Менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. Менежментнинг ривожлaнисҳ тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. Менежментнинг нaзaрий aсослaри. Меҳнaтни босҳҚaрисҳ усуллaри



Download 396,5 Kb.
bet12/16
Sana29.04.2022
Hajmi396,5 Kb.
#592418
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1- МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛAНИСҲ ТAРИХИ ВA ҲОЗИРГИ ҲОЛAТИ.

Мақсадлар шажараси - бу мақсадлар билан уларга эришиш воситалари ўртасидаги алоқанинг чизма тасвиридир. Мақсадлар шажараси иерархиялар кўринишидаги бир неча даражалардан ташкил топади:

  • бош мақсад;

  • 1 даражали кичик асосий мақсад;

  • 2 даражали кичик мақсадлар.




    1. расм

Мақсадлар шажараси

Дарахтнинг ўзаги-танаси - бу бош мақсад;
дарахтнинг шоҳи – бу биринчи даражали мақсадлар;
шохлардаги шохчалар - бу иккинчи даражали кичик мақсадлар;
шохлардаги ниначалар - бу амалий тадбирлар.


Бошқаришда мақсадли ёндашув усули ёки мақсадли менежмент - бу бошқаришнинг муайян тизими бўлиб унда иккита унсур бир-бири билан узвий боғланган бўлади:



  • мақсад;

  • назорат;

Бу усулнинг моҳияти қйидагича изоҳланади: ҳар бир раҳбар, юқори поғонагача ўзининг аниқ мақсадига, уни амалга ошириш режасига эга бўлиши шарт. Мақсадли бошқарув усули беш поғонадан иборат:



    1. корхонанинг узоқ муддатли ва стратегик мақсадини аниқлаш;

    2. фаолият соҳалари бўйича корхонанинг умумий мақсадларини аниқлаш;

    3. хусусий, якка мақсадларни режалаштириш ва уларнинг бажарилиш усулини ишлаб чиқиш;

    4. натижани баҳолаш;

    5. тузатишлар киритиш.

1.3 расм
Мақсадли ёндашув усули




Бошқарув вазифалари
Менежмент жараёни мазмуни уни функцияларида кўринади. Менежмент функцияси дейилганда бошқарувга доир маълум масалаларни ечишга йўналтирилган бир турли ишлар йиғиндиси тушунилади. Бошқарув органлари ва ижрочилар масъулиятли бошқариш функциясини белгилайди. Бу вазифалар функционал бўлим тўғрисидаги Низом ва мансабдор бошқарувчилар учун кўрсатмаларда ўз ифодасини топади. Бошқарув жараёнининг функционал таҳлили ҳар бир функция учун иш ҳажми асосларини ташкил этади, бошқарувчилар сонини белгилайди, ва бошқарув тизимини лойиҳалаштиради.
Бошқарув органлари асосий ва аниқ функцияларга бўлинади. Асосий функция ҳам ишлаб чиқариш жараёнида ҳам муомала ва ноишлаб чиқариш жараёнида амалга ошади.
Улар қуйидагилар:
а) маркетинг; г) мувофиқлаштириш;
б) режалаштириш; д) рағбатлантириш;
в) ташкил этиш; е) ҳисоб ва назорат;
а) маркетинг - бу инсон эҳтиёжи ва талабларини таъминлаш ва фойда олиш мақсадида бозор билан амалга ошадиган, товарлар сотилишини таъминлаш, айирбошлашни тезлаштиришга қаратилган фаолият. Масалан, асосий товарни қайта ишлаш, бозорни таҳлил этиш, коммуникацияни йўлга қўйишни, тақсимлашни ташкил этиш, баҳоларни белгилаш, сервис хизматини ривожлантириш. Булар бошқарувни функцияларига таъсир этади.
б) режалаштириш - бу ижодий лойиҳалаштириш истиқболини, иқтисодий системани белгилаш. Режалаштириш барча хўжалик субъектлари стратегиясида ўз аксини топади.
в) ташкил этиш - бу техник, иқтисодий, ижтимоий ва бошқариш системаларини тартибга келтириш. Менежментни ташкил этиш, аввало, энг мақбул ташкилий тузилмалар қуриш, моддий, меҳнат, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, бошқариш тизимлари орасидаги муносабатларни уюштириш.
г) мувофиқлаштириш - техник, иқтисодий, ижтимоий масалаларни бирга ҳал этишда барча бошқарув функцияларининг келиши. Бундан ўзаро алоқа ўрнатилади, амалдаги меъёр ва меъёрий ҳужжатлардан четланилса огоҳлантирилади.
д) рағбатлантириш - бу инсон омилини кенг демократия асосида фаоллаштириш, унинг манфаатлари йўлида ғамхўрлик қилишни бошқариш;
е) ҳисоб ва назорат - бу бошқарилувчи система ҳолатининг назорат ва ҳисобга олиш, ишни бир меъёрда таъминлашни бошқариш.
Агар бошқарилувчи объект ўзига хос хусусиятларга эга бўлса, бошқарув функциялари ҳам фаолият кўрсатади. Бирок, корхона тимсолида қуйидагиларни (функцияларни) ажратиш мумкин:
а) асосий ишлаб чиқаришни бошқариш;
б) ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш;
в) маҳсулот сифатини бошқариш;
г) меҳнат ва ишҳақини бошқариш ва бошқалар.
Ҳар бир аниқ функция менежмент функциясининг таркибий қисми бўлиб, улар ўз навбатида яна бир неча қисмга бўлинади. Масалан, асосий ишлаб чиқаришни бошқариш маркетинг, режалаштириш, рагбатлантириш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ҳамма функциялар ўзаро алоқада бўлади.
Бозор муҳитининг тез ўзгариши корхонага доим "ташвиш" келтириб туради. Аҳоли даромади, ҳарид қилиш қобилияти, маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб, демографик шароит тез-тез ўзгариб туради.
Масалан, аҳоли турмуш даражасининг ўсиши дилтортар товарларга эҳтиёжни оширади. Шундай товарларга талабни қондирган корхона катта фойда олади. Бозор муносабатларининг ўзгариши ишлаб чиқариш ва бошқаришни ўзгаришини талаб этади. Менежмент функциясини ўзгартиришга эҳтиёж туғилади. Яна қуйидагилар кўрилади: режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш ва бошқалар.
Бозор муносабатларига ўтиш, барча Низом, йуриқномалар қонунга зид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўришни талаб этади. Бошқариш, лизинг, молия ва кредит, нарх белгилаш ва режалаштиришда янги низомлар қабул қилинади. Қуйи ва юқори ташкилотлар ўртасида ошкоралик кенгаяди, бошқарув органлари функцияси ўзгаради.
Менежмент функциясининг "бошқариш" роли ҳам тубдан ўзгаради. Ҳалқ хўжалигининг барча бўгинлари, ҳуқуқий бошқариш бошқатдан кўрилади.
Асосий эътибор ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги зарурий муносабатни ўрнатишга қаратилади. Ишлаб чиқариш ва таъминот, меҳнат ва иш ҳақи, ишчи ўрни сони ва меҳнат ресурслари, талаб ва таклиф ўртасидаги зиддиятлар бартараф этилади.
Бошқарув органларининг ниҳоятда самарали ишлаши ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва унга эришиш воситаларини мувофиқлаштиришни кўзда тутади.
Меҳнатни пировард натижасига қараб ходимларни рағбатлантириш кўндаланг туради. Бунда моддий рағбатлантириш билан бирга ходимларни маънавий рағбатлантириш усули қўлланиладики, аксарият ҳолларда у катта самара беради.
Шундай қилиб менежмент функцияси ҳеч қачон сўнмайди, у доим аниқ миллий ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда инсон рухиятидаги ўзгариш жараёнларига қараб такомиллашаверади.



Download 396,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish