Э.
*ЎзҒСУИТИ, ТошДАУ ташкилотлараро селекция ва уруғчилик лабораторияси
Ғўза инсоният учун ҳаётий муҳим қишлоқ хўжалик экинларидан биридир, чунки пахтачиликнинг
маҳсулоти бўлган тола ва уруғлари ниҳоятда кўп иккиламчи ашёларни беради. Ўзбекистон дунё
пахтачилигида энг шимолий пахта етиштирувчи давлат бўлиб, бу эса пахта ҳосилдорлигини ошириш
бўйича кўпроқ изланишлар олиб боришни талаб қилади. Мамлакатимизда пахта ҳосилини янада ошириш
учун, асосан ҳозирда экилиб келинаётган навлар ўрнига янги истиқболли ва шу минтақага мослашган
эртапишар ва ҳосилдор навларни жойлаштириш ва етиштириш негизида амалга ошириш мумкин.
Ҳосилдорликни ошириш жуда мураккаб вазифа бўлиб, уни ҳал этиш учун мажмуий ёндашув талаб
этилади. Бу муаммо экинни етиштириш ҳудудига қараб турли йўллар билан ҳал этилади [1,2].
Ғўза навлари тезпишар, серҳосил, тола чиқими юқори, унинг технологик сифати яхши, чигити
сермой, оқсил моддаларга бой, ташқи муҳит таъсирларига (тупроқнинг шўрланиши, паст ҳарорат, гармсел,
сув танқислиги, касаллик ва зараркунандаларга) чидамли, агротехника муҳитида самарали
фойдаланиладиган, жумладан, қатор ораларига ишлов беришга ва машина теримига мослашган, ҳамда
бошқа қимматли хўжалик белги-хусусиятларига эга бўлмоғи керак [3,4].
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тажрибаларимизнинг мақсади Қашқадарё вилояти тупроқ-
иқлим шароитига мос ғўза навларини танлаш ва уларни етиштириш агротехникасини ишлаб чиқишга
йўналтирилди.
Ушбу мақсадни амалга ошириш натижасида;
- Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаб натижасида ҳосилдорликни
қўшимча харажатсиз 3-5 ц/га га ошириш мумкин.
206
- Биз таклиф қиладиган ғўза навларини етиштириш ҳисобига ҳосилни сентябр ойида териб олиб,
уни юқори навларга сотиш билан бирга кейинги экин бўлган ғаллани эрта экишга замин яратади.
Ушбу вазифаларни ечишни ўз олдига мақсад қилиб ишлаётган селекционер олимлар томонидан
бир қатор тезпишар, серҳосил, касаллик ва зараркунанда ҳашоратларга бардошли, юқори тола чиқимига ва
енгил саноат талабларига тўлиқ жавоб берадиган сифатли толага эга бўлган ғўза навлари яратилмоқда.
2012 йилда бир гуруҳ олимлар билан биргаликда Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос
ғўза навларини танлаш ва уларни етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш бўйича тажрибалар
ўтказилди. Ўтказилган тадқиқотлар жараёнида ғўза навларида тезпишарлик, ҳосилдорлик, тола ҳосили,
тола сифати, 1000 дона чигит вазни, вертициллёз вилт билан зарарланиш даражаси ва бошқа қимматли
хўжалик белгилари ўрганилди.
Тажрибалар Қишлоқ хўжалик экинларини синаш Давлат комиссияси ходимлари томонидан ишлаб
чиқилган услубига асосан, яъни ҳар бир нав 50 м
2
дан 4 та такрорда жойлаштирилди. Ғўза ўсимликларида
ўсув даврида қуйидаги кузатув ва ҳисоб-китоб ишлари олиб борилди:
-
50 фоиз ўсимликларни униб чиқиши;
-
50 фоиз ўсимликда биринчи кўсакларни очилиши (тезпишарлик);
-
кўчат қалинлиги;
-
30-сентябргача бўлган ҳосилдорлик;
-
20-октябргача бўлган ҳосилдорлик;
-
умумий ҳосилдорик.
Териб олинган 50 та кўсакли намуналар тарозида тортилиб, бир дона кўсакдаги пахта вазни
аниқланди. Намуналар джингаузлардан чиқарилиб, тола чиқими аниқланди. Тола сифатини аниқлашда
замонавий HVI аппаратидан фойдаланилиб, нав намуналари 13 та кўрсаткич бўйича баҳоланди.
Тажрибаларда 16 та янги ғўза навлари андоза навларга таққосланиб ўрганилди, синаш натижалари
қуйидагича бўлди. Тезпишарлик бўйича энг юқори кўрсаткичлар С-6775, С-2510 ва Бешқаҳрамон
навларида кузатилиб, кўрсаткич 104 кунни ташкил қилди. Нишон, Насаф-7, С-6550, Чарос навлари мазкур
белги кўрсаткичи 105 кунга, С-9085, Марал, Наманган-102 ва С-9086 навларида эса 106 кунга тенг бўлди.
Тадқиқотларда синалган янги навларнинг асосий қисми ушбу белги бўйича андоза навларга яқин эканлиги
аниқланди.
Ўрганилган навлар орасидан Жарқўрғон, Марал, С-9083, С-9085, Азамат, Султон, Насаф-7 ва
Мерос ғўза навлари 30 сентябргача бўлган пахта ҳосилдорлиги бўйича энг юқори кўрсаткичларни намоён
қилишди. Ғўзанинг С-2510, С-2610, Чарос, Бешқаҳрамон, Ан-516, С-6550 навларида эса ушбу белги
бўйича андоза навларга нисбатан паст кўрсаткичга эга эканлиги аниқланди ҳамда ушбу навлар чиқитга
чиқарилди.
Умумий ҳосилдорлик бўйича Жарқўрғон, Марал, Султон, С-9083, С-9085, Азамат, Бухоро-8,
Насаф-7, Бухоро-102 ва Мерос навлари қолган навларга нисбатан юқори ҳосилдорликка эга эканлигини
намоён қилди.
Барча пахта етиштирувчи аксарият мамлакатларда ҳосилдорлик тола ҳосили билан белгиланади.
Шу сабабли яратилаётган ғўза навлари тола чиқими бўйича талабларга жавоб бериши лозим.
Тажрибамизда иштирок этган янги навларнинг, фақатгина Ўнқўрғон навидан ташқари барчасида
тола чиқими андоза навларга нисбатан анча юқорилиги аниқланди. Бу эса ушбу белги бўйича селекционер
олимлар катта изланишлар олиб бораётганидан далолат беради. Ғўзанинг Ўнқўрғон нави ушбу белги
кўрсаткичи бўйича чиқитга чиқарилди. 30-сентябргача бўлган тола ҳосили бўйича қуйидаги янги навлар
андоза Бухоро-8 навидан кам тола ҳосилига эга эканлиги аниқланди ҳамда ушбу С-6775, C-2510, C-2610,
Барҳаёт, Насаф-7, Чарос, Мерос, С-6550, С-9086, Бешқахрамон, АН-516, Ишонч ва Насаф навлари шу
белги бўйича чиқитга чиқарилди. Қолган барча навлар андоза навларга нисбатан юқори тола ҳосилига эга
эканлиги аниқланди.
Изланишларимиз натижасида тола сифати бўйича Барҳаёт, Насаф-7, С-6550, С-9086, Ишонч ва
Насаф навлари IV ва V-тип талабларига жавоб бера олмаслиги аниқланди ва ушбу белги кўрсаткичи
бўйича чиқитга чиқарилди. Ушбу навлардан ташқари барча навлар белги бўйича андоза навлар билан
баробар ёки устунликларини намоён қилди.
1000 дона чигит вазни ҳосилдорлик билан чамбарчас боғлиқ. Шу боисдан тажрибаларда ушбу
белги кўрсаткичига ҳам алоҳида этибор қаратилади. Изланишларда иштирок этган навларда 1000 дона
чигит вазни бўйича 111 граммдан 161 граммгача оралиқни ташкил этди.
Маълумки, вертициллёз вилт ғўза ўсимликларига энг кўп зарар етказадиган касаллик ҳисобланиб,
70-йилларда республикамиз пахта майдонларидаги 30 % гача ҳосилнинг йўқолишига сабаб бўлган.
Кейинги йилларда ушбу касаллик бўйича селекционер олимларимиз катта ва самарали ишлар олиб
борганлиги туфайли касалликнинг камайишига эришилмоқда.
Тадқиқотларда иштирок этган 26 та ғўза навларини вертициллёз вилт касаллигига бардошлигини
аниқлаш мақсадида касаллик билан табиий зарарланган далада 6 та такрорда тажрибалар ўтказилди.
Тажриба натижаларига кўра, вертициллёз вилт касаллиги билан умумий тарзда зарарланиш ўрганганилган
207
навларда 8,9 % дан 10,5 % гача бўлганлиги аниқланди. Бу кўрсаткич андоза Бухоро-6 навида 21,3 % ни
ташкил қилиб, янги синалаётган навларга нисбатан анча юқоридир.
Ғўза навларининг тола сифати замонавий HVI аппаратида таҳлил этилганда синовдаги (С-9086,
Бешқаҳрамон навларидан ташқари) барча навлар IV-типга мансуб эканлиги маълум бўлди.
Ушбу навлардан супер элита уруғларини тайёрлаш мақсадида С-9085 навидан 1000 та якка танлов,
200 та оилавий терим ва 25 та намуна терим, Жарқўрғон навидан 400 та якка танлов, 100 та оилавий терим
ва 50 та намуна терим, Азамат навидан 500 та якка танлов, 150 та оилавий терим ва 50 намуна терим,
Нишон навидан 300 та якка танлов, 100 та оилавий терим ва 30 та намуна терим, Марал навидан 400 та
якка танлов ва 50 та намуна терим териб олинди.
Олинган натижалар асосида Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитида етиштирилаётган ғўза
навларидан ҳосилдорлиги, тола ҳосили, тола сифати, касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга
бардошлилиги бўйича устунликларини намоён этган, ҳамда навдорлиги 98 фоиздан юқори бўлган 5 та нав
яъни С-9085, Жарқўрғон, Азамат, Нишон, Марал навлари танлаб олинди ҳамда Қашқадарё вилоятига экиш
учун тавсия этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |