148
3. Нариманов А.А. Высокая жизненность семян как важнейший фактор их полноценного
прорастания. Ташкент , 2000 г.
4. Лихачев Б.С. Особенности определения силы роста свежеубранных семян зерновых культур //
Селекция и семеноводство. М. 1986. №5
5. Нариманов А.А. Семена-сортовые и посевные качества-урожай. // Ғўзанинг дунёвий хилма-
хиллиги генофонди фундаментал ва амалий тадқиқотлар асоси. Халқаро илмий анжуман.-Тошкент 2010.
С. 214-216.
6. Мустақил юрт ғалласи. Т. “Ўзбекистон”, 2003-136 б
7. Нариманов А.А, Верхотурцев Ф.А, Гольдберг Г.А, Джавлиев У.Н. Научная концепция качества
и высокой продуктивности посевных семян хлопчатника. “Ўзбекистон биология” журнали, № 4, Т., 2000,
36-41 б.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЧЎЛ ОЗУҚАБОП ЎСИМЛИКЛАРИ ИНТРОДУКЦИЯСИ ВА СЕЛЕКЦИЯСИ
НАТИЖАЛАРИ
Раббимов А., Мардиева Б.С., Хамраева Г.
Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти. Самарқанд ш.
Чўл яйлов чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб табиий яйловлар хизмат қилади.
Яйловлардан узлуксиз ва пала-партиш фойдаланиш, кўпчилик сув манбаларининг издан чиқиши, бута ва
ярим бута ўсимликларни хўжалик эҳтиёжлари учун чопиб олиш натижасида чўл яйловлари ўсимлик
қопламининг бузилиши, яйлов инқирози ҳолатлари кучаймоқда. Маьлумотларга кўра, ҳозирги кунда
Ўзбекистон чўл яйловларининг қарийиб 40% ида турли даражадаги инқироз ҳолатлари кузатилмоқда.
Шундай экан, чўл-яйлов чорвачилигини барқарор ривожлантириш бевосита яйловлар ҳолатини яхшилаш
ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш билан боғлиқ. Шу боис, чўл-яйловларидан рационал фойдаланиш,
ўсимлик қопламини қайта тиклаш, истиқболли чўл озуқабоп ўсимлик турларини излаб топиш, уларни
маданийлаштириш орқали яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, қимматли озуқавий хусусиятларга эга,
турли тупроқ-иқлим шароитларида ўсишга яхши мослашган, қурғоқчилик, шўрланиш ва бошқа ноқулай
абиотик омилларга чидамли ўсимлик навларини яратиш ва улар уруғчилигини ташкил этиш
Республикамиз аграр фани олдида турган устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ушбу йуналишда Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институтида кенг
қамровли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва қатор ютуқларга эришилди. Жумладан, чўл
яйловларидан рационал фойдаланиш тизими ишлаб чиқилиб, ушбу технологияни жорий қилиш табиий
яйловлар ҳосилдорлигини 20% гача ошириш имконини бериши билан бир қаторда, бута ва ярим бута
ўсимликларнинг ўз-ўзини қайта тиклаш ва ботаник хилма-хилликни сақлаб туриш имконини яратади.
Институтда Марказий Осиё чўл ҳудудлари флорасини ўрганиш, истиқболли озуқабоп турлар
генофондини йиғиш, уларни қиёсий баҳолаш ва маҳаллий шароитларга иқлимлаштириш борасидаги
тадқиқот ишлари натижасида 100 дан ортиқ озуқабоп турларга мансуб 1500 дан ортиқ намунадан иборат
генофонди йиғилди, 35 турдан ортиқ истиқболли турлар танланиб, уларнинг 16 истиқболли навлари
яратилди ва Республикамиз турли чўл ва ярим чўл минтақаларига районлаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: