1. Бошқариш структурасида бўғин ва босқичлар сони оптимал бўлиши керак.
Бўғин ва босқичлар сонининг асоссиз кўпайиб кетиши:
• бошқарув аппаратини сақлаш ҳаражатларининг ортиб кетишига;
• ахборотларнинг ўтиш йўли ва вақтининг чўзилиб кетишига;
бошқаришда параллелизм ва такрорланишларнинг вужудга келишига;
бошқаришда масъулиятсизлик унсурларининг туғилишига ва пировардда бошқарув самарасининг пасайишига олиб келади.
2. Бошқариш структураси бошқариш аппаратининг оператив ишлашини таъминлаши лозим.
Бу фаолият жорий вазифаларни ўз вақтида ва моҳирлик билан тез ҳал этишда намоён бўлади. Бунга ишлаб чиқаришнинг миқёси, мураккаблиги, бошқариш объектларининг жойлашуви хам таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, бошқариш структураси қанчалик мукаммал бўлса, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир ўтказиш шунчалик самарали амалга оширилади.
4.4. Бошқарув тузилмаларини ташкилий турлари
Бошқаришнинг асосий ташкилий структуралари маълум (9-чизма).
Ҳар бир структурада расмий ва норасмий алоқалар мавжуд. Расмий алоқалар, аввало вертикал алоқалардир. Улар раҳбарлик ва бўйсуниш турларига кўра бир-биридан фарқ қилади.
Агар раҳбарлик тўлақонли бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир барча масалаларга даҳлдор бўлса, бундай алоқа чизиқли расмий алоқа деб аталади.
Агар раҳбарлик чекланган бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир ўзининг масалаларига даҳлдор бўлса, бундай алоқа функционал вазифавий расмий алоқа деб аталади.
Органлар ўртасидаги вертикал алоқадан ташқари горизонтал алоқалар ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш ва ҳамкорлик қилиш тарзидаги алоқалардир.
9-чизма. Бошқариш структураларининг ташкилий турлари.
Бошқарув структурасида асосий ўринни ҳокимиятга таянадиган расмий алоқалар эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳимдир. Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишда ҳал қилувчи аҳамиятта эга бўлади. Норасмий алоқалар турли кўринишда бўлиши мумкин. Булар жумласига корхонадаги қариндошлик алоқалари, унда таркиб топган умумий манфаатлар, масалан, касблар, қизиқишлар, спорт билан шуғулланиш ёки дўстона муносабатлар, бирга ўқиганлик ва бошқалар киради. Норасмий алоқалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Чунки:
норасмий алоқалар расмий структуранинг барча бўғинлари билан кесишади;
қатор муносабатлар ишдан ташқарида пайдо бўлади ва корхонанинг барча ишига таъсир кўрсатади;
норасмий тизим ўзининг кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхона фаолиятининг самарали ташкил қилинишига имкон беради.
Аммо норасмий алоқаларнинг салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Эҳтиёткорлик, сезгирлик йўқ бўлган жойда гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик ва шунга ўхшаш кўринишларнинг содир бўлиши ҳеч гап эмас.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |