Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


 Йоднинг кашф этилиш тарихидан



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

4. Йоднинг кашф этилиш тарихидан 
Йод элементини 1811 йилда Париждаги селитра заводининг эгаси Б. 
Куртуа (1777-1838) кашф этган. Шуниси қизиқки, бу кашфиёт қандайдир
- 25 - 


олим ёки илмий
текшириш институтининг кимё лабораториясида 
эмас, балки тўғридан - тўғри заводда, инсоннинг ишлаб чиқариш
фаолиятида қилинган эди. Хўш, бу қандай содир бўлган? 
Б. Куртуа Франциянинг Джон шаҳридаги ўзининг заводида калийли 
селитра 
ОЛИШ 
билан шуғиланар эди. У денгиз суви кўтарилганида Франция 
қирғоғига кўплаб чиқариб ташланадиган денгиз сув ўти кулидан олинадиган 
маҳсулотда темир ва мис идишларини ейдиган қандайдир модда борлигини 
кўпдан бери ўзининг иш тажрибасидан сезган эди. Бироқ сув ўти кўлидаги 
бу моддани қандай ажратиб олишни Куртуанинг ўзи ҳам, заводдаги 
ходимлари ҳам билишмас эди. Бир тасодиф буюк кашфиётнинг очилишига 
сабаб бўлади. Айтишларича заводнинг селитра ишлаб чиқариладиган 
хонасига бир нотаниш мушук кириб қолади. Куртуа ишчиларига бу мушукни 
қувлаб тутиб олишни буюради. Шунда мушук қочиб бехосдан сульфат
кислота солинган идишни селитра ишлаб чиқарилгандан кейин қолган туз 
қолдиғи устига ағдариб юборади. Қарабсизки, ажойиб ходиса рўй берган 
аралашмадан тўсатдан қуюқ бинафша рангли буғ ажралиб чиқиб бутун 
хонани эгаллайди. Шундай қилиб. янги элемент йод кашф этилади. 
Замонавий кимё билимлари нуқтаи назаридан қараганда бу ҳикоянинг 
тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ҳақиқатдан, сульфат кислота 
ишқорий металларнинг йодли тузлари (КI, NаI) га таъсир этганда водород 
йодид ҳосил бўлади. Водород йодид беқарор модда бўлганлиги сабабли 
сульфат кислота иштирокида парчаланиб, эркин йод ажралиб чиқади. 
Куртуа ўзининг бу кашфиётига қизиқиб қолади. Бу янги модданинг 
хоссаларини тўлиқ ўрганишга киришади ва бир қанча мухим кашфиётлар 
қилади. У модданинг бинафша рангли буғи совитилса, қора металл сингари 
ялтироқ кристалларга айланишини, водород, фосфор ва металлар билан 
бирикишини, аммиак билан кучли портлловчи модда ҳосид қилишини 
топади. 
- 26 - 


Янги модда икки машҳур кимёгарлар француз Гей-Люссак билан 
инглиз Г. Дэвилар диққатини ўзига тортади. Улар бир-бирларидан мустақил 
равишда унинг хоссаларини ўрганадилар. Тезда бу икки олим ўртасида анча 
ихтиросли илмий бахс юзага келади. Г.Дэви бу янги элемент 37 йил аввал К. 
Шеелс томонидан кашф қилинган хлор элементига ўхшаш деган хулосага 
келади. Гей-Люссак эса узоқ вақт Дэви фикрига қўшилмайди, лекин Дэви 
исботларининг кучи билан пировард натижада унинг хулосалари 
тўғрилигини Гей-Люссак тан олишга мажбур бўлади. 
Янги модда элемент сифатида тан олиниб, тортишувлар тугагандан 
сўнг, энди ном бериш навбати келади. Гей-Люссак уни йод деб, Дэви эса 
йодин деб атади. Лекин бу сафар бу элемент учун Гей-Люссак таклиф этган
ном йод жаҳоннинг барча мамлакатларида, жумладан Россияда ҳам 
ишлатилинади. Фақат Англиядагина йодин деган ном сақланиб қолган. Ҳар 
иккала олим бу элементга ном беришда модданинг битта белгисига бўғининг 
рангига (лотинча “йодес”-бинафша) амал қилишган. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish