1.2-жадвал
Қобилият ва билимларни мақбуллик нисбати қоидаси
№
|
Раҳбарлик савияси
|
Маъмурий
|
Техник
|
Ижтимоий
|
1
|
Директор учун
|
40
|
15
|
45
|
2
|
Техник директор учун
|
35
|
30
|
35
|
3
|
Бўлим бошлиқлари учун
|
30
|
30
|
40
|
4
|
Устахона бошлиқлари учун
|
25
|
45
|
30
|
5
|
Усталар учун
|
5
|
85
|
10
|
6
|
Ишчилар учун
|
5
|
75
|
20
|
Келтирилган жадвал шуни кўрсатадики, уч турдаги қобилият барча даражадаги ишловчиларга тегишли, аммо ҳар хил нисбатда. Масалан, директорнинг асосий вазифаси маъмурчилик ва ижтимоий масала, техник қобилият унча катта эмас фақат 15%. Аммо қуйи бўғин бошқаруви ишловчиларида – усталарда ишлаб чиқариш вазифаси етакчи ҳисобланади - 80%. Ишчиларда техник қобилиятлар яна юқори - 5% ошиқ бўлиши керак.
Файол ўзининг бой амалий тажрибасини "Умумий ва саноат бошқаруви" (1916) китобида умумлаштирган. У илгари сурган қуйидаги бошқарув тамойиллари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган:
меҳнат тақсимоти;
ваколат ва масъулият;
интизом;
яккабошлик;
йўналишнинг бир хиллиги;
шахсий манфаатларни умумий манфаатга бўйсундириш;
ходимларни тақдирлаш;
марказлашиш;
бошқарувдаги иерархия;
тартиб;
адолат;
ходим учун иш жойининг доимийлиги;
ташаббус;
корпоратив руҳ.
Файол бошқаришни:
келажакни кўрувчи,
фаолиятни ташкиллаштирувчи,
ташкилотни идора қилувчи,
фаолият турларини мувофиқлаштирувчи,
қарор ва буйруқларнинг бажарилишини назорат қилувчи кучли қурол деб атайди. Бу фикрлар ҳозирги давргача бошқарув фани асосида ётади.
Инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950)
Ахлоқий фанлар таълими (1950-ҳозиргача)
Менежмент камчиликларига илмий таъсир этиш инсон муносабатлари таълими пайдо бўлишдан бошланди.Унинг дунёга келиши ХХ асрининг 30-50 йилларига тўгри келади.
Инсон муносабатлари таълимининг бошқарувда асос солувчиси ва унинг тараққиётига катта ҳисса қўшган таниқли америкалик псиҳолог э.Меё (1880-1949) ҳисобланади.
Гарвард университети профессори Э.Мэйо «инсон муносабатлари» назариясини илгари сурди. Унинг ғояларининг моҳияти шундаки, меҳнат жараёнида психологик ва ижтимоий омиллар етакчи аҳамиятга эга. Шу сабабли, Мэйо фикрига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг барча муаммоларига инсон муносабатлари нуқтаи-назаридан қараш лозим. Бу назария инсоннинг маълум ижтимоий ва психологик эҳтиёжларини қондириш йўли билан уни янада унумли меҳнат қилиши мумкин деган ғояга асосланган.
Бир қатор олим ва амалиётчилар қуйидаги уч фан: ижтимоий, психологик ва менежмент соҳаларида инсон муносабатлари нуқтаи-назари бўйича изланишга, уни ташкилотда кенг ишлатилиш имкониятларини ўрганишга киришдилар. Улар ичида: Ф.Ротлисбергер, Р.Лайкерт, Ч.Белла ва бошқаларни номини келтириш мумкин.
Бу таълим доирасида "ижтимоий одам" деган тушунча пайдо бўла бошлади. "Иқтисодиёт одами" ўзининг меҳнати, аниқроғи меҳнатини сотгани учун иложи борича катта ойлик олади. "Ижтимоий одам" ўз ишида руҳий қониқиш олишга ҳаракат қилади. Мактаб вакилларининг фикрича энг асосийси инсоннинг ижтимоий моҳиятидир. Мейо ва назариётчиларнинг фикри бўйича индустриялаштириш асри анъанавий, аввалги ижтимоий шаклланишларга хос гуруҳлар алоқасини барбод этди.
Инсон бутунлай бегоналар шароитига тушиб қолди. Менежмент вазифаси-бу каби бегоналашувни сабабини кўра олиш ва меҳнат учун шундай шароит яратиш керакки, улар ҳисобига инсон ушбу жамоа аъзолигини ҳис қила олсин, яни одамнинг одамга интилиши таъминлансин.
Бу мактабнинг яна бир намоёндаси Д.МакГрегор бошқарувни ташкил этишга 2 хил ёндашувни ажратиб чиққан:
мажбурлаш ва рагбатлантириш усуллари;
ташаббускорлик ва мустақилликни иложи борича намоён қилиш учун шароит яратиш.
Америкалик социолог Р.Лайкерт корхонадаги ҳақиқий менежментнинг ташкил қилиш таркибини ишлаб чиқди. Бу қуйидагилар:
бошқарув усули, унда раҳбар ўзининг қўл остидагиларига суянишини намойиш этади;
раҳбарни қўл остидагиларни гуруҳлар шаклидаги фаолиятини рагбатлантириш, уларни фаол ишга жалб қилишга ҳаракат қилиши;
алоқа йўллари, унда ахборотлар оқими ҳамма томонга йўналтирилган ва маълумотлар барча аъзолар иштироки орасида такомиллашади;
ҳамма савияда ва барча аъзолар иштирокида қабул қилинган қарорлар тавсифи;
гуруҳли мулоҳаза йўли билан аниқланган ташкилот мақсади, бу эса мақсадларга қарши махфий ҳаракатларни бартараф этади;
бир марказда тўпланиб қолмасдан, кўп участкалар орасида тақсимланган назорат вазифаси.
Инсоний муносабатлар мактаб нуқтаи-назаридан ишчи - бу:
фикрсиз робот эмас, балки обрў-еътиборда, ўз-ўзини ҳурмат қилишга, ўз қадр-қимматини ҳис этишга;
бошқа кишилар томонидан маъқулланишга, шахсий мақсадлар ва манфаатларга эришишга интилишда муайян ижтимоий эҳтиёжларга эга бўлган индивиддир.
Айни индивидлар компания ва фирмаларнинг манбаи эканлигидан келиб чиқиб, инсоний муносабатлар мактаби бошқарувнинг:
ташаббускорликдан;
ишчилар билан ҳамкорликдан;
компанияда бирдамлик руҳи ва муштараклик туйғусини шакллантиришдан фойдаланиш ҳамда уларни рағбатлантиришга асосланган тегишли усулларни ишлаб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |