Microsoft Word Conf-селекция rtf


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАПСУЛАЛАНГАН ТУКСИЗ УРУҒЛИК



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

 
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАПСУЛАЛАНГАН ТУКСИЗ УРУҒЛИК 
ЧИГИТЛАРНИ ЭКИБ ҒЎЗА ЕТИШТИРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ 
 
Рашидова С.Ш., *Рашидова Д.К.,
Мамедов Н.М., Эргашев Б.З. 
ЎзР ФА ПКФИ, *РБУУС 
Қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиши ва ривожланиши, тезпишарлиги ва маҳсулдорлиги каби 
жараёнларга озиклантириш ва сув тартиби билан бир қаторда, экиладиган уруғнинг сифати ҳам катта 
таъсир кўрсатади. Одатда уруғларнинг дала шароитидаги унувчанлиги 60-70 фоиздан ошмайди. 


155
Унувчанликнинг 80-85 фоизгача етказилиши ўсимликлар кўчат қалинлигининг янада тўлиқ ва бир текис 
бўлишини таъминлайди ҳамда ҳосилдорликни ошириш учун асос бўлади. Қишлоқ хўжалик экинлари 
уруғларига экишдан олдин ишлов беришнинг янги технологияларини ишлаб чиқариш катта илмий ва 
амалий аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда ҳар йили 1 млн. 300 минг гектардан ортиқ майдонда ғўза экилади. Ғўза 
ниҳолларини тўлиқ ундириб олиш, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши кўп жиҳатдан юқорида қайд 
этилганидек, экиладиган уруғлик чигитларнинг сифатига боғлиқ. 
Уруғлар юқори экиш ва ҳосил бериш сифатларига эга бўлиши уларнинг ҳаётчанлиги ҳамда 
тўлиқлилиги билан белгиланади. Бундан ташқари улар соғлом, касаллик ва зараркунандалардан 
ҳимояланган, яхши тўкилувчанликка эга бўлиши керак. Уруғликни тайёрлашда унинг сифатини ошириш 
учун экишдан олдин физикавий, кимёвий ва бошка реагентлардан фойдаланишда ҳар хил усуллар 
қўлланилади.
Уруғларни озиқа элементлари, биостимуляторлар билан бойитиш истиқболни белгилайди ва уни 
ҳал этиш дала ҳосилдорлигини оширишга имкон яратади. 
Ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишда кимёвий воситалардан, уларнинг ўсишни 
бошқарувчи препаратлардан фойдаланишнинг самарали усулларидан бири биологик фаол 
бирикмаларнинг полимер препаратив шакллари билан уруғларга экиш олдидан ишлов бериш 
ҳисобланади. 
Тукли чигитларни кимёвий туксизлантириш жараёнида ғўзанинг илдиз чириш касаллиги билан 
зарарланишини олди олинади. Шу билан бирга ўсимликларни ривожланишининг бошида ва онтогенезни 
ҳар хил босқичларида ўсишини рағбатлантириш учун уруғларни экиш олдидан дорилаш зарурдир. 
ЎзРФА Полимерлар кимёси ва физикаси институтида карбоксиметилцеллюлозанинг натрийли 
тузи ва хитозандан таркиб топган полимер препаратив шаклли УЗХИТАН препарати ишлаб чиқилган ва 
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва 
агрохимикатлар рўйхатига киритилган. 
Бу препарат экосистемани ифлослантирмайди, уруғлик чигитни дорилашда иштирок этадиган 
ходимлар учун кам заҳарли, тупроқда сақланиб қолмасдан микроорганизмлар ёрдамида тез парчаланади, 
касаллик келтириб чиқарувчиларга қарши курашиш учун кенг имконият яратади, ғўза ниҳолларининг 
унувчанлигини ошириб, ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш билан бир қаторда ҳосилдорликни 
оширади. 
УЗХИТАН препаратининг муҳим афзалликларидан бири - ушбу препаратив шакл ёрдамида чет 
элдан келтириладиган препарат ва қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган технологияларни келтиришнинг 
олди олинади, препаратнинг нархи ҳам чет эл аналогларига нисбатан анча арзон. 
Бугунги кунда ўсимликлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни зараркунанда ва 
касалликларга қарши курашмасдан туриб тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ, ноқулай об-ҳаво 
шароитларида (ёғингарчилик, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши) уруғ ўз вақтидан кечиктирилиб 
экилганда намланган чигитлар жойида ўсиб кетиб, уларнинг сифати ёмонлашади. Шу сабабли бошқа 
тенденция ҳам юзага чиқади - бу уруғларни тайёрлашда ишлов беришнинг янада мақбул усулларини излаб 
топишдир. 
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини экиш олдидан тайёрлашнинг истиқболли усулларидан 
биттаси - бу капсулалашдир, яъни уруғ юзасини юпқа сувда эрийдиган полимер, функционал комплекс 
физикавий - кимёвий хусусиятларга эга бўлган плёнка билан қоплашдир. 
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани хўжаликларида бир неча йиллар давомида 
УЗХИТАН билан капсулаланган чигитлар устида синовлар ўтказилиб келинмоқда. Йиллар давомида 
капсулаланган уруғлик чигит экилган майдонлар кенгайиб бормоқда. 
Жумладан, 2010 йилда механик усулда туксизлантирилган УЗХИТАН перапарати билан Бухоро-
102 ва Омад ғўза навларининг капсулаланган уруғлик чигитлари Қорақалпоғистон Республикаси Амударё 
туманидаги 10 та фермер хўжаликларида 528,0 гектар майдонда экилди. Барча фермер хўжаликларида 
кўчат сони ўртача 85,0-87,0 минг дона/га ни ташкил этди. Кузатувлар давомида капсулаланган 
чигитлардан униб чиққан ўсимликлар ўсиши, ривожланиши ва ҳосил элементларини тўплаши бўйича 
назоратдагига нисбатан юқори кўрсаткичларни намоён этди. Биринчи теримда назоратга нисбатан 
гектарига 2,5-4,0 центнер кўп ҳосил олинди, умумий ҳосилдорлик назоратдагидан 2,9-5,0 ц/га юқори 
бўлди. Синовлар экишда капсулаланган чигитлардан фойдаланиш истиқболли эканлигини исботлаб 
берди. Амударё тумани фермер хўжаликлари бўйича капсулаланган чигит экилган майдонлардан олинган 
ўртача ҳосилдорлик гектарига 36,9 центнерни ташкил этиб, шартномавий режа 108,0 фоизга бажарилди. 
2010 йил пахта майдонларидан юқори ҳосил олинганлиги сабабли, 2011 йил туксиз уруғлик чигитлар 
капсулалаб экиладиган ғўза майдони икки баробарга кенгайтирилди. 
Амударё туманида 2011 йил капсулаланган чигитлар “Амир Темур”, “Й.Уразбоев”, “Қиличбой” ва 
“Туркманистон” худудларидаги 24 та фермер хўжаликларининг 1010,0 га ғўза майдонига экилди ва 
экилган майдонларда 100% ниҳоллар олиниб, ҳар гектаридан ўртача 85,0-90,0 минг дона кўчат унишига 


156
эришилди. Энг юқори ҳосилдорлик Амударё туманидаги «Бешбоев Курбанғали», «Ўразбоев Улугбек» 
ҳамда «Камаладдин Бекнияз» фермер хўжаликларида кузатилди. Туксиз уруғлик чигит капсулалаб 
экилган фермер хўжаликлари пахта далаларида олинган ҳосилдорлик назоратдагига нисбатан 2,5-5,9 
центнерга ортиқ бўлди. 
2012 йил Омад ва Бухоро-8 селекцион навларининг 2-3 авлодларидан тайёрланган туксиз 
капсулаланган уруғлик чигитлар Амударё туманининг “Й.Ўрозбоев” ва “Туркманистон” ҳудудларидаги 23 
та фермер хўжаликларида экилиб, давлатга пахта топшириш шартномавий режаси туман бўйича 127,6%га 
бажарилиб, 935,0 ц қўшимча ҳосил олинди.
“Й.Ўрозбоев” ҳудудидаги фермер хўжаликларидан Дўрман коллежи 187,0%, “Камолиддин 
Бекниёз” 186,2%, “Ўрозбоев Улуғбек” 165,4%, “Пирназаров Т.” 143,3%га, “Туркманистон” ҳудудидаги 
фермер хўжаликларидан “Уста Аллаёр” 163,1%, “Рўзим Худан” 141,9%, “Саттор Аймоқ” 139,3%га йиллик 
пахта тайёрлаш шартномавий режасини бажарди. 
Амударё туманидаги УЗХИТАН препарати билан туксиз уруғлик чигит эккан барча фермер 
хўжаликлари, “Й. Ўрозбоев” ҳудудидаги фермер хўжаликлари 105,5-187,0%га, “Туркманистон” 
ҳудудидаги фермер хўжаликлари эса 103,9-141,9%га йиллик пахта тайёрлаш шартномавий режасини 
ортиғи билан бажардилар. 
Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Қарақолпоғистон Республикасида иқлим шароити ўзига хос, 
ҳаво ҳарорати кескин ўзгарувчан, қишлоқ хўжалик экинлар экиладиган майдонлардаги тупроқларнинг 
ўртача шўрланган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Полимерлар 
кимёси ва физикаси институти олимлари томонидан яратилган, тўлиқ маҳаллий ҳом-ашё асосида ишлаб 
чиқариладиган “УЗХИТАН” препарати билан дориланган туксиз уруғлик чигит экилган майдонларда 
ғўзадан юқори ҳосил олинмоқда. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish