“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
14
асосида инсоннинг шахсий темперамент ҳусусиятлари меъёрий ва патологик
йўналишида ўрганилади ва шахснинг қобилияти ва истеъдодини юзага чиқариб
шакллантирилишига эришилади. Шахснинг қобилият ва истеъдодларига
психологик нуқтаи назардан ташхис асосида ёндошувда қуйидагилар эътироф
қилинади яъни Қобилият – инсоннинг индивидуал салоҳияти, имкониятлари.
Қобилият
билимдан, кўникма ва малакадан кескин фарқ қилади ҳамда инсон
томонидан кўникма ва малаканинг эгалланиши жараёнида такомиллашиб
боради, билим мутолаа натижаси ҳисобланади. Қобилият деганда бирорта
ҳусусиятнинг ўзини эмас, балки шахс фаолиятининг
талабларига жавоб бера
оладиган ва шу фаолиятда юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлашга
имконият берадиган хусусиятлар синтезини тушунмоқ лозим. Қобилият
шахснинг психологик ва физиологик тузилишининг ҳусусияти саналади, аммо
аксарият илмий манбаларда моҳирлик билан қобилиятни бир бирига боғлаб
кўрсатишади. Барча қобилият учун таянч хусусият – кузатувчанликдан, яъни
инсонни фахмлаш, объектдан у ёки бу аломатларни кўра билиш, ажрата олиш
кўникмасидир. Қобилиятнинг етакчи ҳусусиятларидан бири – нарса ва
ҳодисаларнинг моҳиятини ижодий тасаввур қилишдир. У
шахснинг
шаклланиши ва ривожланиши натижаси бўлиши билан бирга, табиий манбага
ҳам эга. Бу табиий манба зеҳн тушунчаси билан юритилади. Зеҳн муайян бир
фаолиятга ёки кўпинча нарсаларга нисбатан ортиқча қизиқувчанликда,
мойилликда, интилишда намоён бўлади. Зеҳн
нишоналари деганда шахснинг
ички имкониятлари табиий асосини тушуниш лозим. Қобилият умумий ва
махсус туркумларга ажратилади. Умумий қобилият деганда юксак амалий
имконият ва тараққиёт тушунилади. Қобилиятни табиий равишда шаклланиши
ва муайян режа асосида ривожлантириш мумкин. Қобилиятни маълум
фаолиятга мойиллиги ёки интилиши орқали, табиий зеҳн нишоналарини
аниқлаш, мутахассис раҳбарлигида узлуксиз фаолиятга жалб этиш, қобилиятни
такомллаштиришнинг махсус воситаларини қўллаш,
шахснинг фаоллик
аломатларини максимал даражада ривожлантириш, инсон шахсига алоҳида
ёндашувни умумий талаблари билан уйғунликда олиб бориш ва бу орқали
ривожлантириш йўллари мавжуд. Шахсдаги қобилият ва истеъдоднинг таркиб
топиши ёки шаклланиши айрим обектив ва субьектив сабабларга хам боғлиқ.
Шахсдаги зехн, майл ва қизиқиш, интилиш- бу соҳада етакчи ўрин тутади.
Зотан, зеҳни ўткир, кузатувчанлик ва тафаккур каби қобилияти кучли бўлган
кишиларда истеъдод қирралари ривожланган бўлади. Чунки бундай фазилатлар
кўп нарсани билиб олишга, мутақил ижодий фикрлашга ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: