Менежмент фанининг соғЛИҚни сақлашдаги ўрни. Менежмент мактаблари


Менежмент мактаблари ва уларни менежментнингривожланишига қўшган ҳиссаси



Download 73,55 Kb.
bet4/12
Sana21.02.2022
Hajmi73,55 Kb.
#28138
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1. менежмент мактаблари (2)

Менежмент мактаблари ва уларни менежментнингривожланишига қўшган ҳиссаси
Тарихни ўрганиш барча раҳбарлар учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга, чунки фaн чин тафаккур тарзи ҳақида, юз бераётган воқеалар ўртасидаги алоқадорликларни англаш ва уларнинг келажакда такрорланиши эҳтимолларини баҳолаш тўғрисида бормоқда. Тарихий ўтмиш ҳозирги муаммоларни қиёслаш, талқин қилиш учун ўзига хос бир муҳит вазифасини бажаради. Фақат тарихга мурожаат қилишгина юбораётган воқеаларнинг чин маъносини топиш, воқеалар ривожини баҳолаш ва менежерларга ташкилот ривожининг энг истиқболли йўналишларини кўра билиш имкониятларини яратади.
Илмий менсжмент мактаби (1885-1920)
Саноат корхоналарида паст самарадорлик сабабларини ўрганган ёш америкалик олим Фредерик Уинслоу Тейлор ишчилар меҳнат унумдорлигининг ўсишига асосий тўсиқ бўлиб турган омил - менежмент даражасининг пастлигидир, деган хулосага келади (Д.Н.Рахимова ва бошқ, 2009). Тадқиқотчи бошқариш тамойилларини ўзгартиришни, энг муҳими, бу ишни илмий тавсияларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширишни таклиф этади. Ва бу соҳада асосий эътиборни бошқариш жараёнига илмий асосланган ўзгаришлар киритиш йўли билан меҳнат унумдорлигини ўстиришни таклиф этади. Ф.Тейлор воқеа-вазиятни аниқўрганиш хулосаларига асосланган қарорлар қабул қилиш лозимлигини кўрсатди.
Мумтоз ёки маъмурий менежментмактаби (1920-1950)
Мумтоз йўналишнинг энг сўнгги соҳаси маъмурий тамойиллар сифатида кенг ёйилди. Унинг тарафдорлари асосий эътиборни алоҳида биришчига эмас, балки умуман ташкилотга ва менежментнинг режалаштириш, ташкил этиш, команда занжири, айрим ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш каби вазифаларига қаратадилар. Маъмурийтамойилларконцепциясиривожига Анри Файоль, Мэри Паркер Фоллетва Честер Бернару каттаҳиссақўшган.
А.Файоль (1841-1925) асосан ўзининг бошқариш тажрибалари асосида маъмурий тамойиллар концепцияси доирасида ўз қарашларини умумлаштирди.
У ўзининг энг машҳур «Умумий ва салбий бошқарув» асарида менежментнинг 14 та асосий тамойилларини кўрсатиб берди. Уларнинг айримлари ҳозирги кунда ҳам муҳим аҳамиятга эга, хусусан:
А.Файолнинг бошқарувчилик тамойиллари.
Меҳнат тақсимоти. Кўзланган мақсад айнан ўхшаш шарт-шароитларда бир хилда сарфланадиган куч-ғайрат ёрдамида каттароқ ҳажмдаги ишни имкон қадар сифатли бажаришга эришиш. Бунинг учун диққат талаб этиладиган ва куч-ғайрат сарфланадиган мақсадларнинг сонини камайтириш лозим.

  • Ваколатлар ва масъулият чегараси. Ваколатлар буйруқ беришга имкон яратади, масъулиятлар эса бунинг аксини ифодалайди.

  • Интизом. Ташкилот маъмурияти билан ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб берувчи муҳим тамойиллардан бири. Ушбу тамойилга кўра жазо чораларини қўллаш мумкин.

  • Якка раҳбарлик. Унга мувофиқ ходим ҳар қандай буйруқларни бевосита раҳбаридан олмоғи лозим.

  • Ягона мақсад сари интилиш. Яъни, мақсадли фаолият билан банд ҳар бир алоҳида гуруҳ ўз фаолиятиниягона режа асосида ташкил этиши ва бита раҳбарга бўйсуниши шарт.

  • Шахсий манфаатларни умумий манфаатларга бўйсундириш. Ташкилотнинг бош мақсади алоҳида ходим ёки гуруҳманфаатлариданустуворсаналади.

  • Ходимларнирағбатлантириш. Ходимларнинг ишончини қозонишва қўллаб-қувватлашига эришиш учунуларга адолатли равишда иш ҳақи тўланиши лозим.

  • Марказлаштириш. Аниқ шарт-шароитларга қараб мазкур тамойилдан тўғри ва ўринли фойдаланиш керак.

Скаляр занжири (бошқарув тизими). Зарурият бўлмаса, бошқарувнинг иерархия тузилмасидан воз кечиш керак эмас, аммо бу тамойилга қатъий амал қилиш бизнесга зиён етказиши мумкин.

  • Тартибгақатъийамалқилиш, яъни ҳамма нарса ваҳар ким ўз жойида бўлиши лозим.

  • Адолатли бўлиш, яъни ўзаро муносабатларда меҳрибонлик кўрсатиш ва ҳақиқатга асосан ҳукм юргизишгаэришиш.

  • Персонал учун ажратилганиш жойининг муҳим бўлиши. Кадрлар кўнимсизлиги ташкилотнинг самарали фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

  • Ташаббускорлик. Фаолиятни режалаштириш ва уни муваффақиятли амалга ошириш.

  • Жамоа ўртасидаги яқдиллик. Иттифоқ_катта кучдир, у ходимлар ўртасидаги яқдиллики фодаси бўлиши лозим.


Download 73,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish