Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Абдураимов С.А., А. Саиткаримов. Интродукция и селекция пастбищных растений в условиях 
Южного Казахстана.// Материалы Всесоюзного совещания «Состаяние и перспективы селекции и 
интродукции кормовых растений для пустьнной и полипустьнной зон» Самарканд, 1979. 12-14 с. 
2. Балян Г. А., Эсенкулов А. Э. Новые сорта прутняка в Киргизии.// Материалы совещ. Состаяния и 
перспективы селекции и интродукции кормовых растений для пустьнной и полипустьнной зон» 
Самарканд, 1979. 18-20 с. 
3. Бекчанов Б. Изучение и оценка исходного материала чогона Halothamnus для целей селекции в 
условях предгорной полупустыни Узбекистана. Автореф. кан. диссер., Л, 1992, 20 с. 
4. Раббимов А. Биологические особенности и селекция изеня Kochia prostrate (L) schrad в аридной 
зоне Узбекистана. Автореф. Канд. дисс., Ленинград, 1989. 17с. 
5. Хамидов А. А. Селекция кейреука в Узбекистане.// Материалы Всесоюзного совещания 
«Состаяние и перспективы селекции и интродукции кормовых растений для пустьнной и 
полипустьнной зон» Самарканд, 1979. 21-23 с. 
6. Шамсутдинов З. Ш. Создание долголетных пастбищ в аридной зоне. Средний Азии. Ташкент: 
Фан, 1975, 176 с. 
7. Убайдуллаев Ш.Р. Фитогенное поле черного саксаула (Haloxylon aphyllum (Minkw.) Iljin) и его 
роль в фитомелиорации эфемероидово- полынных пастбищ Узбекистана. Автореф. дисс. на соиск. 
уч. степени канд. биол. наук, Ташкент, 1990. -24 с. 
8. Хамроев Х.Ф. Ихотазорларнинг фитоценоз микроиқлимига таъсири. //Яйловлардан 
фойдаланишнинг илмий асослари. Тошкент, 2009, 236-239 б. 
9. Harrison R. D., B. L. Waldron, K. B. Yensen, R. Page, T. A. Monako, A. Y. Palasso. Foraje kochia helps 
figt renge fires. Rangelands, 2002. №24, (5) p. 3-7. 
ТАКОМИЛЛАШГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЎҒИТ СОЛИШНИНГ ҒЎЗА 
МАЙДОНЛАРИНИ ПУШТАЛИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
Раматов Б.З., Балтаев Ф.О. 
Урганч давлат университети 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган сўнгги 20 йилда бошқа соҳалар қатори қишлоқ 
хўжалик соҳасида ҳам аграр ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса ўзининг ижобий натижаларини намоён 
этиб, қишлоқ хўжалик соҳаси йилдан-йилга янги ютуқларни қўлга киритмоқда. Мустақилликнинг 
дастлабки йилларидаёқ мамлакатимизда деҳқончилик тараққиёти – фаровонлик манбаи эканлигига бўлган 
эътиборнинг кучайтирилиши натижасида қисқа муддатларда ғалла мустақиллигига эришилди. 
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида 
уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни кўпайтириш иқтисодий инқирозни бартараф этишнинг асосий йўлларидан бири 
эканлиги ва ушбу масалага бўлган эътиборни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланган 
[1]. 
Шундан келиб чиққан ҳолда қишлоқ аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасини юксалтиришда 
муҳим аҳамиятга эга.
Ғўза қимматбаҳо техника экини сифатида ташқи омиллар: ёруғлик, иссиқлик, сув, тупроқ ва
озиқага ўта талабчандир. Ғўзанинг озиқага бўлган эҳтиёжи тупроқ ва ўғитлар орқали қондирилади. Шу 
боисдан ғўза учун ажратилган ерлар тупроғи юқори даражада унумдор, яъни ўсимликни озиқа 
элементларига бўлган талабини тўла қондириш имкониятига эга бўлмоғи зарур. Бироқ, ҳозирги даврда 
тупроқнинг потенциал унумдорлиги ҳам, самарали унумдорлиги ҳам пасайиб бораётган бир пайтда, 
пахтадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ўғитларнинг аҳамиятига эътибор янада кучаймоқда. 
Ҳозирда етиштирилаётган ялпи пахта ҳосилининг қарийб ярмидан кўпроғи ўғитлар ҳисобига 
бунёд этилади. Ўғитлар тупроқнинг потенциал унумдорлигини оширади, ғўзанинг ривожланишини 
жадаллаштиради, ҳосилдорлигини кўпайтиради ва кўсакларнинг эрта етилиб очилишини таъминлайди. 
Аммо ўғитларнинг бу хусусиятлари уларни ерга солиш технологиясига, яъни муддатлари, усуллари ва 
техникасига узвий боғлиқ. Бундан ташқари, ғўзанинг ривожланиш фазаларида озиқа элементларининг 
тури ва миқдорига бўлган талабларига ҳам боғлиқ. Ўғитларнинг ана шу хусусиятларидан келиб чиқиб, 
уларни ерга солиш усуллари, чуқурлиги, ғўза илдизларидан узоқ ёки яқин масофага жойлаштириш 
тартиби ишлаб чиқилади. Бу, ўз навбатида, ўғитларни ерга солиш технологияси ва техникасини 
такомиллаштиришни тақозо этади. 
Деҳқончиликда пахта далаларини минерал ўғитлар билан озиқлантиришда агрокимё фанининг 
«Тупроқни эмас, ўсимликни озиқлантириш керак» деган асосий принципига тўғри келиши шарт. Шунга 
кўра ўғитлар тупроқнинг ҳайдалма қатламида, унинг тик профили ва горизонтал йўналиши бўйича бир 


151
текис тақсимланиши ва тупроқка яхши аралаштирилиши ва ғўза ўсимлиги ривожланадиган худудда
максимал даражада яқинроқ жойлаштирилиши зарур. Ана шунда илдизларнинг озиқа излаб беҳуда 
ўсишига ҳожат қолмайди, улар ғўзани озиқа билан бир меъёрда таъмин этиш имкониятига эга бўлади. 
Бироқ ҳозирда мавжуд бўлган технологияда бунга тўлиқ эришилаётгани йўқ. Мавжуд технологиялар 
бўйича ерлар икки қаватли плуглар билан ҳайдалганда ўғитлар ҳайдалма қатламнинг тик профили бўйича 
икки қаватига чизиқ (локал) шаклида туширилади. Ўғитлар сочиб сепилганда, улар тупроқнинг маълум 
бир қатламида ёппасига тақсимланади. Демак, мавжуд технологияда ўғитларнинг ҳайдалма қатламда бир 
текис тақсимланиши ва тупроққа сифатли қилиб аралаштирилиши тўла таъмин этилмайди. Шу боис 
ўғитларни ерга солиш технологиясини янада такомиллаштириш жуда муҳим амалий аҳамиятга эга. 
Мазкур муаммонинг тўла ечими келажакда агрономия ва инженерлик фанларининг кўп йиллик 
тараққиёти махсулига боғлиқ албатта. 
Масаланинг ечими ерларни асосий ишлаш ва бир йўла шудгор остига маъдан ўғитлар солиш 
технологиясини такомиллаштиришга қаратилган. 
Ҳозирги вақтда амалда қўлланилаётган ерга ўғит солиш усуллари қатор камчиликларга эга. 
Мазкур усуллар тупроқда ўғитни текис тақсимланишини таъминлай олмайди. Ўғитларнинг тупроқда 
жойлашиши, ўсимлик илдиз тизимининг ривожланиш қонуниятларига мос келмаганлиги туфайли 
ўғитларнинг бир қисми ўсимликка ўзлаштирилмайди. Асосий ўғитлашда ўғит сочувчи машиналар билан 
ер бетига сочилиб, ҳайдаш агрегатлари ёрдамида тупроққа кўмилади. Ўғитларни ерга ҳайдаш агрегатлари 
ёрдамида қўмилганда уларнинг ғўза илдиз тизимига нисбатан тупроқда жойлашиши тажрибалар 
натижасида аниқланган. Бунда, ўғитлар плуг корпусининг қамрав кенглигига боғлиқ равишда вертикалга 
яқин тасмалар шаклида тупроққа жойлашади. Тасмалар орасидаги масофа 30–45 см бўлади. Назарий 
тадқиқотларда аниқланишича ўғитлар бундай жойлашганда, ғўза илдизларининг ўғит тасмаси билан 
учрашиш эҳтимоллиги 35 – 40 % дан ошмайди. Бундай усулда солинган ўғитнинг 60–65% и ўсимлик 
томонидан фойдаланилмасдан қолиши мумкин
[2].
Ўғит экиш билан бирга берилганда, у экиш чизиғидан 8-10 см узоқликка ва 12-14 см чуқурликка, 
қаторнинг бир томонида жойлаштирилади. Бунда ўсимлик илдиз тизимининг ўғитларни қамраб олиш 
эҳтимоллиги жуда кам бўлади ва шу боис ўғитдан фойдаланиш коэффициенти ҳам кичик бўлади.
Ғўзани озиқлантиришда унинг илдизларини шкастламаслик мақсадида минерал ўғитларни 
ўсимликдан узоқроққа солишга мажбурмиз. Бу масофа биринчи озиқлантиришда 15–16 см, иккинчида 20–
22 см ва учинчида 28–30 см ни ташкил этади.
Фосфорли ўғитлар сувда эримайди ва жойидан силжимайди. Шунинг учун улардан фойдаланиш 
коэффициенти жуда кичик - 25 % дан ошмайди.
Муаллифлар тавсия этаётган технология бўйича фосфорли ўғитларнинг йиллик нормаси 
тўлалигича, экишдан олдин суғорилмайдиган далаларда эса азотли ўғитларнинг 25 % и экиш чизиғи 
остига ёки пушта остига солинади. Бунда ўғит вертикал йуналишда кенг тасма шаклида, 
такомиллаштирилган чуқур юмшатгич-ўғитлагичлар ёки чизел-культиватор ўғитлагичлар ёрдамида бир 
текис тақсимланиб, тупроққа жойлаштирилади. 
[3]
Маълумки, ерни ағдариб ҳайдаш меҳнат сарфи энг кўп талаб қилинадиган технологик усул 
ҳисобланади. Бу усул узлуксиз қўлланилиши оқибатида ҳайдалма қатлам остида зичлашган қават (плуг 
товони) ҳосил бўлади. Бунга барҳам бериш учун пахтачиликда ҳар 3 – 4 йилда шудгор ости махсус 
юмшатгичлар ёрдамида чуқур юмшатиш тавсия этилади.
Тупроққа асосий ишлов беришга (ағдариб ҳайдашга) сарфланадиган меҳнат сарфини камайтириш, 
минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида биз ағдариб ҳайдаш ўрнига эгат 
тубини чуқур юмшатиш ва бир вақтнинг ўзида юмшатилган жойга кенг тасма шаклида икки қаватга ўғит 
солишни ҳамда ўғит тушган тасма устида пушта олиб кетишни тавсия этамиз. Бунда ағдариб ҳайдашга 
сарфланадиган меҳнат ва ёқилғи сарфи тежаб қолинади.
Таклиф этилаётган пахта далаларини пуштали экишга тайёрлайдиган комбинациялашган агрегат 
қуйидаги технологик жараёнларни агрегатнинг бир ўтишида бажаришни кўзда тутади: мавжуд эгат туби 
(чигит экиладиган чизиқли лента) ни тасмали чуқур юмшатиш, ўғитларни муайян жойга икки ярусга 
тасмали бериш ва тупроқ, палахсаларини ҳосил қилинаётган ариқнинг ўрта чизиғига нисбатан чап ва ўнг 
томонга айлантириш ҳисобига ўғит берилган чизиқли лента устида пушта ҳосил қилинади. Бунда 
комбинациялашган агрегатнинг юмшатгичлари 90 см ли қилиб пахта қатор оралиғига ўғит солишга 
мослаштирилади. Ўғитларни қатламлаб ерга солиш комбинациялашган агрегатнинг юмшатгичи ўғит 
сошниги билан таъминланади. Ўғит сошниги ўғитларни қуйидаги чуқурликда ва лентали кенгликда 
солади: юқори қават 30…35 см чуқурликда ва 12…15 см лентасимон кенгликда (ўғит миқдори 50 %),
пастки қават 40…45 см чуқурликда ва 12…15 см кенгликда лентасимон кўринишда (ўғит миқдори 50 %) 
жойлаштиради. Ўғит солинган қатламда пушталарни ҳосил қилиш учун ҳар бир қатор орасига плуг 
корпуслари ўрнатилади. Тажрибалар кузда ўтказилади. Эрта баҳорда пушта бўйлаб узунасига тупроққа 
ишлов берилади ва пушталарга чигит экилади. Натижада ғўзани вегетация даврида озиқлантиришга ҳожат 
қолмайди. 


152
Тавсия этилаётган технология бўйича минерал ўғитлар ғўза илдизи остига жойлаштирилганда 
ўғитлардан фойдаланиш даражаси 80-100 % гача етади. Бу мазкур технологиянинг афзаллигидан далолат 
беради. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish