Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
бўлгандай эди. Уни бошқача тасаввур қилиш мумкинми ахир? Бундай маслаҳатгўй, ҳамманинг 
иззат-ҳурматига сазовор бўлган кишиларсиз ҳам яшаш мумкин бўлармикин? 
Онасининг айтишича, Кириск отасига жуда ўхшаб кетаркан. Катта бўлса қуйиб қўйгандай 
Эмрайиннинг ўзгинаси бўлади-қолади, дейди. Кирискнинг кўзлариям отасиники сингари 
қўйкўз, тишлариям отасиникидай мустаҳкам, олдинги иккита курак тиши бир оз туртиб 
чиққанди. Яна онасининг айтишича, катта бўлса Кирискнинг ҳам отасиникидай қоп-қора ва 
дағал қалин соқоли бўларкан. Ҳайтовур отасини Серсоқол Эмрайин деб бекорга айтишмайди. 
Кириск гўдаклик чоғларида, анҳорда яланғоч чўмилиб юрган кезларида онаси синглисининг 
биқинига туртиб: «Кара, қара, худди отасининг ўзи!» — дерди. Иккаласи нимадандир хурсанд 
бўлиб, ичаклари узилгудай қотиб-қотиб кулишар, қувлик билан шивирлашарди. Онаси: 
«Кириск катта бўлса, унга худди ўзимга ўхшагани дуч келса ўша келин сира хафа бўлмасди, 
кўнгли тўларди, буни мен билиб айтяпман», дерди у. «Қизиқ, — ўйларди Кириск, — ким, нима 
учун кўнгли тўлади? Кириск отасига тортган бўлса, нима учун унга тушган хотиннинг кўнгли 
тўлади?» 
Ана, ҳозир отаси қайиқнинг тумшуқ томонида ўтириб эшкак эшяпти. Соқоли қоп-қора, 
тишлари оппоқ. Жуссадор, кенг яғринли, хотиржам, сабр-тоқатли. Бошқаларга ўхшаб отаси 
бирор марта унга бақириб, дўқ-пўписа қилганлигини ёки аксинча, авайлаб-ардоқлаб, 
юпатганини эслаёлмайди. Чақнаб турган кўзлари ҳақиқатан ҳам тип-тиниқ, қўйнинг кўзига 
ўхшарди. 
Кейинги бир жуфт эшкак Милхуннинг қўлида; у Кирискнинг амакиваччаси, отасидан икки 
ёш кичик. Эмрайиннинг укасига унчалик ўхшамайди, негаки, соқоли йўқ. Аммо учлари осилиб 
тушган мўйлови худди моржникига ўхшайди. Ўзиям худди моржга ўхшайди. Гапни дўндиради, 
баҳслашишни яхши кўради, кўнглига ўтирмаса, тепалашишдан ҳам қайтмайди. 
Жанжаллашганда бировга ҳақини ўтказмайди. Бир марта сайёҳ савдогар билан жиққамушт 
бўлиб қолишган эди, кейин бутун уруғ-аймоғи билан кечирим сўраб, товон тўлаб юришди. 
Милхуннинг ўзи пакана бўйли, миқтидан келган бўлса ҳам ҳеч кимга сўз бермайди, ҳақиқат 
бўлсин, дейди. Ғирт маст эди ўшанда. Бунақа ишга суяги йўқ. Кўпчилик қатори Эмрайин ҳам 
уни тинчитмоқчи бўлиб роса қийналган. Ўзиниям айиқдай кучи бор-да. Кириск уни аки-
Милхун
6
дейди. Отаси билан улар жуда иноқ, овга доим бирга боришади, ҳеч қачон бир-бирини 
доғда қолдиришмаган, иккаласи ҳам уддабурон овчилар. Милхуннинг ўғли ҳали жуда кичик — 
эндигина атак-чечак қиляпти. Милхуннинг ундан каттароқ иккита қизалоғи бор. Кириск уларни 
доим ҳимоя қилиб юради, қани бирортаси уларга тегиб кўрсин-чи! Кирискнинг ойиси ҳам 
Милхуннинг қизалоқларига жонини беради. Улар тез-тез Псулк билан ўйнагани келишади. 
Бироқ овулдаги қизлар ичида энг чиройлиси — Музлук! Фақат шуниси чатоқки, бўйига етса 
уни қўшни қишлоқа эрга бериб юборишаркан. Уни узоққа бермай кўя қолишса қандай яхши 
бўларди-я!.. 
Соҳилда юрган чоғларида Кириск бунақа нарсаларни хаёлигаям келтирмасди. Энди эса
қадрдон уйидан узоқда майда-чуйда нарсалар ҳам унга жуда муҳим ва таъсирли туюларди. 
Кириск ногаҳон уйини эслаб, соғинганидан кўнгли аллақандай бўлиб кетди. Олапар 
қоясининг ортида, дарё атрофидаги водийсида, денгиз ёқасидаги ўрмонда жойлашган қадимий 
қишлоқда яшовчи нивхлар — Сув париси авлодларининг олдига кетгиси келиб қолди. Ойисини 
шундай соғиндики, юраги орзиқиб кетди. Лекин улар ҳозир қадрдон соҳилдан, абадий денгиз 
ёқалаб ўз иши билан абадий югуриб кетаётган кадрдон Олапардан жуда-жуда узоқда эдилар. 
Худди шундайлигига ишонч ҳосил килиш учун Кириск беихтиёр орқасига ўгирилиб, атрофга 
олазарак қаради-ю, бирдан кутилмаган манзарага кўзи тушиб қолди. 
Денгиз устини, уфқнинг деярли ярмини иккита туташ тилга ўхшаган қуюқ туман пардаси 
6
Аки — ака маъносида. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish