Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
32
— Мен умримда жуда кўп, оҳ, жуда кўп сувларни ичганман. Сен-чи, ҳали... кўп яшашинг 
керак, — у гапининг охирини ичига ютди. — Гапларимни тушундингми, Кириск? Ичавер, ҳа, 
шундай бўлсин, сен ичишинг керак, мендан хавотир олма. Ма. ушла! 
Бола бу гал ҳам бир неча қултум сувни ютиб, бир зум ташналиги қонгандай, ичидаги ҳовури 
бор оз сўнгандай, аҳволи сал енгиллашгандай бўлди. Бу гал оғзида сувнинг нордон таъми 
қолди. Лекин ҳозир бунинг аҳамияти йўқ, ҳар қалай чучук сув-ку. Чучук сув эса тугаб борарди. 
— Энди нима қиламиз? — деди Ўрхон оқсоқол қабиладошларига ўгирилиб қарар экан. — 
Сузаверамизми? 
Орага узоқ жимлик чўкди. Ҳаммалари атрофга кўз ташлашди. Лекин қуюқ туманда икки 
чақиримдан нарини кўриб бўлмасди. 
— Қаёққа сузамиз? — хўрсиниб, жимликни бузди Эмрайин. 
— Қаёққа деганинг нимаси? — негадир кутилмаганда Милхуннинг жаҳли чикди. — 
Сузаверамиз. Ҳа, бир жойда туриб қолгандан кўра сузганимиз яхши. 
Суздик нима-ю, сузмадик нима! — унинг сўзини бўлди Эмрайин. — Бунақа туманда 
қаёққа сузсанг ҳам бари бир, фойдаси йўқ! 
— Тупурдим туманингга! — Баттар хуноби ошди Милхуннинг. — Сенинг туман-пуманинг 
билан нима ишим бор? Тушундингми? Сузсак сузайлик, бўлмаса манови лаънати кайиғингнинг 
оёғини осмондан келтириб, асфаласофилинга жўнатайлик-да, сўнг балиқларга ем бўлайлик! 
Тушундингми, Соқол? Сузсак сузайлик! А, тўғрими? 
Кириск ғалати бўлиб кетди. У Милхун амакисининг енгилтаклигидан ҳижолатга тушди. 
Милхун бунақа бақирмаслиги керак эди, ҳайтовур у отасидан ёш эди. Унга бир бало бўлганга 
ўхшайди. Ёки бир қайиқдаги нивхлар деб аталган тўпга қандайдир дарз кетдими, нима бало? 
Ҳамма жим бўлиб қолди, ҳамма эзгин, ҳамманинг ичини ит таталарди. Милхуннинг ўзиям 
индамай қолди. Эмрайин бошини қуйи солди. Ўрхон бобо эса четга қараганча ўтирар, юзи 
худди борлиқни қуршаб олган туманга ўхшаш сирли эди. 
— Ўзингни бос, Милхун, — деди ниҳоят Эмрайин. — Шунчаки гап келганда айтдим-
кўйдим-да. Бир жойда тургандан кўра сузган яхши, албатта. Тўғри гапирдинг, қани кетдик... 
Улар яна жойларидан қўзғалишди. Яна тиргаклар ғийчиллаб, яна эшкаклар сувни 
шалоплатиб, кўтарилиб туша бошлади. Лекин одамларнинг назарида қайиқ силжимаётгандай, 
бир жойда тургандай эди. Қаергача сузишса ҳам бари бир бутун атрофни қуюқ туман босган 
эди, гўё сеҳр-жодули доирага тушиб колган эдилар. Худди шу нарса Милхуннинг яна хунобини 
чиқарди. 
— Сенинг манови туманингга тупурдим, эшитяпсанми, эй Серсоқол Эмрайин! — У дарғазаб 
бўлиб жаврай кетди. — Тезроқ ҳайдайлик қайиқни! Мен шуни истаяпман! Тезроқ қимирла, ҳой 
Соқол, ухлама, эшитяпсанми? Тупурдим туманингга! 
Милхун жаврар экан, эшкакни янада кескинроқ эша бошлади. 
— Қани, бўл тез! Бўл тез, деяпман! — дея қистади у. 
Эмрайин бу гал Милхуннинг жаҳлини чиқармаслик учун индамади. Аксинча, унинг 
овсарона «ўйинига» қўшилгандай тез эшкак эша бошлади. 
Қайиқнинг тезлиги оша бошлади. У туман ичида таваккалига гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга 
жадал сузар, аммо қаёққа боришаётганини ҳеч ким билмасди. Милхун билан Эмрайин эса 
телбаларча ҳаракат килиб, жон аччиғида эшкак эшишар, гўё туманни қувиб етиб, чексиз 
чегарасидан чиқиб кетишга урингандай, шафқатсиз бир жазава билан ҳаракат килишарди. 
Эшкакларнинг кураклари қиялаб сув сачратиб, тез-тез кўтарилиб тушар, қайиқ ташқарисида 
сув шовулларди; овчиларнинг туклари ҳурпайган, тер босган юзлари гоҳ пастга, гоҳ баландга 
кўтарилар, улар эшкакни сувдан олаётганда йиқилгудай гавдаларини олдинга ташлашар
эшкакни сувга тирашгандан кейин зўр бериб ўзларини орқага ташлар эдилар... 
Улар ҳ-ҳа, деб нафас олиб, ҳ-ҳа, деб нафас чикаришар эди; ҳ-ҳа... Ҳ-а... Ҳ-ҳа... Ҳ-ҳа... Ҳ-ҳа... 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish