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 63 таси Қорақалпоғистон Деҳқончилик 
ИТИ, 15 таси ЎзЎИТИ ва 36 таси бошқа таълим ва илмий тадқиқот муассасалари олим ва мутахассислари 
томонидан яратилган.
ЎзПИТИда олиб борилган кўп йиллик тажрибаларга асосан пахтадан ҳеч қандай минерал ўғитлар 
қўлламасдан ҳар гектаридан 13-14 ц ҳосил етиштириш мумкинлиги тасдиқланган. Барча агротехник 
тадбирларга риоя қилинган бошқа тажрибалар ва Давлат нав синови участкаларининг берган айрим 
маълумотларига кўра, синалаётган янги ғўза навлари гектаридан камида 30 центнер, айрим маълумотлар 
кўрсатишига қараганда эса 49-50 центнер ҳосил олиш мумкинлиги (В.А.Автономов, 2012;) тасдиқланган.
Аммо, янги яратилган навларнинг ушбу потенциал кўрсаткичлари барча фермер хўжаликлари 
далаларида ҳам намоён бўлмаяпти. Республика Ғўза уруғчилиги Марказининг 2012 йил ғўза парвариши 
йилида республикамиз вилоятларида экилган майдон, етиштирилган пахта ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосил 
тўғрисидаги маълумот қуйидаги жадвалда кўрсатилган. 


195
Қорақалпоғистон Республикасида жами ғўза экилган майдон 94700 гектарни ташкил қилиб, 
ўртача ҳосилдорлик гектарига 22.8 центнердан иборат бўлди. Шунга қарамасдан кейинги йилларда 
Қорақалпоғистон пахтачилигида кескин ўзгаришлар кузатилди. 
Ўзбекистон республикаси бўйича энг юқори ҳосилдорлик Андижон вилоятида кузатилиб, 2012 
йилда жами экилган 93535 га майдондан 31.2 центнер ҳосил етиштирилган. Жами 35800 га майдонга 
чигит экган Навоий вилояти ҳар гектаридан 30.8 центнер ҳосил етиштириб республикада ҳосилдорлик 
бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Навбатдаги ўрин эса жами 118028 гектар майдондан ҳар гектаридан 
ўртача 29.4 центнер ҳосил етиштирган Бухоро вилояти эгаллайди. 
Вилоятлар ўртасида энг кам пахта ҳосили жами 101801 гектар майдонга чигит қадаган Жиззах 
вилоятида кузатилиб, ҳар гектаридан 22.6 центнер пахта ҳосили олинган. Навбатдаги Сирдарё ва 
Тошкент вилоятлари пахтакорлари мос равишда 107165 ва 104132 га майдонга чигит экишиб, ҳар иккала 
вилоятда ҳам кўрсаткич 23,2 центнерни ташкил қилган. 
Хўш шундай экан, республика миқёсида олиб қаралганда паст ҳосилдорликка эга бўлган
вилоятларда қолаверса, республикада қандай қилиб пахта ҳосилдорлигини ошириб, пахтачилик 
ривожланган Изроил, Сурия, Туркия, Австралия, Бразилия ва Хитой (Cotton World Statistics, 2007) 
мамлакатлари маррасига эришиш мумкин?

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish