Менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. Менежментнинг ривожлaнисҳ тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. Менежментнинг нaзaрий aсослaри. Меҳнaтни босҳҚaрисҳ усуллaри


Моддий асос Тизимни ташкил қилувчи омил



Download 396,5 Kb.
bet14/16
Sana29.04.2022
Hajmi396,5 Kb.
#592418
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1- МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛAНИСҲ ТAРИХИ ВA ҲОЗИРГИ ҲОЛAТИ.

Моддий асос

Тизимни ташкил қилувчи омил

Меҳнатни бошқаришнинг тури

Саноатлашганга қадар

Мануфактура ишлаб чиқариш

Хусусий ишчиларнинг кооперацияси

Ҳунармандчилик

Саноатлашган

Йирик машинали ишлаб чиқариш

“Тирик қўшимча” ларга эга машиналар тизими

Технократик

Илмий-техник

Янгилик киритишларга асосланган эгилувчан ишлаб чиқариш

Илмий-ишлаб чиқариш даврасидаги ўзаро ҳамкорлик

Инновацион

Ҳунармандчилик тури меҳнатни бошқаришнинг оддий шаклидан иборат бўлган. Цехли тузилма доирасини бузган ҳолда, мануфактура олдинлари мустақил бўлган касбларни комбинациялаштирган, бевосита ишлаб чиқариш жараёнига меҳнат тақсимотини киритган. Шунинг билан бир томондан ишчиларнинг ўзларини иерархик чегаралаш, бошқа томондан эса - олдин мустақил бўлган ишчини ягона жамоага ва интизомга бўйсиндириш зарурияти пайдо бўлган. Ўша шароитларда меҳнатни бошқаришнинг вазифалари вужудга келган меҳнатни ташкил қилиш, иш ҳақи тизими ва иш тартибини қўллаб қувватлаш, ижрочилар устидан кузатиш ва назоратни амалга оширишдан иборат бўлган.


Машинали ишлаб чиқаришга ўтиш билан меҳнатни умумлаштириш шаклларида сифатий ўзгаришлар содир бўлган. Меҳнатни технократик бошқариш шаклланган. У меҳнатни кўпроқ тақсимлаш ва ходимларни ихтисослаштириш, ижрочилик меҳнатини ташкилийдан бошқарув меҳнатини ажратиш билан айириш, иқтисодий мажбур қилишнинг қатъий шаклларини мўлжаллаш тамойилларига асосланади. Эволюцияни боришида ушбу тур техник тараққиёт, меҳнат муносабатлари тизимидаги илгари силжишлар, давлат сиёсати, олимлар ва ишлаб чиқариш ташкилотчиларининг изланишлари таъсири остида катта ўзгаришларга дучор бўлган.
ХIХ асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларида вазифавий ходимли бошқарувни ажралиши ва уни ташкилий тузилмалар доирасида ажратилиши содир бўлган. Даставвал ходимлар хизматлари фақат ишга ёллаш масалалари билан, 20-йиллардан бошлаб эса меҳнатни ташкил қилиш ва ҳисобга олиш, ходимларни рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари билан шуғулланганлар.
Етакчи фирмаларнинг корхоналарида меҳнатдан рационал фойдаланиш, иш усуллари ва йўлларини уларнинг мувофиқ бирлашувини белгилаш билан таҳлил қилиш, иш вақти, меҳнат сарфланишини назорат қилиш, иш ҳақи тизимини қўллаш бўйича тадбирлар борган сари кенгроқ амалга оширилган. Бу янгиликлар тадбиркорларга меҳнатни кўпроқ жадаллаштиришга имкон берган. Ф.Тэйлор, Г.Эмерсон, Ф. Гилберт ва бошқаларнинг асарлари бу фаолиятнинг назарий асоси бўлган.
Ф.Тэйлор шундай усулларни ишлаб чиққанки, уларга кўра ишнинг ҳар бир тури, ҳар бир операция учун хронометраж ва ишчининг ҳаракатларини синчиклаб ўрганиш ёрдамида берилган ишни бажаришнинг ягона, энг рационал усули белгиланган. Барча хатолар, бефойда ҳаракатлар бартараф қилинган, энг мукаммаллари танлаб олинган. Машҳур француз физиги Ле Шательенинг сўзларига кўра, бу саноатда меҳнатни ташкил қилишга нисбатан қўлланилган математикадан иборат бўлган. Юқори унумдор меҳнатга нисбатан иқтисодий мажбур қилишдан фойдаланилган:
- ишбай иш ҳақининг алоҳида тизими (меъёрни бажарган ва ошириб бажарганлар учун оширилган тариф ставкалари ва баҳолашлар; бажармаганлар учун – ставкаларни 20-30% га пасайтирилиши, жарималар);
- вазифаларни бажарилиши ва ошириб бажарилишига кўпроқ даражада ёрдам берувчи шароитларни яратиш: батавсил йўл-йўриқ кўрсатиш, меҳнатни майда-чуйда тафсилотларигача режалаштириш, махсус қуроллар билан таъминлаш, ҳисоб, назорат.
Ф.Тэйлор тизимидан фойдаланган корхоналарда ўртача меҳнат унумдорлиги уч йил ичида икки марта ўсган. Биринчи ўттиз йил ичида бу тизим етарлича кенг тарқалган, деярли барча юқори ривожланган мамлакатларнинг компаниялари ундан фойдаланганлар. Ф.Тэйлор ўзининг тизимини ишлаб чиқаришнинг муваффақияти биринчи навбатда ходимнинг ўзига, унинг жисмоний кучига боғлиқ бўлган шароитларда ишлаб чиққан. Ҳозирги замон иқтисодиётида техника биринчи ўринга чиққан. Ва шунга қарамасдан унинг тизими ҳали ҳам ишлаб чиқаришни рационаллаштиришнинг асосида ётади. Ундан бугун ҳам такрорланувчи операцияларга эга корхоналарда кенг фойдаланилади.
АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги Ф.Тэйлорнинг издошлари бу тизимни такомиллаштирганлар ва ривожлантиганлар, баъзи бир жойларига тузатишлар киритганлар. Улар алоҳида ишлаб чиқариш оперцияларни ўрганишдан бутун ишлаб чиқариш жараёнини ва уни тартибга солиш усулларини ўрганишга ўтганлар. Ф.Тэйлорнинг энг яқин ёрдамчиси Г.Гант ўзига хос жадвални ишлаб чиқади, унда ҳар бир ишчи ҳар қандай вақт учун ўзининг иш ҳақи натижаларини кўриши мумкин эди. Жадвалда яна ишлаб чиқариш дастурларининг бўлимлари ва вазифани бажарилишини бориши ўртасидаги вақтинча алоқалар акс эттилган. Кўпчиликнинг фикрига кўра, бу жадвал ўша вақтда меҳнатни бошқаришда инқилобни келтириб чиқарган. У корхона доирасидаги ишлаб чиқариш жараёнини оператив режалаштириш, ҳамда кейинчалик ишдаб чиқилган тармоқли жадвалларнинг асосига ётган.
Ф.Тэйлорнинг замондоши Ф.Гилбрет хронометражнинг кашфиётчиси ҳисобланади. Америка компаниялари бирининг бошқарувчиси Р.Вулф меҳнат унумдорлигини оширишнинг бир қатор янги моддий рағбатларини киритган ва ишчиларни бошқарувнинг баъзи бир масалаларини ҳал қилишга жалб қилган. Социолог М.Фоллет корхонадаги низолар муаммоси билан, раҳбарлик услуби билан шуғулланган. Гарвард университети профессори Г.Мюнстерберг меҳнат унумдорлигини психологик омилларга боғлиқлигини таъкидлаган. У биринчи тестнинг ва мухандислик психологиясининг биринчи тизимли очеркининг муаллифи бўлган, касбларни танлашга илмий ёндошишни бошлаб берган. Мухандислар ва ишлаб чиқаришнинг бошқа мутахассислари билан бир қаторда психологлар ҳалокатлар ва жароҳатларни олдини олиш муаммоси, ҳамда атрофдаги жисмоний шароитлар – ёритиш, иситиш, шамоллатиш ва ҳ.к.ларнинг меҳнат унумдорлигига таъсирини тадқиқот қилиш билан шуғулланганлар. Уларнинг ғоялари замонавий фанда ривожлана бошлаган, уни Европада эргономика, АҚШда эса – социал инженерия деб атайдилар.
Ушбу олимлар асарларида шаклланган “меҳнатни илмий ташкил қилиш” тамойиллари кўп йиллар давомида меҳнатни технократик бошқаришнинг асосчиси бўлганлар. Биринчи навбатда бу раҳбарликни якка ходимга қаратиш; меҳнатни ташкил қилиш ва рағбатлантиришга меъёрий ёндошишни киритиш; меҳнат жараёнини режалаштириш ва назорат қилишни ташкил қилиш; ходимларни танлаб олиш ва тайёрлашни ўтказиш; бошқарув фаолиятига меҳнат тақсимотини киритиш ва ихтисослаштирилган ходимлар бўлинмаларини ажратиш ҳақидаги қоидалардир. Технократик бошқарув Г. Форд заводларида юқори даражада ривожланган. Узлуксиз-конвейерли ишлаб чиқаришни пухта ташкил қилиш, раҳбарликни марказлаштириш ва меҳнатга илмий ёндошиш туфайли Г.Форд ва бошқа компаниялардаги унинг издошлари ишлаб чиқариш ҳаражатларини анча пасайиши ва ишлаб чиқишни ошишига эришганлар. Фордизм ўша вақтда меҳнатни технократик бошқаришнинг ўзининг намоён бўлиши бўйича энг обрўли техник-иқтисодий ва социал жиҳатлари билан жипслашиб кетган.
30-40 йиларда тадбиркорларнинг эътиборини Э.Мэйо, Ф.Ротлисбергер каби саноат психологлари ва социологларининг тавсиялари ўзига жалб қилган. Уларнинг ёрдамларида корпорацияларнинг хизматлари, ходимларни унумдорликни оширишга фаоллаштириш, корхоналардаги социал муҳитни яхшилаш ва меҳнаткашлар ва маъмурият ўртасидаги низоларни юмшатишга ҳаракат қилганлар. Ўша даврда социал-психологик усуллар меҳнатни технократик бошқаришнинг асосларини ўзгартирмаганлар, фақат унинг шакли турли туманроқ бўлган.
Ушбу даврда ғарбий мамлакатларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш соҳасига давлатнинг таъсири кучайган. Асосий йўналишлардан бири – саноатда бандликнинг умумий тамойиллари ва меҳнат муносабатларини ўрнатишдир. Давлат меҳнат соҳасидаги корхоналар фаолиятини қонуний чегаралашлар ёрдамида тартибга солган. Масалан, АҚШда 30-йилларда социал таъминотнинг меъёрлари, иш ҳақининг энг кам даражаси, иш вақтидан ташқари ишлаш соатларига ҳақ тўлаш, ишлаб чиқаришнинг бир қатор соҳаларидаги техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси шартларини белгиловчи қонунлар қабул қилинган.



Download 396,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish