Бошқарув мақсади ва функциялари
Режа:
Бошқарув жараёни.
Бошқарув вазифалари: режалаштириш, мақсадлар, ташкил қилиш, мотивация.
Бошқарув жараёни
Менежмент бутун бошқарув тизимининг узлуксиз амал қилиши жараёнини ифодалайди. У меҳнат жараёнининг барча хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараёнини технология (қандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи-назаридан тавсифлаш мумкин.
, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш кучи ва бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, ижтимоий жиҳатдан - бу меҳнат жамоаси ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир.
Менежмент жараёни технологияси бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операция ва амаллардан иборатдир. Менежмент жараёнини бир неча даврларга бўлиш мумкин. Жумладан:
мақсад қўйиш,
ахборот фаолияти,
таҳлилий фаолият,
бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ҳаракатлар вариантларини танлаш.
Менежмент жараёни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги расмда акс эттириш мумкин.
1.1 расм
Менежмент жараёни
Бошқарув операциялари - раҳбар ва бошқарув аппаратининг оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида менежмент жараёни ташкил топади. Менежмент жараёни раҳбар ва бошқарув аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун кишиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли ҳаракат қилишдир.
Менежментнинг мақсади - кўзланган натижаларга эришиш учун талаб этиладиган куч-ғайратни ва ташкилий ҳаракарларни ўз ичига қамраб олиши лозим. Амалдаги ҳолатдан кўзланган мақсадга эришиш учун корхона барча имкониятлардан оқилона фойдаланишга, бирмунча тадбиркорроқ бўлишга, ўзининг молиявий кўрсаткичлари ва иш фаолиятини мақсадли амалга оширишга интилади.
Мақсад - бу муддао, мурод яни у ёки бу ниятга эришмоқ учун кўзда тутилган муштарак орзу. Айнан шу мақсад киши фаолиятини ўз орзуларининг ушалишига йўналтиради.
Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўгри белгиланганлиги бошқариш учун ўта зарур. Чунки айнан шу мақсадга биноан:
бошқарув функциялари,
бошқарув усуллари,
бошқарувнинг тузилмавий таркиби,
лавозимларни белгилаш ва кадрларни танлаш каби муҳим масалалар эчилади.
Бошқарув мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
мақсад бир маъноли ва аниқ бўлиши керак;
мақсадни бажариш мумкин бўлиши керак;
мақсад миқдоран ўлчовга эга бўлиши керак;
мақсад барча бажарувчиларга тушунарли бўлмоғи даркор;
мақсад бўлимлар ва масъуллар бўйича деталлаштирилган бўлиши керак;
мақсад кўпқиррали бўлиши керак.
Менежментнинг асосий мақсадлари: башоратлаш, режалаштириш ва бизнеснинг кўзланган натижаларига эриштириш. Менежерларнинг вазифаси мавжуд бўлган моддий ресурслар асосида истеъмолчилар эҳтиёжини ҳисобга олиб товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, фирманинг фойдалилигини, ишлаб чиқариш жараёнини рационал ташкил қилиш орқали бозорда унинг барқарор мавқеини таъминлаш, илмий-техника базасини ривожлантириш, кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобланади.
Бунинг учун қуйидагилар зарур:
технологик қайта қуриш ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришни амалга ошириш, юқори малакали ишловчилардан фойдаланишга ўтиш;
ходимлар ишини рағбатлантириш;
фирманинг самарали фаолияти устидан доимий назорат қилиш, барча бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш;
янги бозорларни доимий излаш ва ўзлаштириш.
Менежерларга фирманинг ривожланиш мақсадларини аниқлаш, устувор вазифаларни, уларни амалга ошириш тартибини белгилаш, фирмани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, қўйилган вазифаларни муддатида бажариш тадбирлари тизимини тайёрлаш, зарур бўлган ресурсларни ва бўшлиқни тўлдириш манбаларини баҳолаш, белгиланган топширикларни бажариш устидан назоратни кучайтириш ва одамларни самарали бошқариш каби масалаларни ечишга тўгри келади.
Бозорда самарали ҳаракат қиладиган менежер бошқариш жараёнининг ҳамма шакллари ва босқичлари бирлигини таъминлайди.
Менежмент учун умумий ва махсус мақсадлар ҳарактерли.
Умумий (стратегик) мақсадлар бутун фирманинг ривожланиш концепциясини акс эттиради. Махсус мақсадлар эса, умумий мақсадлар чегарасида фирманинг асосий фаолият турлари бўйича тузилади.
Мақсадларнинг объективлиги «минимум ҳаражатлар - максимум самарадорлик» тамойили билан аниқланади.
Мақсаднинг муайян иерархияга эга эканлигини яъни бир мақсаднинг бошқа бир мақсадга бўйсуниши, юқори мақсаднинг қуйи мақсадларга бўлиниши, мақсадларнинг бир-бири билан ўзаро муносабатда бўлиши уларни қандайдир бир тартибга солиш заруриятини туғдиради. Бундай вазифани бажариш учун менежмент фанида “мақсадлар шажараси” деб аталган махсус усул қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |