Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Каримов И.А. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари” –Тошкент: Ўзбекистон, 2009. -56 б.
2. Хидиров Т., Шахобов С., Жуманов Ф. Тупроқни эмас, ўсимликни озиқлантириш керак. – «Ўзбекистон 
қишлоқ хўжалиги», 1999, 5 - сон. 
3. Мухамеджанов М.В., Сулаймонов С. Корневая система и урожайность хлоп-чатника. Т.: 
«Узбекистан», 1978 г. 
РЕСПУБЛИКАМИЗДА УЗУМЛАРНИНГ ЯНГИ НАВЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА ИНТЕНСИВ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
 
Рахмонов Ш., Газиев Б.Ю., Умаралиева М.Х. 
Тошкент давлат аграр университети 
 
Узумчилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири. Ўзбекистоннинг 
қулай иқлим шароити, ер-сув ресурслари минтақада хилма-хил узум навларини етиштиришга ва юқори 
ҳосил олишга имкон беради.
Узумчилик – қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан бири бўлганлиги туфайли 
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Узум қимматбаҳо ўсимлик ҳисобланади. Унинг фойдали хусусиятлари беқиёс, таркиби шакар, 
органик кислоталар, витаминлар, минерал тузларга бой, ҳамда шифобахш хусусиятларга эга. Медицинада 
узум билан даволаш, яъни ампелотерапия деган алоҳида йўналиш мавжуд.
Узумчилик соҳасида етиштириладиган узум навларини саноатбоп, хўраки ва кишмишбоп 
йўналишларга ажратиш мумкин. Ўз йўналишга хос узум навларидан мураббо, шарбат, компот, қуритилган 
маҳсулотлар ва вино маҳсулотлари тайёрлаш мумкин.
XIX аср бошларида узумчилик йўналишларидан фойдаланиш тўлақонли ташкил этилганлигини 
кузатишимиз мумкин, яъни узум ҳосилининг 70-80 фоизи қуритилиб майиз тайёрланган, 10 фоизи 
виночилик эҳтиёжлари учун ишлатилган ва қолган 10 фоизи истеъмол қилинган. Қуритиб тайёрланган 
майиз четга, асосан Россияга сотилган. Биргина Самарқанд вилоятининг ўзида йилига 16,0 минг тоннадан 
зиёд майиз четга жўнатилган, хаттоки вилоятда алоҳида кишмиш бозори мавжуд бўлган. 
Узумдан бугунги кунда саноат миқёсида асосан вино маҳсулотлари ва узум шарбатларини 
тайёрлашда фойдаланилмоқда. Ваҳоланки, биргина қуритилган маҳсулотларни саноат миқёсида ишлаб 
чиқарилиши йўлга қўйилса иқтисодий самарадорликка эришилади, чунки янги узилган узумга нисбатан 3-
4 баробар юқори даромад олиш мумкин.
Ҳозирги кунда давлат реестрига узумнинг 38 хил нави киритилган бўлиб, аммо республикада 
экилиб етиштирилаётган ва саноатда фойдаланилаётган узум навларининг айрим қисми рўйҳатда мавжуд 
эмас. Мазкур асосий ҳужжатни ҳам такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш лозим.
Саноатда вино маҳсулотларини тайёрлаш учун давлат стандартига мувофиқ минтақамизда 
етиштириладиган ва евроосиёнинг Витис Винифера (Vitis vinifera) туридаги узумларнинг барча 
ампелографик навларидан фойдаланилади. Узум – бу виночилик саноатининг асосий хом-ашёси 
ҳисобланади. Албатта юқори сифатли вино маҳсулотларини тайёрлашда қайта ишлаш технологияларига 
амал қилиш муҳим омиллардан биридир, жумладан узумнинг шакар ва титрланган кислотаси миқдори 
белгиланган меъёрларда бўлиши, узум ҳосили узилгандан сўнг 4 соатдан кечиктирмай қайта ишлаш, қуёш 
нуридан сақлаган ҳолда ташиш ва ҳоказолар.
Йиллар ўтиши билан баъзи ўсимлик турлари камайиб ёки йўқолиб кетиш ҳоллари кузатилмоқда, 
жумладан узумчилик соҳасини ҳам бу муаммо четлаб ўтмаган. Қадимдан етиштириб келинган, айниқса 
маҳаллий ва ноёб ҳамда мавжуд узум навларини сақлаб қолиш устувор йўналишга айланиши лозим. 
Республикада янги узум навларини ривожлантириш, мавжуд маҳаллий ва ноёб узум навларини 
кўпайтириш, ихтисослаштирилган узумзорларни ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб 
чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Виночилик саноатида фойдаланиладиган узумнинг бир қатор винобоп техник навлари камайиб 
бораётганлигини кузатишимиз мумкин, жумладан, Джаус ёки Султони навидан десерт винолар (Сурхон, 
Джаус), Фурминт навидан десерт вино (Токай), Тагоби навидан қизил ликёр вино (Ширини) тайёрланган, 
шунингдек Совиньон, Оваки, Асил қора, Албилло техник навларидан кенг қўлланилган. 
1870 йил тажриба ўтказиш ва синаб кўриш мақсадида европанинг: Серсиаль, Пино-Гри, Саперави, 
Морастель, Опорто, Изабелла, Рислинг, Пино, Мускат ва бошқа узум навлари экила бошланди, 1884 йилга 


153
келиб мазкур навлардан кўчатлар етиштира бошланди. Мавжуд узумзорларни сақлаган ҳолда янгиларини 
ҳам барпо этиш, навлар ассортиментини бойитиб бориш фойдадан холи эмас.
Узум майдонлари асосан Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона 
вилоятларида жойлашган. Янги узумзорларни барпо этишда – узум навининг биологик хусусиятлари ва 
технологик кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда, ҳамда мўлжалланган ер майдонларининг табиий 
шароитлари инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Айниқса, тоғли зоналарнинг қатор 
афзалликларини ҳисобга олган ҳолда узумзорларни барпо этиш устуворликка эга бўлиши зарур, жумладан 
йиллик ёнғингарчилик 700-800 мм ташкил этиши туфайли суғоришдаги қуллайлик, иқлим шароитининг 
иссиқлиги, тупроқ таркиби жиҳатидан ва ҳоказолар. Бунинг натижасида иқтисодий-ижтимоий 
самарадорликка эришилади, айниқса ҳудудларда қисман бўлса ҳам аҳолининг бандлиги таъминланади.
Узум етиштирувчи билан қайта ишловчи корхона ўртасида ҳамкорлик, яъни кооперация алоқалари 
тўғри ташкил этилса ўз навбатида харид нархини оқилона белгиланишига, маҳсулот сифатининг ошишига 
ва реализация қилишда барқарорликка эришилади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, узумчилик саноати 
субъектлари интеграциялашувини ривожлантириш устуворликка эга ва бу жараёнларни бошқариш 
истиқболлидир. Шунингдек, пировардида узумчилик тармоғига қўшимча сармоя киритиш, илғор техника 
ва технологияларни жорий этиш борасида молиявий институтларини жалб қилинишига ва ишончли 
ҳамкорлик муносабатлари шаклланишига эришилади.
2012 йил 16 мартда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ўз 
нутқларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тегишли захирасини яратиш ва унга бўлган нарх-
навонинг кескин ошиб кетмаслиги бўйича қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. 2012 йил 
Ўзбекистон аҳоли сони 30 миллиондан ошиши кутилмоқда, бу ўз навбатида аҳолини хавфсиз, табиий 
мева-сабзавотлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга янада эҳтиёж ортишидан далолат 
беради. Алоҳида эътибор узумзорлар майдонини кенгайтириш ва янгиларини барпо этишга қаратилиши 
давр талабидир. Айниқса, узумнинг хўраки ва кишмишбоп навларини кўпайтириш ҳамда қиш-баҳор 
мавсумларида истеъмол учун узоқ сақлаш технологияларини жорий этган ҳолда аҳолига тортиқ этиш 
муҳим масалалардан.
Италияликларнинг плёнка остида етиштириш технологиясига кўра узум биологик етилганидан сўнг 
ҳосилни кўчатда 2-3 ой давомида сақлаш имкониятига эга. Шунингдек, қатор афзалликлари мавжуд, 
жумладан, ёғингарчилик, турли касалликлар ва заруркундалардан сақлайди, ҳосил нисбатан тез етилади. 
Ўзбекистон географик жиҳатдан Италия билан бир кенгликда жойлашганлигини ҳисобга олган ҳолда 
мазкур технологияни айниқса хўраки навли узумзорларда жорий этиш истиқболларини кўриб чиқиш 
аҳамиятлидир. 
1960 йиллардан бошлаб турли мамлакатлар фермерлари томонидан томчилатиб суғориш усулини 
қўллаш орқали маҳсулот унумдорлигини оширишга, тупроққа ишлов бериш ҳаражатларини 
камайтиришга, сувни тежаб ишлатишга эришиш мумкинлиги кашф этилди. Томчилатиб суғориш бу – 
сувни аста-секин, милтиратиб айнан ўсимлик илдизи жойлашган ерга етказиб беришдир. Тупроқдаги 
намликни оптимал даражада ушлаб турар экан, бу суғориш усули сувнинг қуёш ва шамолда буғланиб 
кетишига ҳам йўл қўймайди. Бундан ташқари тупроқ қатқалоқ бўлиб қолмайди, бу эса илдиз атрофидаги 
тупроқ учун сув ва ҳавонинг оптимал миқдорда етказиб берилишини таъминлайди. 
Аслида томчилатиб суғориш усулининг илк намуналари 1866 йил Ўрта Осиёда тажрибалар ўтказиш 
натижасида вужудга келган. Кейинчалик мазкур технология айниқса Исроилда кенг қўлланиб 
ривожлантириб борилган. Мамлакатнинг оғир иқлим шароитлари ва сув заҳиралари чекланган бўлганлиги 
сабабли томчилатиб суғориш усулидан кенг қўлланилган. Худди мана шу томчилатиб суғориш усули 
сабабли, илгари аҳолиси тез ўсиб бораётган, ярим оч, озиқ-овқатлар карточка усулида тарқатиладиган 
мамлакат бир неча йил ичида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йирик экспорт қилувчисига айланди. 
Сўнги 30 йил ичида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, аммо сувга бўлган талаб 
эса деярли ўзгармади.
Томчилатиб суғориш усулидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида, шунингдек кўкаламзорлаштириш 
ишларида, томорқа ерларида ва дала ҳовлиларда кенг фойдаланиш лозим. Бу борада Р.Р.Шредер номли 
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илимий-текшириш институти томонидан Жиззах ва Самарқанд 
вилоятларида тажриба ўтказилди. Тажриба натижаларига кўра Жиззах вилояти Зомин туманидаги сув 
тақчил бўлган 6,5 гектар майдонда 3 йил давомида жами ҳосилдорлик 33 фоиздан зиёд бўлди, сув 35 
фоизга тежалди ва меҳнат сарфи ҳам қисқарди. Самарқанд вилоятида эса 3 йил давомида жами 
ҳосилдорлик 34 фоиздан зиёд бўлди ва сув 30-45 фоизга тежалди. 
Буганги кунда узумзорларда томчилатиб суғориш усулини қўллаш бўйича ишлар Сурхондарё 
вилояти «Денов вино-ароқ» ОАЖ корхонасига қарашли ер майдонида Хитой билан ҳамкорликда амалга 
оширилмоқда. Мазкур технологияни янги барпо этилган 50 гектарли узумзорда жорий этиш 
режалаштирилган. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish