“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
16
кўчувчанлиги, идора қилина олиши, сафарбарлиги кабиларнинг тараққий
этилиши, Бу қобилият педагогик оптимизмга, тарбиянинг қудратига
боғлиқдир. Ўқитувчининг педогогик маҳоратини юзага чиқариши учун
педогогик қабилиятини ишга сола билиши лозим. Булар
Ташкилотчилик
қобилияти
– талабаларни бирлаштириш, вазифалар билан банд қилиш,
жавобгарликни тақсимлаш, умумий топшириқлар бажаришда кўринади.
Дидактик қобилияти
– ўқув материалини, кўргазмаларни танлаш ва
тайёрлаш, талабаларнинг билишга нисбатан қизиқиш ва эҳтиёжларини
рағбатлантириш, ўқув фаоллигини оширишда намоён бўлади.
Перцептив
қобилияти
– талабанинг маънавий дунёсига кира олиш, рухий-эмоционал
ҳолатини аниқлаш ва объектив баҳолай олиш, педагогик интуиция ва
эмпатияда кўринади.
Коммуникатив қобилияти
– талабалар, ҳамкасблар ва
раҳбарият билан педагогик мақсадга мувофиқ муносабат ўрнатиш, мулоқотга
тез киришиш, экстровертликда намоён бўлади.
Суггестив қобилияти
–
талабаларга эмоционал иродавий таъсир кўрсатиш, уларни ўз имкониятларига
ишонтира олишда кўринади.
Текшириш-тадқиқотчилик
қобилияти
–
педагогик вазият ва жараёнларни ўрганиш ва баҳолаш малакалари
тушунилади.
Нутқ қобилияти
– аниқ ва ишончли, эмоцияли, маданиятли,
луғатий жиҳатдан бой нутқ техникасига эга бўлиш.
Таълим жараёнининг самарадорлигини белгиловчи омиллар мавжуд бўлиб,
ўқитувчининг истеъдоди ва қобилияти ва шахсий сифатлари асосида намоён
бўлади. Бундай жараён ўқитувчидан;
Педагогнинг профессионал ва педагогик маҳорати
Ўқув дастурлари, ўқув адабиётлари, қўлланмалар ва ахборот манбалари
билан етарли даражада таъминланганлиги
Таълимнинг турли хил замонавий шакллари ва усулларидан кенг
фойдаланиш
Таълимда турли хил кўргазмали ва техник воситалардан, ахборот
технологияларидан унумли фойдаланиш
Педагог ва талаба муносабатларининг ўзаро ижобий-эмоционал
кўринишга эга эканлиги
Ташаббускорлик ва фаолликни талаб қилувчи турли хил ўқув
мусобақалари, семинар-тренингларни ташкил қилиш
Таълим олувчиларнинг билиш жараёнларини фаол ишга солиш
Талабаларда билиш жараёнларининг иҳтиёрийлиги ва иродавий
хусусиятларнинг мавжудлиги.
Талабаларда ўқув материалини мустақил ўзлаштириш кўникмаларини
шакллантириш
Талабаларда ўқиш мотивациясини ҳосил қилиш ва ривожлантириш
Педагогларнинг илмий фаолияти, ташаббускорлиги ва касбий-педагогик
маҳоратини моддий ва маънавий рағбатлантириш
Талабаларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини моддий ва маънавий
рағбатлантиришни тақозо этади.
Маълумки, ўқитувчи шахсининг сифатлари шунчалар кўп ва ранг
Do'stlaringiz bilan baham: |