1-МОДУЛ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1- МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛAНИСҲ ТAРИХИ ВA ҲОЗИРГИ ҲОЛAТИ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ НAЗAРИЙ AСОСЛAРИ. МЕҲНAТНИ БОСҲҚAРИСҲ УСУЛЛAРИ
Режа:
Бошқарув ва менежмент.
Менежмент тамойиллари. Бошқарув усуллари.
Молиявий менежмент. Инновацион менежмент. Савдо менежменти.
Таянч иборалар: менежмент фани ва амалиётининг мақсадлари, бошқарувнинг моҳияти ва уни амалга ошириш шартлари, бошқарувнинг субъекти ва объекти, бошқарув (менеж- мент) тизими ва унинг тузилиши, бошқарув усуллари, менежментнинг ёндашувлари ва тамойиллари тизими.
Бошқарув ва менежмент
Менежмент — бу бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўргатиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантиришдир. Менежмент деганда фирмаларнинг мақсадига эришишларини ташкил этиш, режалаштириш, назорат қилиш, ташкилот ичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштириш, фирма салоҳиятидан фойдаланишорқали жараёнлар, муносабатлар, ҳаракатларни амалга ошириш кабилар англанади.
Замонавий менежмент асослари муайян иқтисодий, ижтимоий, илмий фанлар — миллий хўжаликни режалаштириш, башорат қилиш, статистика, макро-микроиқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия, кредит, режалаштиришнинг эконометрик усуллари, психология, педагогика, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт назарияси, маркетинг каби фанлар билан узвий боғлиқдир. Замонавий менежмент фанининг мазмуни бошқарув тизими ва бошқариш объекти орасидаги ўзаро муносабатдир. Ички бозорда мувозанат усули, фирманинг олаётган фойдаси бўйича нархини баҳолаш, айрим қисмларини баҳолаш, фирма қийматининг бўлиши мумкинлигига, сармоя киритиш вақгига келадиган даромадга, фирмани қулай жойга жойлашишига қараб баҳолашга тўғри келади. Буларнинг ҳар бирини ишлата олиш менежердан билим талаб қилади. Ҳар бир фирманинг ичида ўзига хос бошқариш нуқтаи назари бор. Ички бўлим ва бўлинмалардаги турли жараёнлар, меъёрлар, ечим қабул қилиш, коммуникация бошқарув аппаратига таъсир кўрсатади. Бунда салмоқли ўринни технология, ходимлар, ташкилий маданият, ишлаб чиқаришни бошқариш, маркетингли бошқариш, молияни бошқариш, шахсни бошқариш, раҳбарнинг раҳнамолик сифатига қараб бошқариш кабилар эгаллайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, менежментнинг асосий вазифалари қуйидаги йўналишларда ифодаланиши мумкин:
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш (технологик фаолият);
- тижорат фаолияти (ҳарид қилиш, сотиш ва алмаштириш);
- молиявий фаолият (сармояни излаш ва оқилона фойдаланиш);
- хавфсизлик фаолияти (аҳоли мулкини муҳофазақилиш);
- эккаунтинг (таҳлил қилиш, ҳисобга олиш, статистика);
- бошқариш фаолияти (режалаштириш, маркетинг, ташкил этиш вазифаси, тақсимлаш, мувофиқлаштириш ва назорат).
Бу вазифаларни амалга оширишда менежментнинг тамойиллари, назарияси, андозалар, маълумотларга ишлов бериш, бошқариш қонунларидан фойдалана билиш керак.
Шу билан бирга унутмаслик лозимки, фирма иқтисодий шароитлар, истеъмолчилар, давлат шартномалари, қонунчилик, рақобатчилик, жамиятдаги қадрият ва маънавият тизимлари, жамоа қарашлари, техника ва технология ва шунга ўхшашлар таъсиридафаолият кўрсатади. Улар эса, фирма фаолиятига билвосита, айрим ҳолларда эса бевосита таъсир этади. Менежмент фирманинг барча фаолиятига таъсир этса ҳам унинг таъсир кўрсатиш чегарасини аниқлаш мумкин.
Фирманинг бошқариш мақсадига эришиши учун ресурслардан фойдаланади. Ресурс ва мақсадлар орасидаги жараёнлар фирмани бошқариш жараёнига киради. Менежмент асослари эса унинг тўла илмийлиги,иқтисодий, ижтимоий ва бошқа холис қонунларга суянишидир. Муайян шароитда ушбу қонунларни билиб ва уларни ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбарлари хўжаликни бошқариш стратегияси ва тактикасини аниқлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |