Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва тавсиялар
|
1.Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш
|
Аввало кейс билан танишинг. “Менежмент фанининг соғлиқни сақлашдаги ўрни. Менежмент мактаблари” ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиб чиқинг. Ўқиш пайтида вазиятни дарҳол таҳлил қилишга шошилманг.
|
2. Берилган вазият билан танишиш
|
Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг, Сиз учун муҳим бўлиб кўринган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацгаўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунини чуқур тушинишга ҳаракат қилинг. Кейсдаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. 1ва 2 вазиятли масала тавсифида берилган асосий тушунча ва ибораларга диққатинггизни жалб қилинг. Бу вазиятли масалада нима асосий ва иккиламчи эканлигини аниқланг.
|
3.Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш.
|
Асосий ва киччик муаммоларга диққатинггизни жалб қилинг. Қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг:
Менежмент тушунчасига таъриф беринг ?
Менежмент фанининг объекти ҳақида маълумот беринг?
Менежмент фанининг субъекти ҳақида маълумот беринг?
Менежмент мактаблари ҳақида маълумот беринг?
Менежмент мактабларини менежментнинг ривожланишига қўшган хиссаси?
Илмий менежмент мактаби (1885-1920) ҳақида маълумот беринг?
Илмий менежментнинг асосий тамойиллари нималардан иборат?
Илмий менежментнинг ютуқлари ва камчиликлари?
Мумтоз ёки маъмурий менежмент мактаби (1920-1950) ҳақида маълумот беринг?
Инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950 йиллар) ҳақида маълумот беринг?
Менежмент фани мактаблари ёки микдорий ёндошув (1950- йилдан хозиргача) ҳақида маълумот беринг?
Менежмент фанининг соғлиқни сақлашга раҳбарлик қилиш ва бошқаришдаги ўрни?
Асосий муаммо нимага қаратилганлигини аниқланг. Муаммонинг асосий мазмунини ажратиб олинг. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиб объектнинг ҳолатини аниқланг, асосий қирраларига эътибор қаратинг, муаммоли вазиятни ҳамма томонларини таҳлил қилинг.Менежмент фанининг соғлиқни салашни бошқаришдаги аҳамияти ошиб бораётганлигини, ҳозирги кунда соғлиқни сақлашга раҳбарлик қилиш учун замонавий, ўта билимдон, ўз касбининг устаси, соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти фанини чуқур билган мененжерлар зарурлигини ва унинг аҳамиятини кўрсатиб беринг
|
4.Муаммоли вазиятни ечиш учун усул ва воситаларни танлаш ҳамда асослаш
|
Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатларини излаб топиш мақсадида, берилган муаммо ечимини топишда учун зарур бўлган барча усуллар ва воситаларни санаб ўтинг. Муқобил вазиятни яратинг.Зарурат бўлган график органайзерлардан фойдаланинг. .Муаммони ечимининг аниқ вариантларини танланг ва муаммони ечинг. “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг. Натижаларни презентация кўринишида тақдим этинг ҳамда ёзма шаклда илова қилинг.
|