199
Пахта териб олингандан кейин мураккаб фозиолого-биохимик жараёнларни ўтайди. Бу жараёнда
пахта заводлари ва пнктларида шундай йўл тутишлари керакки, нафақат уни сифатли сақлаш, балки,
ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Дастлабки даврларда шу масалада кўплаб изланишлар олиб боришган [3, 5]. Бу муаллифларнинг
таъкидлашича, уруғнинг пишиб етилиши асосан шу уруғдаги мойдорлик даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ
экан. Уруғ қуриши пайтида липаза жараёнлари синтезлашга йўналтирилади. Таркибидаги сувнинг
кўплиги ҳисобига липаза жараёнлари ўзгариб, гидролиз томонга алмашади, буни чигитни намлашда ва
кўкариб чиқиш жараёнида аниқлашган. Муаллифнинг фикрига кўра пахтачиликда чигитнинг пишиб
етилиши ўта муҳим омил эканлигини айтиб ўтган.
Чигитнинг тўлиқ пишиб етилиш муддати уни сақлашнинг 4-5-ойига тўғри келади [4]. Бу даврда
чигитнинг физиологик етилиши фақат I-терим чигитида кузатилган. II- ва III- терим пахталари чигитида
ҳам шу жараён кузатилади, лекин морфологик пишиб етилганлиги сабабли бу жараён секин боради.
Муаллифнинг тавсиясига кўра чигитнинг теримдан кейинги пишиб етилишини тезлаштириш мумкин
экан. Бунинг учун уруглик материал янги териб олинган даврда бир қанча муддат термостатда 40-50
С
ҳароратда ушлаб туриш керак.
Олимлар хулосасига кўра чигит ўсимтасининг совуққа чидамлилигини ўрганиши натижасида
чигит 2-3 йил сақланганда унинг физиологик хусусиятлари ижобий томонга сезиларли ўзгариши
ўрганилган [2]. Бундай уруғлар 14-15
С ҳароратда экилганда ҳам 5-6 ой сақланиб экилган чигитларга
нисбатан унувчанлиги жуда юқори бўлган, униш тезлиги (темп) ҳам сезиларли ўзгарган.
Турлича муддатларда сақланган уругларни экиб бир қанча олимлар тажриба ўтказишган [1, 6].
Улар аниқлашига кўра, чигит икки йил сақланганда унинг яшовчанлиги ошган, шунингдек, далага
экилганда ҳам унувчанлиги жиҳатидан ўтган йили териб олиниб экилган уруққа нисбатан ҳам яхши
кўрсаткични берган. Бундан ташқари икки йил сақлаб экилган уруғлар 12-14
С тупроқ ҳароратида ҳам
яхши униб чиққан. Худди шу шароитда янги териб олинган уруғлар унувчанлиги паст ва секин бўлган.
Пахта заводларида топширилаётган пахтани стандарт талаби бўйича қабул қилмаслик, уни сақлаш
жараёнида ҳам йўл қўйилган хатоликлар пахта тозалаш саноатида ортиқча харажат қилишга олиб келади.
Шу боисдан бундай жараённи илмий асосда ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу сабабли, чигитли пахтани сақлаш усулларининг янги технологияларини чуқурроқ ўрганиш,
сақланаётган пахтанинг сифатини бузмаган ҳолда қабул қилиш ва сақлашнинг самарали йўлларини излаб
топиш маҳсулот сифатини оширишда муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: