Менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. Менежментнинг ривожлaнисҳ тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. Менежментнинг нaзaрий aсослaри. Меҳнaтни босҳҚaрисҳ усуллaри


Корпорацияларда “Сифат тўгараклари” ишчи гуруҳини ташкил этиш



Download 396,5 Kb.
bet16/16
Sana29.04.2022
Hajmi396,5 Kb.
#592418
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1- МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛAНИСҲ ТAРИХИ ВA ҲОЗИРГИ ҲОЛAТИ.

Корпорацияларда “Сифат тўгараклари” ишчи гуруҳини ташкил этиш
Замонавий корпорацияларда гуруҳли ишлашнинг турли туман шаклларидан фойдаланилади. Бу – хусусий масалаларни биргаликда ҳал қилиш (ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, сифатни назорат қилиш, рационализаторлик, ўқитиш), умуман ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш (автоном ва ярим автоном биргадалар), янгиликлар киритиш жараёнидаги “тўппа тўғри ишлар”ни бажариш (мақсадий, лойиҳавий гуруҳлар) ва ҳ.к. Бугун менежерлар тан оладиларки, яхши ташкил қилинган гуруҳлар катта ҳажмдаги билимларни жамлашга имкон берадилар, муаммоларни яхшироқ идрок этиш ва тушуниш, қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнига муқобил ёндошишларни аниқлашни таъминлайдилар.
Корпорациялардаги гуруҳли ишлашнинг турли туман шаклларидан, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш нуқтий назаридан, биринчи навбатда “сифат тўгараклари” ва корхоналардаги автоном (ярим автоном) ишчи гуруҳлари ажратиладилар. Сифат тўгараклари ўзида меҳнатни гуруҳли ташкил қилиш элементларини унумдорлик ва сифат ресурсларини жамоавий қидиришлар, ҳамда ходимларни биргаликда ўқитиш билан бирлаштиради. Улар жаҳоннинг 50дан ортиқ мамлакатлари корхоналарида қўлланадилар. Япония тажрибаси энг машҳури бўлиб, у ерда 1 миллионга яқин тўгараклар 10 миллиондан ортиқ ходимларни бирлаштирадилар.
“Сифат тўгараги” одатда цехда ёки ишлаб чиқариш участкасида ташкил қилинадилар ва 25тагача ходимлар – ишчилар, мутахассислар ва пастки бўғин раҳбарларини бирлаштирадилар. Мажлисларда биринчи даражали эътибор ишлаб чиқариш жараёнини рационал ташкил қилиш, бракни пасайтириш ва ресурсларни тежаш, рационнализаторликка қаратилади. Яна “тўгараклар” ходимларни биргаликда ўқитиш учун база бўладилар. Ишларнинг ишчилар, мастерлар, техник мутахассислар томонидан гуруҳли таҳлил қилиш – ишлаб чиқаришдаги тор жойлар ва қийинчиликларни аниқлашнинг муҳим манбасидир. Бундай таҳлил асосида энг муҳим муаммолар аниқланади ва уларни ҳал қилишнинг батафсил режалари ишлаб чиқарилади. “Сифат тўгараклари”дан кенг фойдаланиладиган жойларда бракни кескин қисқариши содир бўлади, техник назорат хизматларини қисқартиришга имкон пайдо бўлади.
Меҳнатни гуруҳли (бригадали) ташкил қилиш, эҳтимол, меҳнатни инновацион бошқаришнинг замонавий талабларини кўпроқ даражада ўзида жамлайди. Бу ерда меҳнат вазифаларини зарурий мувофиқлиги, ходимларнинг самарали ҳамкорлиги, жамоавий жавобгарликка эришилади. Ривожланган кўринишда гуруҳ техник-технологик ва ташкилий яхлитликка эга, маълум вазифа билан бирлашган, унинг бажарилишининг якуний натижаси учун жавобгарликка эга, ташкил қилиш ва рағбатлантириш масалаларида мустақилдир. Гуруҳнинг автономлиги даражаси масалаларнинг қандай доираси бевосита уни ихтиёрига берилганига боғлиқ. Бригадалар узликсиз, оқимли ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот бўлинмаларида ўз хусусиятларига эгалар. Мустақил ишчи гуруҳлар 80-йилларда Ғарбий Европа, АҚШ, Япония корпорацияларида кенг тарқалганлар. Етакчи компаниялар “Вольво”, “Форд”, “Тойота”, IBM, АТТ, “Сименс” ва бошқаларнинг тажрибаси анча машҳурдир.
Бундай нисбатан мустақил бўлинмалар фаолиятини ташкил қила туриб, йирик корпорациялар кичик тадбиркорликнинг энг яхши томонларини қабул қиладилар, ишларни олиб боришнинг тадбиркорлик усуллини тадбиқ этадилар. Ички тадбиркорлик, яъни интрашериклик, янги маҳсулотлар, янги бозорларни яратишга қаратилган катта ташаббус билан ажралиб турадилар. Компаниялардаги янгиликлар киритиш жараённинг бошланғич босқичида, қоидага кўра, турли туман кучсиз туркумланган ва камроқ шаклланган гуруҳлардан фойдаланадилар. Масалан, ўз ичига юқори малакали мутахассислар, мухандисларни олувчи вақтинчалик техник гуруҳлар, тадқиқотчи-назариячиларнинг таклифларини тез қабул қиладилар ва уларни керакли йўналишда ривожлантирадилар. Бошқа ҳолларда, янгиликни яратишга қаратилган шакллар новаторли маҳсулотли гуруҳлар сифатида етарлича аниқ ташкилий мазмунни оладилар. Муваффақиятли натижалар олинган ҳолда гуруҳлар қўшимча ходимлар ва моддий-молиявий ресурсларни олишлари, венчурли тузилмалар ва бизнеснинг янги соҳаларини ривожлантириш бўйича мустақил бўлинмалар статусини қабул қилишлари мумкин.
Қоидага кўра, “ички венчурлар”нинг асосий самарадорлиги новаторлар, кашфиётчи-интрапренерларнинг фаолиятидан иборатдир. Булар, моҳиятига кўра, серғайрат раҳбар қобилиятига эга фирма ичидаги тадбиркорлар, новаторлар бўлиб, улар ўз ғояларини илгари сурадилар, ўзгаларникини эса қўллаб қувватлайдилар. Улар ностандарт қарорларни қидириш ва топиш, қийинчиликларни сабот билан енгиш ва ғояни ҳақиқий амалга оширишга қодирлар. Қоидага кўра, бу бой фаҳм-фаросатга эга, ўз ғоясига мутаассиблик билан содиқ бўлган, ташаббускор, таваккалчиликдан қўрқмайдиган кишилардир.
Бугун корпорациялар раҳбарияти бундай истеъдодли, уддабурон кишиларни қўллаб қувватлашга ҳаракат қиладилар. У уларнинг ташаббуси, уддабуронлигини ривожлантириш учун моддий ва ташкилий шароитларни таъминлайди:
- илгари сурилган ғояларни тез тарқалиши ва қўллаб қувватланишига кўмаклашиш учун коммуникацияларнинг расмий механизми қайта қурилади;
- ресурсларни қидириб топиш учун эгилувчан бюджет механизмлари ишлаб чиқилади, яратилади;
- қулай руҳий муҳит яратилади;
- ички венчурли бўлинма ходимларининг ижодий интилишлари ва биргаликдаги қидирув ишларига тўсиқ бўлувчи омиллар аниқланади ва бартараф қилинади (ёки чегараланади);
- новатор-интрапренернинг ваколатлари кенгайтирилади;
- норасмий алоқалар ва коммуникациялар рағбатлантирилади;
- бўлинманинг фаолияти юқори раҳбарият томонидан доимий равишда қўллаб қувватланади ва ҳ. к.
Новаторлар, уларнинг гуруҳлари аъзолари меҳнатини рағбат- лантиришнинг ҳар хил шаклларини ишлаб чиқиш корпорациялардаги ички тадбиркорликнинг муҳим жиҳати бўлади. Рағбатлантиришнинг мамлакатли ва корпоратив ҳар хил тизимларида улар бир қатор умумий аломатларга эгалар: аниқ ғоялар уларнинг ушбу фирма учун фойдалилигига мувофиқ тақдирланадилар; моддий рағбатлантириш қўллаб қувватлашнинг бошқа шакллари, маънавий рағбатлантириш билан яқиндан боғланган. Моддий рағбатлантириш мақсадларига, қоидага кўра, биринчи йили иқтисодий самаранинг 10-25%дан ва кейинги йилда 10% гачасидан фойдаланилади. Янги маҳсулотлар бўйича фойдадан махсус мукофот жамғармалари ташкил қилинади. Рағбатлантириш учун олдинлари фақат юқори бошқарувчилар учун тааллуқли бўлган акциялар билан мукофотлаш, уларни имтиёзли нархлар бўйича сотиш, бошқа шакллардан фойдаланилади. Новаторларни рағбатлантиришнинг бошқа воситалари орасидан ижодий интилишлар ва қидиришларни мартаба билан боғлаш, қўшимча тайёрлаш ва малакани ошириш имкониятларини кенгайтириш, фахрий унвондар бериш, илмий-техник тадбирларда фирма номидан иштирок этиш ҳуқуқи, юқори раҳбарият эътиборининг алоҳида белгилари кабилардан фойдаланилади.
“Эркинлик даражаси”ни кенгайтириш ва ваколатларни бевосита инновацион фаолият иштирокчиларига топшириш йўлидан бориб, менежмент илмий-техник янгиликлар оқимининг юқори жадаллигини қўллаб қувватлашга фаол кўмаклашади. Буюртмаларни кўриб чиқишнинг тезлиги ва ошкоралиги таъминланади; тадбирлар аниқ ва равшан белгиланади; ҳам шахсий ва ҳам гуруҳли таклифларни топшириш рағбатлантирилади. Қудратли ва ваколатли техник бўлимлар буюртмаларни патентлаштириш ва илғор илмий-техник ахборотларни йиғиш учун жавоб берадилар. Етакчи олимлар, мутахассислар ва маъмурият вакиллари таркибидаги “кашфиётлар бўйича кенгашлар” ғояларнинг қийматини баҳолайдилар. Экспертлар комиссиялари танловлар, кўриклар ва кўргазмаларнинг натижаларини кўриб чиқадилар. Япон корпорацияларида кўп сонли майда ғоялар, “иккиламчи инновациялар” жамланадилар. Бу майда таклифлар маҳсулотни кичик модификациялаш, таннархни пасайтириш, маҳсулотлар сифатини ошириш ва ҳ.к. воситасида тезроқ янгиланишига кўмаклашадилар.
Менежмент новаторлик фаолиятин фаоллаштиришнинг дастаклари ва рағбатларини доимий равишда қидиришни олиб боради.
Download 396,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish