Менежмент” фанидан маърузалар матни


расм. Корхона менежерларининг даражалари



Download 2,33 Mb.
bet41/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

6.1. расм. Корхона менежерларининг даражалари10

Қуйи даражадаги менежерлар(кичик бошлиқлар) бевосита ишчилар ва бошқа ходимларга (бошқарувчиларга эмас) раҳбарлик қиладилар. Уларнинг зўраки иши битта вазифадан бошқасига тез тез ўтиш билан таърифланади. Қарорларни амалга ошириш учун вақтли давр ғоятда қисқадир.


Ўртача даражадаги менежерлари кичик бошлиқларнинг ишини мувофиқлаштирадилар ва назорат қиладилар. Улар одатда ташкилотдаги йирик бўлинмаларни бошқарадилар ва юқори ва қуйи даражалардаги раҳбарлар ўртасидаги ўзига хос буфер бўладилар.
Юқори даражадаги менежерлар умуман ташкилот учун қарорлар қабул қилишга жавоб берадилар. Уларнинг иши аниқ якунланишга эга эмас, катта таваккалчиликка эга. Бу бўғин менежерлари бошқа бўғинлар менежерларига қараганда анча камроқдир. Уларнинг меҳнати юқори баҳоланади, қоидага кўра яхши ҳақ тўланади.
Ғарбий корхоналарда яна қуйидагилар ажратилади:
“top management”- яъни бошқарувнинг юқори бўғини(бош директор ва бошқарувнинг бошқа аъзолари);
“middle management”- бошқарувнинг ўртача бўғини(бошқармалар ва мустақил бўлимлар раҳбарлари);
“tower management”-бошқарувнинг қуйи бўғинлари(бўлинмалар ва уларга ўхшаш бошқа бўлимлар раҳбарлари).
Менежернинг образи доимий равишда бойиб боради, инсонийроқ бўлади. Ҳозирги вақтга қадар менежментнинг ватани бўлган АКШда рационал турдаги менежерлар устиворлик қилган, улар кўпроқ мухандислик –иқтисодий кўникмаларга ва бошқарувга ёндашувларга эга бўлганлар. Аммо ҳозирги вақтда энди янги турдаги менежерлар пайдо бўлдилар, улар аста- секин ишлаб чиқаришдаги инсоний омилларни ҳисобга олиш томонига юз ўгирмоқдалар. Бунинг устига, бу турли туманликлар ишга доир ҳулққа хос аломатларни касб этмоқдалар.
Яна шуни таъкидлаш зарурки, иерархиянинг даражаси қанча юқори бўлса, менежернинг шунча кўп иш вақти стратегик, истиқболли вазифаларни ҳал қилишга сарфланиши керак. Пастроқ даражада, аксинча, менежер кўпроқ оператив масалалар билан шуғулланиши керак. Юқори даражадаги менежерлар иш вақтининг қуйидаги тузилмаси тавсия этилади: стратегик вазифалар вақтнинг- 60%, тактик- 25%, оператив- 15%, ўртача даражадаги менежерлар тегишли равишда 20, 50,ва 25%; қуйи бўғин менежерлари 10, 25 ва 65%.
Тўғри чизиқли ва вазифавий менежерларни ҳам ажратиш мумкин. Биринчилар ташкилотлар, муассасалар, цехларни бошқарадилар, иккинчи- лари вазифавий бўлинмаларга раҳбарлик қиладилар.
Менежерлар жамиятда сезиларли ролни ўйновчи ижтимоий қатламни ташкил қиладилар. Менежерлар асосан хусусий компанияларда ишлайдилар. Уларнинг бошқарувдаги алоҳида ролини тан олиниши касбий ажратилиш, махсус тайёргарлиги ҳақидаги масалани қўйди.
Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, замонавий раҳбар фақат 15 -20 % ўз соҳасидаги мутахассис бўлиши керак, у ҳаммадан аввал ташкилотчи, руҳшунос, социолог бўлиши керак. Замонавий корхоналар кўпроқ даражада инсон эътибор марказида турадиган социотехник тизимлар бўйича мутахассисларга муҳтожлар. Ҳар қандай даражадаги менежерни олдига бутун бир қатор талаблар қўйилади. У қуйидаги асосий сифатларга эга бўлиши керак:

  • замонавий ташкилотни бошқариш соҳасидаги билимлар ва тажриба- нинг мавжудлиги;

  • фаолиятнинг тури ва характери бўйича ташкилот тегишли бўлган соҳанинг ҳолати ва ривожланиши масалаларида (тадқиқотларнинг ҳолати, техника, технология, рақобот, маҳсулотга талабнинг динамикасида) омилкорлик;

  • нафақат маъмурий бошқариш, балки тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлиш, бозордаги вазиятни бошқаришни билиш, ташаббус кўрсатиш ва фирма ресурсларини қўллашнинг фойдалироқ соҳаларида фаол қайта тақсимлаш;

  • юқори динамиклик ва ноаниқлик шароитида қуйида турувчи раҳбарлар ва ходимлар билан келишиш асосида омилкор қарорларни асослаш ва қабул қилиш, уларнинг қабул қилинган қарорларни амалга оширишдаги иштирокини тақсимлашни билиш;

  • асосий бозорлар ёки уларнинг ҳозир ишланаётган ёки ишламоқчи бўлган сегментларидаги иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш соҳасидаги амалий билимлар ва тажрибанинг мавжудлиги;

  • юқори маданият, софлик, ҳамма нарсада намуна бўлиш қобилияти;

  • рақиб фирмалар фаолияти ва ҳаракатларини таҳлил қилишни билиш;

  • ташкилот ресурсларини бошкариш қобилияти ва билиши;

  • ташкилот ишини башорат қилиш ва режалаштиришни билиш;

  • ташкилотни бошқариш ва фаолият юритишнинг самарадорлигини ошириш усулларига эгалик қилиш;

  • замонавий ахборот технологиялари, коммуникация ва алоқа воситаларига эгалик қилиш;

  • одамлар билан ишлаш, уларга таъсир кўрсатиш қобилияти ва билими, бунинг учун зарур бўлган дилкашлик, адолатликка эга бўлиш, ”инсоний муносабатлар”ни билиш;

  • ўзини ўзи ва ўз вақтини бошқаришни билиш;

  • масалаларни ҳал қилишда қатъийлик, ғайратлилик, динамиклик;

  • расмий ва норасмий тузилмаларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиш билан одамлар билан муносабатларни ўрнатишни билиш;

  • билимлар ва фаросатлилик (ташкилотдаги аниқ шароитларни билиш, уларда ўз йўлини топа билиш, фаросатли ва топқир бўлиш);

  • ўзига ўзи ёрдам кўрсатишни билиш, ташкилотдаги маълум шароитларда бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ҳисобига ўзини қўллаб қувватлаш;

  • ўз мамлакати ва бошқа мамлакатлардаги, фирма ўзининг ўринини кучайтириш ёки ишлаб қолишга интилаётган бозорлардаги хўжалик ҳолатини ривожланиши, талабнинг хусусиятлари, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш чоралари тенденцияларини олдинда кўра олишни билиш.

Менежерлар ташкилий қобилиятга эга бўлишлари керак, унинг остида инсонга ташкилий фаолият усулларини эгаллаш ва уларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берувчи шахснинг шахсий-психологик хусусиятлари тушунилади. Қуйдагилар ташкилий қобилиятларга кирадилар:

  • мослашилган сафарбарлик, яъни фаолиятнинг ижодий шакллари, билимларни чуқурлаштириш, ташаббускорликка мойиллик, консерватизмга чидай олмаслик, асосланган таваккалчиликка тайёрлик, янгиликларга интилиш, ўзини тута билиш, тадбиркорлик ва ҳ.к.;

  • алоқа қила олишлик, яъни дилкашлик, одамларни ўзига ром қилиш қобилияти, одамларни эшитиш, тушуниш ва ишонтиришни билиш, ҳамда низоли вазиятга ҳамсуҳбатининг кўзи билан қараш қобилияти;

  • стрессларга барқарорлик, яъни муаммоли вазиятларда ақлий ва ҳиссиётли ҳимояланганлик, ўзини ўзи тута билишлик ва қарорлар қабул қилишда тафаккурнинг хушёрлиги;

  • доминативлик (устин бўлишлик), яъни ҳукмронлик, шуҳратпараслик, шахсий мустақиллик, етакчиликка интилиш, ўзини ўзи ҳурмат қилиш, иродали характер.

Ҳар қандай даражадаги менежернинг олдига қўйиладиган муҳим талаб одамларни бошқаришни билишдан иборатдир. Уларга қуйдагилар киради:
- ўзининг тўғридан тўғри қўл остидагиларни, уларнинг қобилиятлари ва ўзларига топширилган аниқ ишни бажариш имкониятларини мукаммал билиш;
- корхона ва ходимларни боғловчи шароитларни билиш, улар ва бошкаларнинг манфаатларини адолатли асосда ҳимоялаш;
- менежернинг психологик омилкорлиги;
- жамоанинг бирлигини сақлаб қолиш ва ташкилотни фаолият юритиши самарадорлигини таъмирлаш мақсадида қобилиятсизларни бартараф қилишни билиш.



Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish