Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ашурбеков Х. Районлаштирилган ғўза навларининг элита уруғлари даласидаги ўсимлик 
намуналарини якка танлов усулида хўжалик белгиларини ўрганиш. //Ғўза генетикаси, селекцияси, 
уруғчилиги ва бедачилик масалалари тўплами. Тошкент, 2000, Б. 38-45. 
2. Ахмедов Р.Р., Амантурдиев А.Б., Ўрмонова К. Республикамизнинг асосий пахта майдонларида 
экилаётган навларнинг навдорлиги ва уларни сақлаб қолиш муаммолари. //Матер. Межд. науч.-прак. конф. 
«Современное состояния селекции и семеноводства хлопчатника, проблемы и пути их решения». 
Тошкент. 2007, Б. 183-184. 
3. Мирпулатова Н.С. Биологическое обоснование агротехнических мер борьбы с вертициллезным 
вилтом хлопчатника. Ташкент: Фан, 1973. C. 271. 
4. Марупов А. Экологические чистые технологии защиты хлопчатника от вертициллёзного вилта в 
Узбекистане. Ташкент, 2003. -67 c. 
 
СУРХОНДАРЁДА ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЎРТА ТОЛАЛИ ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ 
АФЗАЛЛИКЛАРИ
 
Чориева Х.Д., Тожиев М., Таджиев К. 
ЎзПИТИ Сурхондарё филиали, Термиз шахри 
Мустакил мамалакатимизда пахтачилик янада ривожлантириш, пахта ҳосилини ошириш, тола 
сифатини яхшилаш максадида олимлар томонидан кенг кўламда илмий-тадқиқот ишларини амалга 
оширмоқдалар. Республикамизда селекционер олимлар олдига тезпишар, серҳосил, тола сифати ҳалқаро 
андозалар талабига тўлиқ жавоб берадиган қургоқчиликка, касаллик ва ҳашоратларга чидамли янги 
навларни яратиш, истиқболли навларни тўғри жойлаштириш ва уларга мос келадиган агротехник 
тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича долзарб муаммолар 
қўйилган. 
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ва жаҳонда иқтисодий-молиявий инқироз давом этиб 
турган бир пайтда ҳар бир тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган истиқболли гўза навларини 
жойлаштириш фермер хўжаликлари учун энг самарали омилдир. 
Г.В. Кулябоев (1951), А.З.Зайнишев (1965) чатиштириш учун танлаб олинган шакллардан она 
шакли тола узунлигига катта таъсир қилишини таъкидлаганлар. 
Н.Г. Симонгулян (1985), Х.Эгамов (2001) ҳосилдорлик белгисига қараб танлашни 3-авлод 
оилаларидан бошлашни маслаҳат берганлар. 
Академик Г.С. Зайцев (1980) ўз тажрибасида гўза ҳосиддорлигини ва тола сифатини табиий 
муҳитга боғлиқ бўлишини таъкидлаган. Ҳаво ҳарорати иссиқ бўладиган минтақаларда тола чиқиши юқори 
бўлишини минерал ўғитлар пахта толаси сифатига, айниқса толанинг узунлигига ижобий таъсир этишини 
аниқлаганлар. 
Автономов А.А. (1969) пахтадан юқори ва сифатли ҳосил олиш кўпинча экиладиган уруғликнинг 
сифати ва унинг навига боғлиқ деган хулосага келган. 
Тадқиқот ҳал қилиш усули ва йўллари- дурагайлаш ва танлаш бўлиб, иссиқликка, гармселга, 
қурғоқчиликка чидамли донорларни танлаш, олинган Ғ-1, Ғ-2, Ғ-3, Ғ-4, селекцион биринчи йил, селекцион 
иккинчи йил кўчатзорларига ўтказиш, андоза навларга нисбатан хўжалик учун қимматли бўлган 
кўрсаткичлари бўйича устун бўлган дурагай ва тизмаларни станцион нав синаш кўчатзорига ва кейинги 
жараён конкурс нав синаш кўчатзорига ўтказишдан иборат. 
Маълумки, Ўзбекистон Пахтачилик Илмий-Тадқиқот Институтининг Сурхондарё филиали узоқ 
йиллар давомида ингичка толали ғўзанинг янги навларини яратиш ва янги навларга мос келадиган 


208
агротехнологиясини ишлаб чиқиш билан машғул бўлиб келди. Мана Мустақиллик шарофати билан Бош 
институтнинг ушбу филиалида эндиликда ғўзанинг ўрта ва ингичка толали селекцияси бўйича 
селекционер олимлар батафсил шуғулланишмоқца. Давлат навлар синаш муассасасига филиалнинг 
УзПИТИ-1601, ЎзПИТИ-1602 ва ЎзПИТИ 1603 каби навлари топширилган. Яна янги навларни грунт 
назоратга топширишга тайёргарлик кўришмокда. 
ЎзПИТИ Сурхондарё филиалида яратилган ингичка толали ғўза навлари бор, лекин ўрта толали 
ғўзанинг янги истиқболли навлари ишлаб чиқаришга катта майдонларга экиш учун ҳали йўқ. Шу боисдан 
Сурхондарё филиали селекционер олимлари фермерлар олдида яқин йилларда вилоятга мос келадиган 
иссиклик, курғоқчилик ва гармселга, эртапишар, серҳосил тола сифати ҳалқаро андозалар талабларига 
жавоб берадиган навлари бўлади деб ваъда беришмоқдалар. Ўрта толали ғўзанинг янги навлари филиалда 
ўтказилётган станцион ва конкурс навлар синови тажрибаларида мукаммал ўрганилмокда ва энг яхшилари 
танлаб олиниб Давлат навлар синови шахобчаларига топширилмоқца. 
Конкурс навлар синови тажрибасида 2009-2012 йилларда 10 та нав таққослаб ўрганилди. Учта нав 
андоза сифатида олинди. Бу навлар Вилоятда асосий майдонларда экилаётган Наманган-77, Бухоро-6 ва 
Бухоро-102 навларидир. Тажрибага 4 та янги нав: 
Термиз-25, Термиз-255, Термиз-256, Термиз-257 навлари ва янги учта тизма Л-120, Л-111 ва Л-152 лар 
таққослаб ўрганилмоқда. Навларнинг 50 фоиз гуллаши ва кўсакларнинг 50 % пишишида фарқи 1-3 кунга 
ташкил қилди. Барча ўрганилаётган янги навлар ўтказилган кузатишларда шу нарса аниқландики, ўрта 
пишар бўлиб, кўсаклар очилишида фарқи 2-4 кун ташкил этади. (1-2 жадваллар) 
Лекин гўзанинг бўйи ва кўсаклар сони, кўсакларнинг очилишида экилаётган ва янги истиқболли 
ғўза навлари ўртасида фарқ катта эканлиги аниқланди. Андоза навлар Наманган-77, Бухоро-6 ва Бухоро-
102 навлари бош поясининг баландлиги 92,4-110,7 см, кўсаклар сони 8,8-11,1 дона, шундан очилгани 2,3-
3,1 дона ёки 1 сентябрга 21,4-23,6 фоиз ҳосил очилгани аниқланди. Янги Термиз-255 ва Термиз-256 
навлари баландлиги-107,6-109,6 см, кўсаклар сони-13,1-16,3 дона, шундан очилгани-3,9-4,4 дона ёки 36,6-
37,3 фоиз хосил 1-сентябр санасига очилгани аниқланди. Янги тизмалар Л-120, Л-111 ва Л-152 лар бўйи-
102,8-115,3 см, кўсаклар сони 14,1-15,8 дона, шундан очилгани- 1,9-6,3 дона ёки 23,6- 34,8 фоиз ҳосил 
очилгани кузатилди. Урганилган янги навлар 50% очилиши 96-97 кунни ташкил қилди ва экилаётган ғўза 
навларидан 2-3 кунга эртачи эканлиги аниқланди. 
Ғўзанинг туп сони андоза навларда 47,6-54,3 минг/га, янги навларда 46,5-52,1 минг/га ва янги 
тизмаларда 43,2-53,4 минг/га. Навлар ўртасида туп сон бўйича катта фарқ кузатилмаган. 
Энг йирик кўсакли навлар (5,7-6,6 гр) Бухоро-6 ва Бухоро-102 навлари эканлиги исботланди. 
Термиз-255 ва Термиз-256 навлари бир кўсакдаги пахта ҳосили 4,9-5,2 грамм эканлиги аниқланди. 
2-жадвал маълумотидан кўриниб турибдики, ғўзанинг туп сони андоза навларда 54,3-61,7 минг/га, 
бир ўсимликда кўсаклар сони- 8,4-11,0 дона, бир кўсак вазни 5,3-6,6 грамм, сентябрь ойи ҳосили 23,6-27,8 
ц/га ва умумий пахта ҳосили 30,6-32,9 ц/га. Янги навларда туп сон-55,9-61,8 минг/га, ўртача бир 
ўсимликда кўсаклар сони-11,4-17,7 дона, бир кўсак вазни-5,1-5,5 гр ташкил этди. Сентябр ҳосили янги 
Термиз-255 ва Термиз-256 навларида энг юқори бўлиб, 32,2-34,3 ц/га ёки андоза навлардан 8,8-10,3 ц/га ва 
умумий ҳосили эса андоза навлардан 3,5-9,0 ц/га юқори бўлиши исботланди. 
Тўгри навларни синашда пахта ҳосили ва унинг тезпишарлиги муҳим роль ўйнасада, тола 
технологик сифати ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган кўрсатгичдир. Тола сифати халқаро андоза 
талабларига жавоб бермаса, ҳосили кўп бўлишидан қатъий назар ундай навлар районлаштирилмайди. 
Бизнинг ўтказган тажриба шароитида тола узунлиги андоза навларда 30,6-32,8 мм, тола чиқиши 
33,7-39,9 фоиз ва микронейри-3,9-4,5 ва янги Термиз-256 навининг тола узунлиги -34,6 мм, тола чиқиши-
39,8 фоиз ва микронейри-4,3 га тенг эканлиги аниқланди ва янги навнинг толаси тўртинчи типга мансуб 
эканлиги маълум бўлди. Янги Термиз-256 навини Давлат навлар синовига топшириш ишлари 
режалаштирилмокда. 
Дала тажрибасида асосий кўрсатгич бу-пахта ҳосилдорлиги бўлиб ҳисобланади. Янги навларнинг 
энг муҳим кўрсатгичлари эртапишарлиги, тола сифати ва сентябр ойи пахта ҳосилидир. 
Бизнинг ўтказган тажрибада сентябр ойи ҳосили андоза навларда Наманган-77, Бухоро-6 ва 
Бухоро-102 навида 21,4-23,6 ц/га ва умумий ҳосили эса 28,0-32,2 ц/га ташкил қилди. Янги яратилган 
Термиз-255 ва Термиз-256 навларида сентябр ойи ҳосили -23,5-27,1 ц/га ва умумий ҳосили 39,2-46,4 
ц/гани ташкил этди. ЎзПИТИ Сурхондарё филиалида яратилган ўрта толали ғўзанинг Термиз-256 нави 
андоза Наманган-77 навидан 16,4 ц/га ёки 37,8 фоиз, Бухоро-6 навидан 18,4 ц/га ёки 43,0 фоиз ва Бухоро-
102 навидан 14,2 ц/га ёки 20,5 фоиз юқори ҳосил етиштирилганлиги исботланди. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish