Сўзбоши
Маълумки, Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий жадвали кимё
фани дарслигининг ажралмас бир қисмидир. Даврий жадвал ҳар бир элемент
тўғрисида кўп маълумотларни ўз ичига олган кичик қомусий манбаа бўлиб,
ўқувчиларнинг ўқув столида доимо бўлиши зарур бўлган ва уларнинг кимё
фанини чуқур ўзлаштиришлари учун мухим ва фойдали бўлган ўқув
материал ҳисобланади.
Ўқувчилар даврий жадвалдан тўғри фойдаланишлари
натижасида, ҳар
бир
кимёвий
элементнинг
атом
тузилиши,
хоссалари
ва
бошқа
характеристикалари ҳақида кўп маълумотларни билишлари мумкин. Шу
мақсадда, ушбу кичик рисолани ўқувчилар хукмига ҳавола этишни лозим
топдик.
Ушбу рисола 4 бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда даврий қонун ва
жадвалнинг яратилиши ҳақида қисқача тарихий маълумотлар, ҳамда ҳозирги
вақтда Бизда, Россия ва хорижда фойдаланиб келинаётган (илова 1 ва 2
келтирилган) даврий жадвалнинг тузилиши берилиб, бу бобда ўқувчилар
даврий жадвалдаги элементларнинг “туркум” (ёки “оила”)ларга бўлиниши ,
уларнинг
атом ядроларини тузилиши, электрон формулалар, элемент
атомларида электронларнинг энергетик поғона ва поғоначаларда тўлиб
бориш қоидалари билан танишадилар.
II-бобда баъзи мухим элементларнинг кашф этилишига сабаб бўлган
ғаройиб тасодифлар , ҳамда элементларнинг очилишига оид қизиқарли
лаҳвалар берилган.
Рисоланинг III ва
IV- бобларида даврий жадвал, элементларнинг
хоссалари ва атом тузилишига оид тестлар ва уларнинг изоҳли жавоблари
берилган.
- 3 -
Ўқувчилар берилган тест саволларининг ўрганиш жараёнида
даврий
жадвалнинг тузилиши, кимёвий элементларнинг хоссалари ва уларнинг атом
тўзилиши бўйича муҳим кўп маълумотларни билиб оладилар. Даврий
жадвални яхши ўзлаштирган ўқувчи, жадвалга асосланиб, ҳар бир кимёвий
элементга бир қатор умумий характеристика бериш мумкин.
Илова 2 да келтирилган даврий жадвал такомиллашган ва кўп
маълумотлар билан бойитилган. Жадвалнинг ҳар бир элементга
ажратилган
ўрни (катакги)да, айни элемент учун: элементнинг тартиб рақами, яъни
элемент атомининг ядро заряди; кимёвий белгиси; элементнинг номи; нисбий
атом массаси; нисбий электроманфийлиги; оксидланиш даражалари;
электрон
формуласи;
физик
хоссалари
(суюқланиш
ва
қайнаш
температуралари- °C ва зичлиги- г/см
3
); элемент ким томонидан ва қачон
(нечанчи йил) кашф этилганлиги келтирилган.
Айни элементнинг даврий
жадвалда жойлашган ўрни (тартиб рақами)га қараб, унинг атом ядросининг
тузилиши, элементнинг қайси “туркум”га мансублиги ва кимёвий хоссалари
ҳақида муҳим ҳулосалар чиқариш мумкин.
Ҳулоса қилиб
айтганда, ушбу рисола ўрта, касб-хунар коллежи ва
академик лицей ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, Биз муаллифлар эса
ўқувчиларнинг даврий жадвалдан тўғри ва унумли фойдаланишларида, ҳамда
кимёвий элементларнинг хоссалари бўйича
олган билимларини бойитишда
ёрдам беради деган умидамиз.