Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


Атом тузилиши, элементларнинг даврий қонуни



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

3. Атом тузилиши, элементларнинг даврий қонуни 
 ва даврий жадвали 
3-1. 
Атом тузилиши. ХХ аср бошларида кўп изланишлар ва 
кашфиётлар шуни кўрсатики, атом мураккаб заррача бўлиб, у электрон, 
протон, нейтрон ва бошқа элементар заррачалардан ташкил топгандир. 
Катод нурлари, ҳамда радиоактивлик ҳодисасини кашф этилиши атомнинг 
мураккаб заррача эканлигини тўлиқ исбот этди. 
Атом тузилиши тўғрисидаги биринчи назарияни инглиз олими Д. 
Томсон 1903 йилда кашф этди. Бу назарияга мувофиқ атом мусбат зарядли 
сферадан ва манфий зарядли электронлардан таркиб топган. Д. Томсон 
атомнинг бутун ҳажми бўйича бир текисда тарқалган мусбат зарядни 
электронлар нейтраллаб туради деган хулосага келади. Кейинчалик 1911 
йилда яна бир инглиз олими Э. Резерфорд атом тузилишининг ядро 
назариясини яратади. Резерфорднинг ядро модели қуйидагича: 
1. Атомнинг марказида мусбат зарядланган, ўлчамлари жуда кичик 
ядро жойлашган. 
2. Ядрода мусбат заряд ва атомнинг деарли барча массаси тўпланган. 
Бутун атомнинг ўлчами 10
-8 
см, ядроники 10
-13
см га яқин, яъни 
ўлчами жиҳатдан ядро атомдан 100000 марта кичик. 
3. Ядро атрофида электронлар ҳаракатланади. Электронлар сони
ядронинг мусбат эарядлар сонига тенг бўлади, шунинг учун атом 
электронейтралдир. 
Э. 
Резерфорд 
назарияси 
ёрдамида 
элементларнинг физик ва кимёвий хоссаларини изоҳлаш мумкин. 
Лекин бу назария элемент спектрлари айрим чизиқлардан 
иборатлигини, ҳамда атомлар ичида содир бўладиган айрим 
жараёнларни тушинтириб бера олмади. 
Резерфорднинг ядро моделини янада ривожлантириб, 1913 йилда 
даниялик физик Нильс Бор ўзининг атом тузилиш (Бор постулотини)


- 12 - 
назариясини яратди. Нильс Бор немис физиги Планк фанга киритган 
нурланишнинг квантлар назарриясини тадбиқ этиб ўзининг назариясини 
яратди. Бу назариянинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: 
a. Электронлар ядро атрофида тасодифий орбиталларда эмас, балки 
маълум рухсат этилган стационар орбиталларда айланади.
b. Стационар орбиталларда ҳаракат қилаётган электронлар ўзидан 
энергия чиқармайди ва ютмайди. Электроннинг заррача ва 
тўлқин 
хоссаси 
хоссаси 
асосида 
Бор 
назарияси 
ривожлантирилиб, атом тузилишининг ҳозирги замон модели 
яратилди ва у қуйидагилардан иборат:
 Электрон бир вақтнинг ўзида ҳам заррача (корпускула) хусусиятига 
эгадир. Заррача сифатида у маълум массага (9,1

10
-28
г) ва зарядга (-1) эга. 
Электроннинг дифракция бериш хусусияти, уни тўлқин хоссасига эга 
эканлигини кўрсатади (тўлқинни геометрик соя соҳасига кириб бориши 
дифракция дейилади). Электроннинг массаси (m) , тўлқин узунлиги () ва 
тезлиги () орасидаги боғланиш Луи де-Бройл тенгламасида ўз ифодасини 
топган:

 =  ; h – Планк доимийси (6,6  10
-27
эрг.сек). 
m   
 Электроннинг координатаси ва тезлигини бир вақтнинг ўзида аниқ 
ўлчаш мумкин эмас. Бошқача айтганда, электроннинг тезлиги қанча аниқлик 
билан ўлчанса, унинг координатасини аниқлашда шунча ноаниқликка йўл 
қўйилади ёки аксинча. 
 Атомдаги электроннинг ҳаракати аниқ траекториялар бўйича эмас, 
балки ядро атрофида фазонинг исталган қисмида ҳаракатланиши мумкин. 
Ядро атрофидаги электроннинг бўлиш эҳтимоллиги 90% дан юқори бўлган 
шакл ўлчамига орбитал дейилади.
- 13 - 


Атомнинг ядроси протон ва нейтронлардан иборат (уларнинг 
умумий номи нуклонлар). Ядродаги протонлар сони элементнинг тартиб 
рақамига, протон ва нейтронлар йиғиндиси унинг атом масса сонига тенг 
бўлади: А = Z + N; N = A – Z ёки Z = A – N . 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish