Камфоросманинг (Camphorosma lessingi L.) “Согдиана”нави унинг Фориш ёввойи
популяциясидан кўп марталаб умумий танлаш усулида яратилган. Ушбу нав тупроқ шўрланишига ўта
чидамли. Илдизи 5-6м чуқурликкача кириб боради, бўйи 60-70см бўлувчи ўртача шохланган кўп йиллик
бутача. Ҳосилдорлиги гектаридан 8-12 центнер қуруқ массани, уруғ ҳосили эса гектаридан 1,5-2,0
центнерни
ташкил
қилади.
Шўрланган
яйловларда
кузги-қишки
юқори
ҳосилли
яйлов
агрофитоценозларини яратишда истиқболли нав, вегетация даври 260-270 кун.
Астрагалнинг (Astragalus agameticus L) “Оқтоғ” нави унинг Туркманистондан олиб келинган
ёввой популяциясидан кўп марталаб умумий танлаш усулида яратилган. Бўйи 70-110см бўлувчи,
барглари тухумсимон, қарама-қарши жойлашган 30-40см узунликдаги мураккаб барг ҳосил қилувчи кўп
йиллик ўтчил ўсимлик. Илдизи тупроққа 2-2,5м чуқурликкача кириб боради. Июль ойида уруғлари
пишади. Адир шароитида 20-25 ц/га пичан ва 1,5-2,0 ц/га уруғ ҳосилини тўплайди. Адирлар шароитида
суьний пичанзорлар яратишда истиқболли нав.
Эркак ўтнинг (Agrophyron desertorum Fisch) “Ишонч” нави Қозоғистондан олиб келинган
ёввойи популяция таркибидан кўп марталаб умумий танлаш усулида яратилган. Бўйи 70-80см, кучли
тупланган, илдизи попук илдиз, тупроққа 1,2-1,5м гача кириб боради. Июл ойида уруғи пишади. Адир
шароитида гектаридан 12-16 центнер пичан ва 1,5-2,0 ц уруғ ҳосилини тўплайди. Яйловда узоқ (40-60 йил)
умр кўради. Қурғоқчилик, топталиш ва бошқа абиотик салбий омилларга чидамли. Адирлар шароитида
юқори ҳосилли суньий пичанзорлар яратишда истиқболли нав.
Юқорида қайд этиб ўтилган чўл озуқабоп ўсимликларининг истиқболли навлари мамлакатимиз
чўл минтақасининг турли ҳудудларида районлаштирилган ва экиш учун тавсия қилинган. Ҳозирги кунда
интродукцион ва селекцион тадқиқотларга Палецкий черкези (Salsola paletskiana Litv.) Хуросон эспарцети
(Onobrychis chorossanika Bge), Шимолий Африка мамлакатларидан олиб келинган кўп йиллик бутасимон
атрипликс турлари (Atriplex canescens, A. undulata), Қизилча (Ephedra strobilaceae), Селин(Aristida pennata)
ва бошқа турлар жалб қилинган.
Хулосалар. Истиқболли чўл озуқабоп ўсимлик турлари билан интродукцион ва селекцион
тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, қурғоқчил минтақалар ёввойи флораси чўл яйловлари
ҳосилдорлигини оширишнинг жуда бой манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мамлакатимизда
яратилган дастлабки навлар яйловлар ҳосилдорлигини 4-5 маротаба ошириш имконини яратиш билан бир
қаторда, яйловлар ўсимлик қопламини янги турлар билан бойитиш, озуқа сифатини яхшилаш,
ҳосилдорликини йилнинг келишидан қатьий назар, тупроқнинг чуқур қатламларидаги мавжуд минерал ва
намлик ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига стабиллаштириш имконини беради. Чўл озуқабоп
ўсимлик турлари билан олиб борилган интродукцион ва селекцион тадқиқотларнинг дастлабки эришилган
ютуқлари ушбу йўналишдаги изланишларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш лозимлигини
кўрсатади.
150
Do'stlaringiz bilan baham: |