Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


 “ Совуқ олов”. Фосфорнинг кашф этилиши



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

7. “ Совуқ олов”. Фосфорнинг кашф этилиши 
Фосфорнинг кашф этилиш тарихи шуниси билан қизиқки, бошқа 
кашфиётларнинг кашф этилиши ва олиниш усуллари тезда эълон қилинса, 
фосфорни олиш усули узоқ йиллар давомида сир сақланган, унинг ажойиб 
хусусиятидан фойдаланиб «мўъжизалар» кўрсатилиниб келинган. 
Фосфор 1669 йилда Гамбурглик алкимёгар Генрих Бранд томонидан 
кашф этилган. Г. Бранд савдогар бўлиб, бой қизига уйланган, жуда яхши ҳаёт 
кечирган. Кейинчалик синиб, қарзга ботиб қолади. Яхши турмушга ўрганган 
бу йигит қаердан бўлса ҳам пул топиш тараддудига тушиб, ўзини нима 
ишларга уриб кўрмади. У турли доривор моддалар тайёрлаб сота бошлади.
Хатто тиб илмидан ҳабари бўлмасада табиблик билан ҳам 
шуғулланади. У узоқ вақт «фалсафа тоши»ни топишга ҳаракат қилади. 
Дастлаб Бранд бу сирли моддани тирик организм маҳсулоти сийдикдан 
қидиради. У сийдикни бўғлатиб, қолган қолдиқни қаттиқ, қиздиради,
- 32 - 


натижада оқ тутун ҳосил бўлади. Бу модда бўғини совитилса мумга ўхшаш 
моддага айланади. Шуниси қизиқки, Бранд моддага қўлини теккизса 
бармоқлари қаронғида шуъланадиган бўлиб қолади, уни қайнаётган сувга 
ташласа бўғ эффектив шуъла сочадиган бўлиб қолди. Бу топилган модда 
нимага тегса, у нарса ўз-ўзидан шуълаланиш қобилиятига эга бўлиб 
қолаверади. «Фалсафа тоши»ни қидириб Бранд фосфорни ана шундай кашф 
этади. 
Қоронғида шуълалангани учун бу моддага фосфор деб ном берилган, у 
лотинча «фос» - ёруғлик ва «феро» - ташиман деган сўздан олинган. 
Бранд эса уни kaltes Feuer (совуқ олов) деб, баьзида уни меҳр билан 
«менинг оловим» деб атар эди. Бранд янги шуълаланадиган модда ёрдамида 
арзон металларни бирортасини олтин ёки кумушга айлантиролмаган бўлса 
ҳам, ҳар холда «совуқ олов» унга анчагина бойлик келтирди. 
Йирик олимларнинг ва кенг омманинг бу моддага бўлган катта 
қизиқишидан, Бранд усталик билан фойдаланди. У фосфорни бирмунча кўп 
миқдорда ола бошлади. Уни олиш усули Бранд томонидан қатъий сир 
тутилган эди. Бранд фосфорни фақат пулга кўрсатар эди ва уни оз 
миқдорини тилла ҳисобида ва хатто ундан ортиққа сотар эди. 1730 йили,
яъни фосфор очилгандан 60 йил ўтгач ҳам, фосфорнинг унцияси (31 г) 
Лондонда 10,5 гервон, Амстердамда 16 гервон турар эди. Шунинг учун кўп 
олимлар Бранд моддасининг ҳосил қилиш сирини очишга интилиб, кўплаб 
тажрибалар қилишга киришганлари ажабланарли эмас эди. 
Айниқса немис кимёгари Иоган Кункель (1630-1703) фосфорга 
қизиқиб қолди. У саёҳат вақтида Дрезденлик кимёгар дўсти Крафт билан 
учрашди ва уни Бранддан фосфорни олиш сирини сотиб олишга кўндиради. 
Крафт Бранд билан учрашади ва фосфор олиш сирини ундан 200 талерга 
сотиб олишга муваффақ бўлади. Аммо Кункель бу ишдан ҳеч нарса ютмади. 
Крафт унга фосфорни сирини айтмайди ва Брандга ўхшаб уни пулга 
кўрсатиб юраверади, бу ишда у ҳам катта пул тўплади. 
- 33 - 


Вақт ўтиши билан фосфорни олиш сири очила бошлади, кўпгина 
олимлар фосфорни ҳосил қила бошладилар. Кашфиётчилар ҳам ўз 
тажрибаларини пул берган кишига ўргатавердилар. Шундай бўлса ҳам Бранд 
усулидан етарлича фосфор олиш мумкин бўлмаганлигидан у қиммат эди. 
1771 йилда швед кимёгари Карл Шееле сўнгакни кўмирга қўшиб 
қиздириб фосфорни олади. Шундан сўнг фосфорни кўплаб олиш мумкин 
бўлади ва баҳоси анчагина пасайди 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish