Вазиятли масала№1
Ҳар бир менежернинг олдида қуйидаги савол туради: Менежмент фанининг соғлиқни сақлаш тизимини самарали бошқаришдаги ўрни; Соғлиқни сақлаш тизимини самарали бошқариш учун унинг ҳар бир бўғини( ҚВП, Оилавий поликлиника, ТМШ, ТТБ, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси) учун менежмент объекти ва субъектини тўғри аниқлаш; объект самарали фаолият кўрсатиши учун унинг ижобий ва салбий томонларини белгилаш ва уларни баҳолаб камчиликларни бартараф этиш учун чора тадбирлар ишлаб чиқиш; Сизнинг фикрингизча, сиз қайси ёндашувлар асосида объект ва субъектни тўғри танлаб уларга тўғри баҳо бариш ва уларни сифат ҳамда самарадорлик кўрсакичлари орқали баҳолаш мумкин?
Вазиятли масала№2
Тарихни ўрганиш барча раҳбарлар учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга, чунки фaн чин тафаккур тарзи ҳақида, юз бераётган воқеалар ўртасидаги алоқадорликларни англаш ва уларнинг келажакда такрорланиши эҳтимолларини баҳолаш имконини беради. Тарихий ўтмиш ҳозирги муаммоларни қиёслаш, талқин қилиш, воқеаларнинг чин маъносини топиш, воқеалар ривожини баҳолаш ва менежерларга ташкилот ривожининг энг истиқболли йўналишларини кўра билиш имкониятларини яратади.
Шунинг учун савол пайдо бўлади менежмент ўзи нима; у қачон пайдо бўлган; унинг асосчилари ким; улар менежмент самарали бўлиши учун қандай ғояларни илгари сурган; менежмент фани босқичма босқич қандай ривожланиб борган; менежмент жараёни функцияларига нималар киради. Юқорида келтирилган масалаларга ойдинлик киритиш учун кичик гуруҳларга бўлиниб кейсни ечинг?
Ўқитувчига кўрсатма:
1.Муаммони ҳар томонлама ечиш мақсадида кичик гуруҳ аъзоларини ижодий фикрлашга чорланг.
2.Қийин вазиятни ечиш учун, улардан қочиш фойдасиз эканлигига ишонтиринг.
3.Муаммони ҳал килиш мақсадида ўз фикрини мустақил билдиришига имкон беринг.
4.Чиройли гапириш билан муаммони ҳал қилиб бўлмаслигини тушинтиринг.
5.Муаммони аниқлаш, таҳлил қилиш ва уни ҳал этишни режалаштиришнинг йўллари ва воситаларини эркин танлашга имкон беринг ва уни рағбатлантиринг(.
6.Кичик гуруҳларга муаммоли вазият жадвалини тўлдириб уни презентация қилишга ёрдам беринг.
7.Барча фаолият турларини ( аудитория ва аудиториядан ташқари) баҳоланг ва баҳоларни гуруҳ аъзоларига элон қилинг.
Тавсия этилган кейсларни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади:
ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш;
муаммони ҳамда қабул қилинган ечимни индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлаш ;
мантиқий фикрлашни ривожлантириш;
мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш;
ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |