Менежмент” фанидан маърузалар матни



Download 2,33 Mb.
bet43/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

7-жадвал
Менежернинг етакчидан фарқи

Менежер

Етакчи

Буйрук беради

Илҳомлантиради

Бошқаларнинг мақсадлари ва кўрсатмалари бўйича ишлайди

Шахсий мақсадлари бўйича ишлайди

Ҳаракатларнинг асосида ҳисоб-китоб, режа ётади

Ҳаракатларнинг асосида кўра билиш, интуиция ётади

Тизимга, ташкилотга суянади

Одамларга суянади

Далил -исботларда фойдаланади

Ҳиссиётдан фойдаланади

Назорат қилади

Ишонади

Ишонтиради

Чақиради, даъват қилади

Кўпроқ қатъий, вертикал алоқалар, муносабатлар ва тузулмадан фойдаланади

Кўпроқ юмшоқ алоқалар ва муносабатлардан фойдаланади

Ҳаракатни қўллаб қувватлайди

Ҳаракатга импульс беради

Касб эгаси

Ғайратли

Қарорларни қабул қилади

Қарорларни амалга оширади

Ишни тўғри қилади

Тўғри ишни қилади

Ҳурматли

Севимли

Етакчилик сифатлари назарияси. Бу етакчиликни ўрганишдаги энг дастлабки ёндошувдир. Тадқиқотчилар етакчилар эгалик қилган сифатларни аниқлашга ҳаракат қилганлар. Улар, етакчилар уларни бошқалардан ажратиб турувчи вақтдаги барқарор сифатларининг ноёб мажмуасига эгалар деб ҳисоблаганлар. Шундан келиб чиққан ҳолда, олимлар етакчилик сифатларини белгилаш ва улардан етакчини аниқлаш учун фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Етакчи бўлиш мумкин эмас, етакчи бўлиб тўғилади деб ҳисоблаганлар.
Кейинги ўрганиш етакчилик сифатларининг тўртта гуруҳларга ажратишга олиб келган: физиологик, психологик (тўйғули ), ақлий, шахсий ишга доир.
Етакчилик сифатлари назарияси камчиликларга эга. Биринчидан, салоҳиятли муҳим етакчилик сифатлари амалда чексиз бўлган, шунинг учун етакчининг “ягона ишончли” образини яратишнинг иложи бўлмаган. Иккинчидан, кўриб чиқилаётган сифатлар ва етакчилик ўртасидаги яқин алоқани ўрнатиш ва етакчиларни аниқлашга ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган.
Етакчилик ҳулқи концепциялари. Улар (олдинги назариядаги) ким етакчи бўлади саволидан етакчилар нима ва қандай қиладилар саволи томон силжиганлар, яъни етакчиларни махсус дастурлар бўйича тайёрлаш имкониятини кўзда тутганлар. Бунда қуйидагилар энг аҳамиятли концепциялар бўладилар.

  1. Раҳбарликнинг учта услуби концепцияси. Ўрганиш учта етакчилик

усуллари: авторитар, демократик ва пассивдан фойдаланишни самарали солиштиришдан иборат бўлган. Аммо қандайдир битта услубнинг самарали етакчилик билан тўғридан тўғри алоқаси топилмаган.

  1. Огайо штати Университетининг тадқиқотлари. Раҳбарликнинг икки омили назариясини ишлаб чиқишга бағишланган. иккита ўзгарувчанлар: муносабатларнинг тузилиши ва ушбу тузилма доирасидаги муносабатлар асос қилиб олинганлар. Биринчисига етакчи томондан гуруҳда яратилган муносабатлар тузилмаси: ролларни белгилаш, коммуникацион оқимлар, иш қоидаларини белгилаш киради. Иккинчиси ўз ичига етакчи ва эргашувчилар ўртасидаги муносабатларни олади.

Тадқиқотчилар иккита хулоса чиқарганлар. Биринчиси. Муноса- батларнинг тузилиш ва ишга қанчалик кўп эътибор қаратилса, қуйидаги шароитларда шунчалик катта самарага эришилади:

  • натижалар олиш мақсадида кимдандир (етакчилардан ташқари) кучли босим;

  • вазифа ходимларни қаноатлантиради;

  • ходимларни ахборотлар ва иш ҳақидаги кўрсатмалар олиши етакчига боғлиқдир;

  • бошқарувчанлик кўламига риоя қилинади.

Қуйидаги ҳолда муносабатлар ва ходимлар заруриятларига мос келувчи нарсага кучайтирилган эътибор қаратилса, самара беради:

  • вазифалар машаққатли бўлса;

  • ходимлар бошқарувда иштироқ этишга мойиллар;

  • ходимлар ниманидир ўзлари ўрганишлари керак;

  • улар, бу нарса ишни бажаришга таъсир қилишини ҳис қиладилар;

  • етакчи ва ходимлар статусида катта фарқлар мавжуд эмас.

Иккинчи хулоса. Етакчиликнинг самарадорлиги яна бошқа омиллар- ташкилий маданият, технология, ишдан қаноатланганликка ҳам боғлиқ
3.Мичиган Университетининг тадқиқотлари. У самарали ва самарасиз етакчилар ҳулқидаги фарқларни белгилашни ўз олдига мақсад қилиб қўй ган. Етакчи ҳулқидаги иккита ўзгарувчанлар асос қилиб олинган: етакчининг эътиборини ишга ва ходимларга қаратиш. Тадқиқот натижалари самарали етакчи ҳақида қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берган:

  • у ходимларни қўллаб қувватлайди ва улар билан яхши муносабатларни ривожлантиради;

  • ходимларни бошқаришга шахсий эмас, балки гуруҳли ёндошувдан фойдаланади;

  • иш ва жиддий вазифаларни бажаришнинг чегаравий юқори даражасини ўрнатади.

Энг яхши услубни белгилай олмай, тадқиқотчилар шундай хулосага келдиларки, ходимларни қўллаб қувватлаш ва уларни қарорлар қабул қилишга жалб қилиш самарали етакчиликнинг шарти бўлади.

  1. Бошқарув тизим концепцияси (Р. Ликерт). Мичиган Университети ёндошувларига асосланган ҳолда, у самарали етакчилар томонидан фойдаланиладиган бошқарувнинг умумий намуналарини ўрганишни ўтказди. Кейингилар асосий эътиборни инсоний омилга қаратаётганликлари ва мақсадларга эришиш бўйича ишни бажаришга гуруҳли ёндашувни ривожлантиришга интилаётганликларида топди. Улар томонидан етакчилар- нинг иккита категорияси ажратилган:

  • ходимларга қаратилганлар;

  • ишга қаратилганлар.

Шундай қилиб, етакчиликнинг анъанавий тенденциялари етакчи ва унинг ҳулқининг сифатлари асосида самарали етакчиликни таклиф қиладилар. Бу концепциялар пироворида якунланган назарияни ярата олмай, ҳулқининг аниқланган сифатлари ва намуналарининг кўплигида чўкиб кетганлар. Вазиятли етакчиликка асосланган ёндошувлар етакчиликнинг самарадорлигини етакчини шахс сифатида эътиборга олмай, ташқи муҳитларни таъсири орқали изоҳлашни таклиф қилганлар. Янги концепциялар вазиятли ва анъанавий ёндошувларнинг афзалликларини бирлаштиришга ҳаракат қиладилар. Улар етакчининг муаммони ҳал қилишнинг янги кўринишини яратиш, ўзининг харизмадан фойдаланиб, эргашувчиларни илҳомлантириш, улардаги мақсадга эришиш бўйича ҳаракатни амалга оширишга иштиёқини келтириб чиқариш қобилиятига эътиборни қаратадилар.

Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish