1.1-жадвал
Эски ва замонавий ташкилотларнинг таққослаш
Эски ташкилот
|
Замонавий ташкилот
|
Йирик ташкилотларнинг кам сони, гигант ташкилотларнинг йўқлиги
|
Фавқулотда тижорат ва нотижорат қудратли ташкилотларнинг кўп сонлилиги
|
Раҳбарларнинг нисбатан кўп бўлмаган сони, ўрта бўғин раҳбарларнинг амалда йўқлиги
|
Ўрта бўғин раҳбарларнинг сонини кўплиги
|
Бошқарув иши номенежмент фаолиятидан кўпинча ажралмаган ва бўлинмаган
|
Менежмент гуруғлари аниқ тавсифланган. Менежмент иши номенежмент ишидан аниқ идрок қилинади ва ажратилади
|
Ташкилотда раҳбар лавозимини эгаллаш кўпинча туғилиш ҳуқуқи бўйича ёки куч ишлатиш йўли билан амалга оширилган
|
Ташкилот учун муҳим қарорларни қабул қилиш қобилиятига эга бўлган кўп сонли кишилар
|
Буйруқ ва интуицияга эътибор бериш
|
Жамоа ишига ва оқилоналикка эътибор бериш
|
Тарихда бизнинг вақтимизда бошқарилаётган ташкилотлар каби бошқарилган ташкилотлар мавжуд бўлган. Бунга Рим католик черкови ёрқин мисол бўлади. Оддий тузилма: Папа, кардинал, архиепископ, епископ ва приходской свяшенник. Бу христианлик асосчиларитомонидан белгилаб берилган тузилма ҳозирги пайтда ҳам муваффақиятли равишда ишлаб турибди ва бугун пайдо бўлган кўп ташкилотлар тузилмасига қараганда анча «замонавийдир». Балки бу - айрим амалий ташкилотлар ҳам, бутун халқлар ҳам пайдо бўлиб йўқ бўлаётган бир пайтда Рим католик черковининг кўп асрлар давомида гуллаганининг муҳим сабаби бўлса керак. Замонавий ҳарбий ташкилотлар ҳам кўп томонлама қадимги Рим ташкилотларига жуда ўхшайди. Аммо, қадимдаги бошқарув ва ташкилотлар замонавийларидан сезиларли даражада фарқ қилади.
Гарчи ташкилотлар, дунё қанча мавжуд бўлса, деярли шунча мавжуд бўлса-да, хали ҳеч ким ХХ асргача ташкилотларни қандай қилиб тартибли равишда бошқариш устида ўйлаб кўрмаганга ўхшайди. Инсонларни ташкилотларни бошқариш эмас, балки улардан фойдаланиб, кўпроқ маблағ орттириш, кучли сиёсий ҳукмронликка эга бўлиш қизиқтирган. Ҳатто ташкилотни самарали бошқаришдан келиб чиқадиган прагматик кўринишдаги манфаат ҳам менежмент усулларига ва воситаларига астойдил қизиқиш уйғота олмаган.
ХХ аср бошларида Роберт Оуен кўп вақтини бошқа инсонлар ёрдамида ташкилот мақсадларига эришиш муаммоларига бағишлади. У ишчиларга дуруст уй-жой берди, ишчиларни очиқ-ойдин ва адолатли баҳолаш тизимини ишлаб чиқди ва яхши иши учун қўшимча иш ҳақи билан моддий рағбатлантиришни ривожлантирди. Ўз вақти учун ниҳоятда зўр бўлган ушбу новаторлик ислоҳотлари раҳбарлик роли ва воқеликнинг инсон идрокига ноёб равишда шиддат билан кириб келиши бўлди. Инсонлар «бу ажойиб ижтимоий тажриба»ни ўз кўзлари билан кўриш учун унинг Шотландиянинг Нью Ланарк шаҳридаги фабрикасига келишар эди. Аммо, фабрика ғоят катта даромад келтиришига қарамай, бошқа ишбилармонлар Оуэннинг ислоҳотларида ақли-расолик кўришмаган ва уларнинг ҳеч бири ундан ўрнак олмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |