Менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. Менежментнинг ривожлaнисҳ тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. Менежментнинг нaзaрий aсослaри. Меҳнaтни босҳҚaрисҳ усуллaри


Молиявий, инновацион ва савдо менежменти



Download 396,5 Kb.
bet2/16
Sana29.04.2022
Hajmi396,5 Kb.
#592418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1- МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛAНИСҲ ТAРИХИ ВA ҲОЗИРГИ ҲОЛAТИ.

Молиявий, инновацион ва савдо менежменти
Замонавий менежментда вазифаларни ҳал қилишнинг ҳар хил усуллари мавжуд: бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг ҳақиқий усуллари, бошқарув жараёнларини моделлаштириш, қарорлар қабул қилишни ахборотли ва техник таъминланиши ва бошқалар. Ўзбекистонда назарий ва амалий статистика, масалалар ечиш, мухандислик ҳисоблашларнинг иқтисодий-математик моделлари ва ҳ.к, етарлича яхши ишлаб чиқилган. Ахборотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни бошқариш, қарорлар қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш камроқ ривожланган. Аммо бошқарувнинг самарадорлиги нафақат вазифаларни ҳал қилиш усулларига, балки кўпроқ даражада хўжалик юритиш механизми ва давлат томонидан тартибга солиш тизимига боғлиқдир. Шунинг учун хорижда фойдаланиладиган бошқарувнинг кўпгина (стратегик ва оператив) моделларини Ўзбекистонда ҳамма вақт ҳам самарали қўллаш мумкин эмас, бу нарса бозор муносабатларини пишиб етилишининг ҳар хил даражаси билан изоҳланади.
Менежмент усулларига ташкилотларни бошқаришнинг макроиқтисодий нуқтаи назаридан қаралса, шуни сезиш мумкинки, бошқарувнинг илғор усуллари амалда бўлган ва ўзгариб бораётган хўжалик механизми доирасида фаолроқ тадбиқ этилади. Аммо агар менежмент масалаларини ҳал қилишга қаралса, ўзбек ташкилотларининг хорижий фирмалардан катта фарқларини ҳисобга олиш зарур. Ҳозирча бизнинг ташкилотларимизда бошқарув аппарати асосан ички вазифаларни, яъни техник-иқтисодий ва оператив-календар режалаштириш, моддий – техник таъминот ва ҳ.к. вазифаларни ҳал қилади. Хўжалик фаолиятининг таҳлили ва фукционал – қиймат таҳлил ишлаб чиқариш ҳаражатлари, маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида ўтказилади, аммо бунда истеъмолчилар ҳали етарлича даражада ҳисобга олинмайди.
Шундай қилиб, менежмент бутун ташкилотга сингиб кетгандай бўлади ва амалда у фаолиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Аммо менежмент ва ташкил қилишнинг ўзаро ҳамкорликнинг бутун турли-туманлигида фаолиятнинг менежмент мазмунини ташкил қилувчи чегараларини етарлича аниқ белгилаш, ҳамда унинг асосий турларини ажратиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш менежменти - бу ишлаб чиқарилаётган товарнинг аниқ бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. У ўз ичига ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаларни қуриш, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини танлаш, ҳаёт тажрибасининг олдинги босқичларига мувофиқ товарларни сотиш ва фирма хизматини кўрсатиш масалаларини олади.
Молиявий менежмент – бу молияларни бошқаришнинг барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. У ўз ичига молиявий кўрсаткичларни менежментга илмий ёндашувлар ва тамойиллар, даромадлар ва ҳаражатлар баланси, ресурслардан фойдала- нишнинг самарадорлиги кўрсаткичлари, ишлар ва товарлар рентабеллигига риоя қилиш билан шакллантириш ва режалаштиришни олади.
Инновацион менежмент – бу мулк эгаси томонидан инновацияларнинг барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни бошқаришнинг мажмуавий усули. У ўз ичига ташкилий тузилмаларни қуриш, инновацияларнинг йўналишларини танлаш, инновациялар, ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни олади.
Савдо менежменти – савдо корхонаси фаолиятининг барча асосий жиҳатларини бошқариш жараёнидан иборат бўлади. У аниқ савдо корхонасини ривожлантириш масалалари бўйича рационалроқ бошқарув қарорларини шакллантириш, унинг фаолияти ҳар хил йўналишларини мувофиқлаштириш ва бу фаолиятнинг якуний натижалари юқори самарадорлигини таъминлашга қаратилган.
Махсус менежментнинг юқорида келтирилган турларидан ташқари ҳозирги вақтда қуйидаги бошқа турлари ҳам ишлаб чиқилмоқда: ижтимоий соҳа, банк, солиқ, ташкилий, халқаро менежмент ва бошқалар.
Ижтимоий ривожланишнинг даврий ҳарактери, инқироз шароитларида қарорлар қабул қилиш зарурияти менежментнинг назарияси ва амалиётини ривожланишига жиддий мотивация бўлган. Ғарбнинг илғор мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, менежмент олдига қўйилган вазифаларни бажармоқда ва унинг самарадорлигини ошишида жуда катта роль илмий-техник тараққиёт ютуқларидан фойдаланишга тегишлидир.
Бунда шуни таъкидлаш керакки, кейинги йилларда бошқарув тизимларини ривожлантириш марказлари замонавий даражада такомиллашяпти. Энг ривожланган мамлакатлар гуруҳида Япония, Германия ва Швейцария етакчилик қилмоқда. Бошқарувнинг замонавий талабларига мувофиқ АҚШ -9, Франция – 12, Италия – 14, Буюк Британия -16 ўринда турибди. Кейинги 10-15 йиллар ичида иқтисодиётида кескин кўтарилиш хос бўлган мамлакатлар орасида Сингапур, Гонконг ва Тайвань етакчилик қилмоқдалар.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам менежмент Ғарбдаги фирмаларни бошқаришнинг тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуаси сифатида танилмоқда. Аммо 20 йиллар олдин, унинг асосий мақсадлари имперализмнинг ўрнини мустаҳкамлаш ва ижтимоийистик давлатларга карши иқтисодий кураш олиб бориш манфаатлари йўлида катта фойда олиш ва ижтимоийизм мамлакатларидан меҳнат унумдорлиги бўйича ўзиб кетиш деб ҳисобланган. Бундай қараш ҳўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими доирасига маълум даражада мос келган, чунки режалаштиришнинг марказлаштирилган тартиби ва бозорни бошқариш тажрибасини йўқлиги шароитларида бозор механимизми ҳаракатини бизнинг иқтисодимизга тўлиқ кўчиришнинг иложи бўлмаган. Шунга қарамасдан, ўша шароитларда ҳам бизда менежментнинг кўпгина элементларидан фойдаланиш мумкин бўлган.
Мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлашуви аҳолининг кенг қатламлари, амалий ходимларга менежмент назарияси ва амалиётининг жамланган бой жаҳон тажрибаси билан танишиш имкониятини берган, Ўзбекистон иқтисодиётини бозор муносабатларига қаратилиши эса илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни зарур қилиб қўйган. Шунинг муносабати билан Ўзбекистонда менежментга муносабатлар кейинги йилларда анча ўзгарган. Менежментнинг кўзга кўринган назариячилари ва амалиётчиларнинг асарлари нашр қилинган. Замонавий бошқарувчи-менежерларни фаол тайёрлаш бошланган.



Download 396,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish