Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонуни


 Бромнинг очилиш тарихидан



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/36
Sana25.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#280168
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
Davriy jadval

5. Бромнинг очилиш тарихидан 
Шифокорлар беморларга «бром» беришадими? Асаб системаси 
заифлашган беморга масалан бу касалликнинг энг кўзга кўринган белгиси 
уйқусизликдан бедор бўлган одамдан кўпинча «Шифокор дори сифатида 
менга бром ёзиб берди» деган сўзни эиштамиз. Лекин, бемор асл бромни,
яъни кўзни ачиштирадиган қўнғир бўғ чиқарувчи, жуда ёмон бадбўй хидли 
тўқ қизил рангли оғир суюқликни дори деб ишлатса ёмон натижа беради. 
Бром грекча сўз «бромос» бадбўй деган сўздан келиб чиққан ва ўз номини 
ҳам шу хиди туфайли олган. Агар суюқ бром нозик шиллиқ пардаларга эмас, 
хатто баданга текса ҳам бадан куйиб узок, вақт тузалмайдиган яра ҳосил 
қилади. Бром жуда заҳарли модда. Шунинг учун ҳақиқатда хали биронта 
шифокор хеч бир беморга тинчлантирувчи дори сифатида тоза бром 
бермаганлар. 
- 27 - 


Кундалик турмушимизда «бром» деб нотўғри ном билан аталадиган 
дори, ҳақиқатда унинг тузлардан бири - натрий бромиднинг жуда 
суюлтирилган эритмасидир. 
Бром қандай кашф этилган? Шуниси қизиқки, бу элементни кашф 
этиш устида бир неча кимёгарлар ишлаган, уларнинг барчасини столини 
устида бром турган, лекин буюк кимёгарлар доғда қолиб, муаллифлик
шарафи ҳеч ким билмайдиган ёш кимёгар А.Ж. Баларга (1802-1876) насиб 
қилади. 
Бунинг тарихи қуйдагича. 1825 йилда Гейдельберг (Германия) 
шаҳридаги профессор Леопольд Гмелининг кимё лабораториясига янги 
талаба Карл Лёвич ўзининг ғалати суюқлиги билан кириб келади. К. Лёвич 
бу суюқликни қуйдагича ҳосил қилган. У ўз ватанидаги булоқларнинг 
биридан олинган тузларни кристаллизация қилгандан кейин қолган қўр 
эритмага хлор юборган. Ҳосил бўлган моддани у эфир билан ажратиб олган. 
Сўнгра эса эфирни учириб, қандайдир жуда бадбуй хидли тўқ қизил оғир 
суюқликни олади. Профессор Л. Гмелин, Лёвичга бу суюқликдан кўпроқ 
олиб, хоссаларни тўлиқ ўрганишни таклиф этади. Лёвич ғайрат билан ишга 
киришади, аммо тўсатдан... 1826 йилда Париж илмий жуналларининг бирида 
кимёгар Баларнинг янги модда кашф этганлиги тўғрисидаги мақоласи пайдо 
бўлади, бу модданннг хоссалари Лёвичнинг суюқлиги хоссаларига шу қадар 
ўхшаш эдики, француз кимёгари Лёвични доғда қолдирганлигига шубха йўқ 
эди. 
А. Балар бу кашфиётни очганда 23 ёшлик йигит эди. У сув ўти бўлган 
шўр кўл сувини крахмалли хлорли сув билан ишлаганида бир неча вақтдан 
кейин суюқликда икки қават: бири (пастдагиси) кўк, бошқаси (юқорисидаги) 
эса тўқ сариқ, рангли қатлам пайдо бўлади. 
Ёш кимёгар пастки қаватда йод борлигини крахмални кўк рангга 
бўялишидан билади. Лекин юқори қаватда қандай модда бор? 
- 28 - 


A. Балар юқори қаватда ё йод билан хлорнинг бирикмаси ёки хали 
номаьлум бўлган янги элемент бор деган икки фикрни айтади. Унга биринчи 
фикр эҳтимолга яқинроқ бўлиб туюлади. У бу модданинг элементларига
яъни йод билан хлорга парчалаш усулини топишга киришиб жуда кўп 
тажрибалар қилади, лекин хеч бир натижага эришмайди. Шунда у юқори 
қаватда янги, хали ҳеч ким эълон қилмаган элемент мавжудлигига ишонч 
ҳосил қилади ва бу элементни «мурид» деб атайди. 
1825 йил 30 ноябирда Балар Париж фанлар академиясига ўз кашфиёти 
тўғрисида ахборот беради. 1826 йил июлида бу кашфиёт академияда 
эштилади ва сўнгра босиб чиқарилади. 
Машҳур кимёгарлар Луи Никола Воклен, Луи Жак Тенар, Жозеф Луи 
Гей-Люссаклардан 
ташкил 
топган 
алохида 
комиссия 
Баларнинг 
тажрибаларини такрорлайдилар ва унинг хулосалари тўғри эканлигини тан 
оладилар. Комиссия таклифига кўра бу янги элементга Балар берган ном 
(мурид), унинг ўткир хидига мослаб бром деб ўзгартирилади. 
Бромни кашф қилгани учун Баларга Лондон қуроллик жамиятининг 
катта олтин медали берилади. Бу медаль фақат катта илмий кашфиётлар 
учун берилар эди. 
Балар бром кашфиётини у вақтда хеч кимга таниш бўлмаган фақатгина 
К. Лёвичдан тортиб олгани йўқ. Шу вақтда бир неча кимёгарлар янги 
кашфиётнинг эшигини олдида турар эдидар. 1824 йилда кимёгар Джос, 1826 
йилда эса Мейеснерлар қўлида эркин бром моддаси бўлган, аммо улар ўз 
кузатишларига етарли аҳамият бермаганлар. 
Лекин, бу элементнинг кашф этилиши билан боғлиқ ибратли воқеа 
йирик кимёгар Юстус Либих билан бўлиб ўтади. У ҳам бромни олган, ўз 
қўли билан ушлаган эди-ю, аммо бу модда бари-бир Балар қўлига ўтиб 
қолади. Бу қуйдагича бўлган эди. 
- 29 - 


Балар ўз текширишларини бошлашидан бир неча йил илгари Германия 
фирмаларидан бири Ю. Либихга қандайдир тўқ қизил суюқликни (соф тоза 
бром моддасини) юборган ва суюқликнинг таркибини аниқлашни илтимос
қилган эди. Либих бу суюқликни синчиклаб текширмади, шошилинч 
равишда уни хлор билан йод бирикмаси деб хулоса чиқарди ва ўз 
лабораториясида «суюқ йод хлорид» ёзуви билан сақлаб қўяди. Баларнинг 
бромни кашф этилганлиги тўғрисидаги мақоласи босилиб чиққандан 
кейингина Либих қандай катта хато қилганини тушунади. Ахир дунёга 
машхур олим, кимё фанинннг шундай билимдони қўлидаги тайёр бромни 
тортиб олиш қандоқ бўлади, яна ким денг? Ҳеч ким билмайдиган 
Монфельели йигитча. Янги кашфиёт тўғрисида эшитгач Ю. Либих жаҳил 
билан шундай деган эди: «Бромни Балар кашф қилгани йўқ, балки бром
Баларни кашф қилди». 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish