Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


 Энг кўп қурбонларга сабабчи бўлган фторнинг кашф



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

6. Энг кўп қурбонларга сабабчи бўлган фторнинг кашф
этилиш тарихидан 
Фторнинг кашф этилиш тарихи фожиалар билан тўла. Ҳеч бир 
кашфиётда эркин фтор олиш мақсадида қилинган тажрибалардек кўп 
фожиали халокатлар юз берган эмас. Мана буларга мисол: 
Ирландия Фанлар академиясининг икки аъзоси ака-ука Томас Нокс ва 
Георг Нокс фторнинг биринчи қурбони бўлдилар. Улар жуда ғалати аппарат 
ясаб, плавик шпатидан эркин фтор олмоқчи бўлдилар, лекин ола олмадилар. 
Тез орада Томас Ноис кучли захарланиш натижасида вафот этади, укаси 
Георг эса ишлаш қобилиятини йўқотади ва уч йил Неапол шифохонасида 
даволанишига мажбур бўлади. Кейинги қурбон Брюсселлик кимёгар П. 
Лакейт эди, у ака-ука Нокслар тажрибаси оқибатини била туриб, фидокорлик 
билан бу тажрибаларни давом эттиради ва у ҳам бу йўлдан ўз ҳаётини 
қурбон қилади. Машхур француз кимёгари Джер Никлес ҳам азоб-уқибат
- 30 - 


чекиб ҳалок бўлади. Гей-Люссак, Тенар ва Дэвилар водород фториддан 
захарланишлари натижасида анча азоб чекдилар. 
Бу муваффақиятсизликларни билган Г. Роско эркин фторни олиш 
муаммоси «замонавий кимёнинг энг оғир вазифаларидан бири»дир дейди. 
Аммо кимёгарларнинг эркин фторни мавжудлиги ва уни ажратиб олишга 
бўлган ишончлари қатъий эди. Лекин қандай қилиб бу «қўлга тушмас» 
моддани эркин ҳолда ажратиб олиш керак? Бунинг учун яна изланиш ва яна 
катта меҳнат талаб қилади. Машхур француз кимёгари Эдмонд Фреми (1814-
1894) фторни олишга уриниб кўради. У сувсиз плавик кислотани таиёрлайди 
ва электролиз қилиб фтор олмоқчи бўлади, лекин газ жуда актив бўлганлиги 
сабабли анодда ажралиб чиқмади. 
1863 йилда инглиз электрокимёгари Георг Гор оз миқдорда фтор 
олишга муваффақ бўлади, аммо ҳосил бўлган эркин фтор портлаш билан 
тезда водород билан бирикиб қолади. Лекин бундай уринишларнинг барчаси 
бекорга кетмади. XIX аср охирида машхур француз кимёгари Анри Муассан 
(1852-1907) нинг тажрибалари самара бера бошлади. 
А. Муассан платинадан U шакли электролизёр ясади, кейинчалик уни 
мисдан ясаш мумкинлигини билади, чунки мис юпқа мис (II) фторид қатлам 
билан қопланиб, бу қатлам мисни ажралиб чиқаётган фтор таъсиридан 
сақлайди. Электролит сифатида сувсиз плавик кислота олади. Бу модда 
сувсиз холатда ток ўтказмайдиган бўлгани учун унга оз миқдорда калий 
бифторидни (КНҒ) қўшади. Ана шундай асбобда 1886 йил 28 июнда 
Муассан биринчи марта эркин фторни олади ва икки кун ўтгач Париж 
фанлар академиясига хабар қилади. 
Муассан баёноти академияда қилинди ва унинг кўрсатмаси бўйича 
кашфиётни текшириш учун таниқли олимлар Дебре, Бертело ва 
Фремилардан иборат нуфузли комиссия тузилади. Текшириш вақтида
- 31- 


Муассан асбоби ишламай қолади. Комиссия қайтиб кеткандан кейин 
Муассан ўз ассистенти билан ишларининг бошдан оёғини синчиклаб тахлил 
қилиб, тажрибанинг нима сабабдан муваффақиятсиз чиққанлигини қидира 
бошлади. Натижада улар, бунинг сабаби, нечоғлик ғалати бўлиб кўринмасин 
идишларнинг жуда тоза ювилган экан. Яъни калий фториднинг юқи ҳам 
қолмаганлигидандир деган хулосага келади. Муассан асбобдаги суюқ 
водород фторидга озгина калий фторид қўшади, натижада анодда тоза эркин 
фтор ажралиб чиқади. Эртасига Муассан ўз кашфиётини хақиқатлигини 
ишонтириш мақсадида етарли миқдорда фторни олади. Шунда Муассаннинг 
устози комиссия аъзоси Фреми кашфиётчини қизғин табриклаб, унга «Устоз, 
ўз шогирдининг ўзига нисбатан катта муваффақиятга эришганини кўрар 
экан, доимо хурсанд бўлади» деди. Шундай қилиб, «кўлга тушмас» элемент 
эркин ҳолда ҳосил қилинган. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish