6.1 Менежер тушунчаси, шахсий ва ишга доир сифатлари, вазифалари.
Менежер –бу бошқарув фаолияти билан шуғулланувчи ва бозор шароитларида фаолият юритувчи ташкилот фаолиятининг маълум турлари бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатларга эга бўлган одамдир. Менежерлар ташкилотда ҳар хил ўринларни эгаллайдилар (директор, гуруҳ раҳбари, ишларнинг маълум турларининг ташкилотчиси, бошлиқ, мудир ва ҳ.к.), жудаям бир хил бўлмаган масалаларни ечадилар, ҳар хил вазифаларни бажарадилар.
Ташкилот менежерсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас, чунки улар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
ташкилотдаги алоҳида операциялар ўртасидаги алоқаларни ўрнатади- лар;
ташкилот томонидан ўзининг асосий белгиланишини бажарилишини таъминлайдилар;
ташкилот ёки бўлинма жамоасига раҳбарликни амалга оширадилар;
обрўси, юқори касбий маҳорати ва ижобий ҳиссиётларидан фойдаланган ҳолда қўл остидагиларни ўзининг орқасидан олиб боришга қодир етакчи ролида бўладилар;
ташкилот фаолиятининг стратегиясини ишлаб чиқадилар;
ташкилот фаолиятининг натижалари учун жавобгарликка эга бўладилар;
ташкилотга тегишли бўлган шахслар ёки идораларнинг мафаатларини таъминлайдилар;
ташкилотнинг ташқи муҳит(ҳокимият, шериклар ва ҳ.к.) билан алоқаси бўйича асосий бўғин ролини бажарадилар;
жамоани ташкил қиладилар ва уни ривожланишини керакли йўлга йўналтирадилар, юқори аҳлоқий сифатларга эга бўлган ҳолда, жамоа аъзоларини тарбиялайдилар;
ҳозирги шароитлардаги фаннинг ролини тушунувчи, у ёки бу кашфиёт ёки “ ноу-хау” ни баҳолашни билувчи ва уларнинг дарҳол ишлаб чиқариш (тижорат)га тадбиқ этувчи инноватор ролида бўладилар;
ғояни ишлаб чиқадилар, ундаги кучли ва заиф томонларини топади- лар, муаммонинг моҳиятига қарашга, ҳақиқатгача суриштириб билишга интиладилар;
қилинганларни таҳлил қиладилар, баҳолайдилар, ишларининг ҳолати- ни яхшилаш бўйича тадбирларни белгилайдилар ва амалга оширадилар;
ташкилотни ҳар хил тадбирларда номоён қиладилар.
Бу борада хорижий олимлардан Ricky W.Griffin ўзининг 2015 йилда чоп этилган “Fundamentals of management” номли китобида менежерлар мақсадга эришишда ташкилот ресурсларидан фойдаланишга маъсулдирлар. Аниқроқ қилиб айтганда, менежер ташкилот самарали мақсадга эришиш учун тадбирлар натижаси, яъни режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик ва назорат, қарор қабул қилишда маъсулдир.Замонавий менежерлар ўз фаолиятларида турли вазиятлар билан тўқнашадилар. Яхши раҳбарлар ташкилотни мисли кўрилмаган муваффақиятга, қиролликга олиб чиқишлари мумкин, аксинча бўлса корхонани вайрон қилишлари мумкин.9 Менежернинг вазифалари ва улар амалга оширилаётган вазиятлар турли тумандир, шунга қарамасдан учта асосийларни ажратиш мумкин.
Биринчидан, менежер ташкилотнинг асосий вазифаларини белгилайди, ресурсларни тақсимлаш масалаларини ҳал қилади, жорий тузатишлар киритишни амалга оширади, бунда у қабул қилинган қарорнинг оқибатлари учун жавобгарликка эга бўлади. Шунинг учун менежер нафақат қарорнинг энг яхши вариантини танлаши, балки ўзи раҳбарлик қилаётган жамоани маълум йўналишга олиб боришга жазм қилиши керак.
Иккинчидан, менежер ички ва ташқи муҳит ҳақидаги ахборотларни тўплайди, уларни тарқатади ва ниҳоят ташкилотнинг мақсадларини тушунтириб беради. Менежернинг ишининг натижаси унинг қанча ахборотга эга бўлишига боғлиқдир.
Учинчидан, менежер ташкилотнинг ичидаги ва ташқарисидаги муносабатларни шакллантирувчи, ташкилот аъзоларини мақсадларга эришишга ундовчи, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи, ташкилотнинг вакили сифатида ҳаракат қилувчи раҳбар сифатида бўлади. У одамлар орқасидан боришга тайёр бўлган киши бўлиши керак.
Менежерларнинг ташкилотдаги ўрнига, улар томонидан ҳал қилинадиган вазифаларга кўра ушбу вазифалар уларга кўпроқ ёки камроқ даражада мос бўлишлари мумкин. Аммо ҳар бир менежер албатта қарорлар қабул қилади, ахборотлар билан ишлайди ва ташкилот(бўлинма)нинг раҳбари бўлади.
Менежерларни анъанвий равишда учта даражага: қўйи, ўрта, юқорига бўладилар (5.1 расм)