Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


 Хлорнинг очилиш тарихидан



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

3. Хлорнинг очилиш тарихидан 
Галогенлар ичида хлор биринчи бўлиб кашф этилган. 1774 йили 
таниқли швед кимёгари Карл Шееле (1742 - 1786), хдорид кислотанинг (бу 
кислотани «тузли спирт» деб атаган) марганец (IV) оксиди билан таъсири 
натижасида ўткир хидли, ўсимлик бўёқларини рангсизлантира оладиган ва 
кўпгина металлар билан туз ҳосил қиладиган сариқ-яшил рангли газ ажралиб
- 23 - 


чиқишини топди. Лекин Шееле бу газни алохида кимёвий элемент
деб хисобламайди, балки хлорид кислотадан флагистон чиқиши туфайли
ҳосил бўлган мураккаб модда деб қарайди ва унга «мурий оксиди» деб ном 
беради. 
Ўша даврнинг машхур кимёгарлари — К. Бермоле, Ж. Гей-Люссак, Л. 
Тенар, А. Лавуазье, И. Берцелиус ва Г. Дэвилар бу сирли газни сирини 
топиш учун кўп вақт сарф қилиб, матонат билан ишлаганлар. Бу газ 
(ҳозирги хлор) хлорид кислотани оксидлаш йўли билан олингани учун, уни 
мурий (яъни янги элемент) билан кислороднинг бирикмасидир деб тахмин 
айтилган эди. Шу сабабли К. Бермоле бу газни оксидланган хлорид кислота 
ёки оксимурит кислота деб аташни таклиф этган. 
Ўзининг кўп кашфиётлари билан ном қозонган Г. Дэви ош 
ТУЗИНИНГ 
суюқланмасини электролиз қилиш натижасида К.Шееле олган газни ҳосил 
қилади. У калий металлига мутлоқ қурук, газсимон «мурий кислота» (яьни 
водород хлорид) таъсир эттириб водород газини олади. Шунга асосланиб, Г. 
Дэви газсимон «мурий кислота»да сув бор деган хулосага келади. Лекин, 
қанча ҳаракат қилмасин, ундан сувни ажратиб ололмайди. Худди шунингдек 
«оксимурит кислота»дан кислородни ҳам ажратиб ололмайди. 
Г. Дэви ўзининг бир қатор тажрибаларига асосланиб «оксимурит 
кислота» мураккаб модда эмас, балки парчаланмайдиган оддий модда, яьни
янги элемент деб ҳисоблайди ва бу моддани рангига қараб хлорин 
(грекчасига-хлорос -яшилсимон) деб атайди. Аммо кислоталарда албатта 
кислород бўлиши керак деган ишонч, ҳамда А. Лавуазьениниг обрў - 
эътибори туфайли кўпчилик олимларни «оксимурит кислота» (яъни хлор) 
элемент деб тахмин қилишдан воз кечишга мажбур этар эди. Шунинг учун, 
Г. Дэви ўзмнинг хдорид кислотада кислород йўқ, деган фикрини айтганда, 
замонанинг машҳур кимёгарлари Гей-Люссак, Бертоле, Тенар, хаттоки кимё 
фанининг отаси И. Берцилиус ҳам қарама-қарши нуқтаи назарни ҳимоя
- 24 - 


қилдилар. Лекин, аниқ далиллар ва тажрибаларга асосланган Дэви ишлари, 
сохта фикр ҳимоячиларининг ўз қарашларидан қайтишга мажбур қилади. 
1811 йилда дастлаб Бертоле таслим бўлади. Сўнгра 1813 йидда Гей -
Люссак ва Тенар Дэви фикрига тўлиқ қўшилишга мажбур бўладилар. Гей-
Люссак Дэвининг хлоринни элемент эканлиги ҳақидаги фикрига қўшилиб, 
уни ҳозир айттанимиздек хлор (сhlor) деб аташни таклиф этади. Ниҳоят 
машҳур Й. Берцелиус ҳам ўзининг эски қарашидан воз кечади. Бу ҳақида Ф. 
Вёлер Й. Берцелиус лабораториясида ишлаган вақтдаги хотираларида 
қуйидагиларни ёзади: 
«Берцелиус цианид кислотани текширишга жуда қизиқиб қолади, мен 
яна шу ишга киришдим. Бу кислота устида олиб борган олдинги 
тажрибаларим тўғрисидаги ўз мулохазасини у зўр қониқиш билан менга 
кўрсатди ва бу кислотанинг борлиги хлор назариясининг тўғрилигини 
исботлашга ёрдам беради, деган фикрни билдиради. Мен, унинг 
оксидланган мурий кислота деб эмас, балки хлор деб гапиришига жуда 
хайрон бўлиб қолдим, чунки у шу вақтгача эски нуқтаи назарнинг қатъий 
тарафдори эди. 
Бир куни, Анна идишларни юва тўриб, «оксимурит кислота хиди 
келаяпти» деб айтганида, Берцелиус унга: «Қулоқ солинг, Анна, сиз энди 
оксимурит кислота демаслигингиз лозим. Хлор деб айтинг, шунда дурустроқ 
бўлади» — деди. 
Шундай қилиб. 1774 йили К. Шееле томонидан биринчи бўлиб 
олинган газ, 1810 йилда яъни 36 йилдан сўнг янги элемент-хлор эканлиги 
йирик олимлар томонидан тан олинди. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish